FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАЪЛИМ ГРАНТ ДАСТУРИ! ФОНД ФОРУМ ВА “МЕҲР НУРИ” ЖАМҒАРМАСИДАН ТАЛАБАЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР! 06.09.2013 07:35

 foto_1648.jpg

Август ойининг ўртасида мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига кириш учун бўлиб ўтган имтиҳонларнинг натижалари эълон қилинди. Ўша ҳаяжонли кунларда кимлардир талабалик деган бахтга муяссар бўлган бўлса, яна кимларгадир омад кулиб боқмади. Лекин, бундан тушкунликка тушмаган, ҳеч қачон интилишдан ва ҳаракат қилишдан тўхтамаслик  кераклигини ҳис қилган ёшлар, келгуси ўқув йилига умид боғлаб ўз билимларини  янада мустаҳкамлаш йўлида изланишни давом эттираётганлари аниқ. Биз уларга  омад тилаган ҳолда, ўз билими ва тиришқоқлиги билан нурли келажагини  қуришга ҳаракат қилаётган иқтидорли ёшлар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

 15 августдан 5 сентябргача эълон қилинган Фонд Форум ҳамда, “Меҳр нури” жамғармасининг талабалар ўртасида оммалашган “Таълим грантлари дастури”га аризалар қабул қилиниб, ҳакамлар томонидан улар билан суҳбатлар ўтказилди. Бу лойиҳа шартнома пулини тўлашга имконияти бўлмаган, аммо таълим олишни сидқидилдан истаган ёшлар учун имконият эшикларини очди.

 _18.jpg

Лобар Нематова   Кашқадарё вилояти Ўзбекистон  Давлат Жаҳон тиллари  Университети 3 босқич талабаси: -

Фонд Форум мен учун иккинчи уйимга айланган, десам адашмайман. Республикамизнинг чекка ҳудуддан келиб, шундай улуғ даргоҳларда юрганимдан жуда бахтиёрман. Таълим грантига уч йилдан буён сазовор бўлиб келаётганимга ўзим ҳам ишонмайман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда инглиз тилини  чуқур ўргана бошладим. Бу ҳаракатим мени Жаҳон тиллари  Унверситетига  олиб келди. Университетга кирганимга қувончим чексиз, аммо шартнома асосида қабул қилинган эдим. Шартнома пулини тўлаш учун имкониятим бўлмаганлиги сабабли  ташвишга тушдим. Шунда “Меҳр нури” ва Фонд Форумнинг Таълим грантлари ҳақида айтиб қолишди. Ушбу Дастурга катта умид боғладим. Умидларим оқланди! Барча суҳбатлар инглиз тилида бўлди. Олдин олган билимларим менга асқотди. Бугун Фонд форум, “Меҳр нури” ва “Келажак овози” лойиҳаларисиз ҳаётимни тасаввур қила олмайман. Менга куч ва  ишонч берган  бу ташкилотга каттакон раҳмат, дейман.

 _20.jpg

Сардор Аслонов Навоий вилояти Тошкент Автомобил йўллари Институти  4 босқич талабаси: -

 

Бундан 4 йил аввал шартнома  асосида ўқишга қабул қилинган эдим. Таълим грантлари хақида эшитиб, ҳужжатларимни топширдим. Афсуски,  ўша йили менга омад кулиб боқмади. Лекин, лойиҳа ғолиби бўлмасам ҳам Фонд форум тадбирларида  ғолиб бўлган талабалар билан тенгма-тенг волонтёр бўлиб  юрдим. Шу тарзда иккинчи босқични тамомладим. Учинчи босқичга ўтган йилим, 3-4-босқич талабалари учун ҳам  рағбатлантиришга қаратилган Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастурига суҳбатлар бошланганлиги ҳақида  эшитиб қолдим. Ҳеч иккиланмай яна ҳужжатларимни топширдим ва суҳбатдан муваффақиятли ўтдим! Ўтган йили ёзда “Аёллар кенгаши” томонидан Сингапурда ўтказилган халқаро конференцияда грант олган талабалардан икки нафаримиз  иштирок этиб қайтдик. Мен у ерда билимимни янада мустаҳкамлаб, бошқа Давлат ёшлари билан тажриба алмашдик. Дўстлар орттирдик. Фонд Форум менга нафақат моддий, балки  маънавий кўмак берди! Бу йил ҳам Таълим грантлари дастури  ғолиблари қаторидаман. Биз ёшларга берилган бу эътибор ва ғамхўрлик учун Гулнора опадан бир умр миннатдорман.

 image_22.jpg

 

Елена Бачинская Ўзбекистон Давлаб Жахон тиллари унверситети 4 босқич талабаси: -

 

 

 _19.jpg

 Нодира Иброҳимова Тошкент Давлат Шарқшунослик Институти 2 курс талабаси: - Талаба бўлганимдан жуда бахтиёр эдим. Аммо, шартнома асосида ўқишга қабул қилинганимдан озгина тушкунликка тушдим. Ўша кунлари оммавий ахборот воситаларида эълон кўриб қолдим. Таълим гранти мени қандайдир ўзимда куч топиб албатта ғолиб бўлишга чорлаётгандай эди. Оила аъзоларимга  билдирмай  ҳужжатларимни йиғдим-да, Фонд Форумга бордим. Суҳбатдан ўтдим! Нимагадир ўзимга ишондим ва бу ишонч мени ғолиб бўлганимни кўп ўтмай исботлади. Келажак овози ёшларига жуда ҳавас қилар эдим. Улар каби бу ташкилотнинг тадбирларида  ёрдам бергим келарди. Инсон бир кунмас бир кун орзусига етишига бугун  ишондим. Ҳозирги кунда “Аёллар кенгаши” лойиҳаларида хам  энг фаол волонтёр сифатида  ишлаб юрибман. Бу йил ҳам  омадимга ишонган ҳолда лойиҳада иштирок этдим ва минглаб талабалар ичида  танлаб олинган  200 га яқин талабалар орасида эканимдан жуда бахтиёрман. Бунинг учун  лойиҳа  муаллифи Гулнора опага чексиз миннатдорлигимни билдираман.

 

 Бу йил дастур доирасида 1000 дан дан ортиқ ариза топширилган бўлиб, улар орасидан 200 га яқин салоҳиятли ёшлар  саралаб олинди. “Интилганга толе ёр”- деб беъжиз айтишмаган. Бу бахтиёр  ёшларни кўриб, “интилаверинг, сизни ҳали буюк келажак кутяпти”- дегимиз  келди.