FATTOHHON.COM

« Все новости

ШЕРЗОДБЕКНИНГ ЭЛ ОЛДИДАГИ ИМТИҲОНИ! 10.09.2013 11:56

 foto(13)_93.jpg

10 сентябрь куни «Истиқлол» санъат саройида ёш хонанда “Ниҳол” мукофоти совриндори Шерзодбекнинг илк яккахон, жонли ижродаги концерти бўлиб ўтди.

foto(12)_99.jpg

Концерт бошланиш вақти, зал томошабинларга тўлди. Улар орасида Шерзодбекни қутлаш учун келган ҳамкасб шоу бизнес вакиллари бўлган меҳмонлар ҳам бор эдилар.

foto(3)_214.jpg

Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева,

foto(4)_195.jpg

хонанда ва актриса Муниса Ризаева,

foto(24)_42.jpg

хонанда, бастакор ва шоира Шаҳноз,

foto(5)_177.jpg

хонанда Али Отажонов, радиобошловчи Насриддин Асриддинов ва бошқалар...

foto(6)_166.jpg

Залда, саҳнанинг икки ён тарафларига Шерзодбекнинг фан клуби аъзолари (яшил кийимда) олқишлаб, қўллаб-қувватлаб туришди.

foto(7)_155.jpg

Концертни “Zamin FM” радиосидан Дилбар Охунова, Зиёвуддин Аҳмаджонов олиб боришди. Шунингдек, Боситжон Саримсоқов ҳам, концерт давомида, вақти-вақти билан томошабинларга ўз фикрларини билдириб турди.

foto(15)_84.jpg

Концерт декорацияси саҳна тўрида катта экран, икки ёнда эса, яна қўшимча 2 та кичик экранлардан иборат бўлиб, тўрида катта экран атрофида созандалар, ўнг тарафда бэк вокал жойлашган эди. Чап тарафда эса, пианиногача бор.

Катта экранда, Шерзодбекнинг клипларидан лавҳалар бериб борилди, икки кичик декорацияда эса, қўшиқлар мусиқасига мос ёрқин лавҳалар намойиш қилиб турилди.

foto(10)_115.jpg

Концерт дастурини Шерзодбек “Дармоним” қўшиғи билан бошлади! Унинг ҳаяжонда эканлиги билиниб турарди. Ҳаяжонланмаслик мумкинми, ахир “Истиқлол”дек санъат саройидаги илк яккахон концерт дастури бўлса!

foto(11)_106.jpg

Шерзодбек илк қўшиғидан сўнг, томошабинлар билан саломлашиб, барчага миннатдорчилик сўзларини айтди.

Концерт 2 та блогдан иборат бўлиб, 20 тага яқин қўшиқлар ижро қилинди.

foto(20)_55.jpg   foto(21)_52.jpg

Жумладан, 1 блог “Дармоним”, “Юрагим ичра мангу”, “Сенга”, “Фарғоналик”, “Билгин жоним бу тақдир”, “Ҳиндча”, “Келади”, “Тановар”, “Онажон” (онаси билан бирга), “Отам рози бўлармикан...”, “Зебо пари”.

foto(17)_74.jpg foto(18)_65.jpg

2 блогда эса, “Тановар” “Хоразмча”, “Лочин” (Озарбайжонча Насиба Абдуллаева билан дуэт), “Нолаларимни тингла”, “Онажон”, “Ҳаяжонда”, “Омон ёр” (янги талқин), “Куйингда маст”.

Концерт дастури тўлиқ жонли ижрода бўлишидан ташқари, яна кўплаб ёрқин воқеаларга бой бўлди!

foto(25)_41.jpg

“Фарғоналик”, “Куйингда маст”, “Тановар” каби бир неча қўшиқлар рақсида, Америка Қўшма Штатларидан “Nomad dancers” гуруҳи раққосалари, ўзбек миллий либосларида, ўзбекча рақсга тушишди! Рақсларни саҳналаштирувчи хореограф Олимжон Бекназаров.

foto(28)_34.jpg

foto(26)_37.jpg

Концертнинг ҳаяжонли дақиқаларидан бири... Шерзодбек онажониси Туҳфанисо опани саҳнага таклиф қилди ва миннатдорчилик билдирди” Туҳфанисо опа ҳам ўз навбатида барчага миннатдорчилик билдирдилар.

foto(27)_34.jpg

Шерзодбек “Тасвир” газетасига берган интервьюсида онасининг ҳам ёқимли овози борлигини айтган эди. Бу нарса, концертда ўз исботини топди!

foto(29)_35.jpg

Шерзодбек, концертда онасига махсус сюприз тайёрлаганлигини айтиб, яъни, онаси ўзи ёзган шеърига тайёрланган “Онажон” қўшиғини, онаси билан биргаликда куйлашди.

Қўшиқлар оралиғида Дилбар Охунова томонидан ўқилган “Ўлсам жанозамни булбул ўқисин!” шеъри ҳам таъсирли бўлди.

foto(30)_33.jpg

Шерзодбек “Отам рози бўлармикан...” қўшиғини куйлаган вақтида, саҳнадаги катта экранда раҳматли отасининг суратлари, оилавий суратлар намойиш қилинди.

 

 

Ўртадаги созандалар ижросидаги мусиқий танаффусдан сўнг, Боситжон Саримсоқов, “Шерзодбекнинг ижодини ким юз фоиз билади?” дея савол берди ва бу саволга жавоб тариқасида қўл кўтарган инсон, яъни Шерзодбекнинг устозини саҳнага таклиф қилди.

foto(33)_30.jpg

Сўнг, Шерзодбек саҳнада устозига миннатдорчилик билдирди ва устоз-шогирд саҳнада бирга “Тановар”ни куйладилар.

foto(1)_293.jpg Шерзодбек куйлаган сокин тароналарнинг бирида созандалардан бири томонидан, махсус мусиқа асбоби ҳам чалинди.

foto_1656.jpg

Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева саҳнада Шерзодбекни шогирдим дея, унга яхши тилаклар билдирди, “Лочин” қўшиғини Шерзодбек Озарбайжонда гастрол вақтида, ундан ўрганганлигини айтиб берди,

foto(38)_20.jpg

ҳамда устоз ва шогирд биргаликда Озарбайжонча “Лочин” қўшиғини дуэт тарзида куйладилар!

foto(19)_61.jpg

Хонанда Муниса Ризаева концертда қўшиқ куйламаган бўлса ҳам, Шерзодбекни самимий табриклади.

foto(35)_25.jpg

Шунингдек, Шерзодбекни фан клуби аъзолари ҳам қутлашди.

foto(16)_82.jpg

Концерт якунида барча концерт ижодкорлари таништириб ўтилди, жумладан, “Nomad dancers” гуруҳи раққоса қизлари ҳам!

  foto(40)_18.jpg

Концерт тугагач, саҳна ортида ҳам, Шерзодбекни кўплаб дўстлари табриклашди.

foto(39)_19.jpgЎз навбатида Шерзодбек ҳам, концертга келган “Nomad dancers” гуруҳи раққосаларига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

foto(43)_15.jpg

foto(42)_17.jpg

foto(41)_17.jpg

Шундан сўнг, йиғилган барча ижодкорлар, дўстлари Шерзодбекни осмонга отиб табриклашди!

foto(36)_24.jpg   foto(37)_21.jpg

Шерзодбек ёш хонандалар ичида биринчи бўлиб яккахон жонли ижрода концерт ўтказиши ва ёш бўлса ҳам, ўз кучига, маҳоратига ишонганлиги, жонли ижрода концерт ўтказишга журъат қила олганлиги таҳсинга лойиқ! Унинг қўшиқлар сўзларини аниқ ва тушунарли талаффуз қилиши ҳам эътиборни тортди.

foto(44)_15.jpg

“Ниҳол” мукофотининг муносиб совриндори Шерзодбек келажакда санъат оламида янада юқори чўққиларни забт этиб, азим санъат чинорларидан бирига айланишига тилакдошмиз!

Фотолар учун Х Frame Media Production студияси фотограф Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(2)_250.jpg

  foto(14)_86.jpg

foto(45)_13.jpg

foto(9)_124.jpg

foto(8)_141.jpg

КОНЦЕРТДАН ЭНГ ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАР ФОТОЛАРИ ЯҚИН СОАТЛАРДА....