FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНГИ АВЛОД” БОЛАЛАР ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИГА ҲУЖЖАТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 14.09.2013 13:51

foto(2)_259.jpg

Фонд Форумнинг болаларга бағишланган лойиҳалари орасида энг севимли ва машҳури ҳисобланган “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалига ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда! Ҳужжатлар, шу йилнинг 1 сентябрдан 1 октябрга қадар қабул қилинмоқда.

foto(3)_219.jpg

Бу йил Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримованинг мазкур муаллифлик лойиҳаси ўн ёшни қаршилайди. Лойиҳа 10 йилдан буён Ўзбекистондаги қанчалаб болаларнинг истеъдоди юзага чиқишига сабабчи бўлиб келмоқда.

Юртимиздаги иқтидорли болаларнинг истеъдодини ривожлантиришнинг ўзига хос моделига айланиб улгурган мазкур танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар, “Камалак” болалар ташкилотининг вилоят ва туман бўлимларида қабул қилинмоқда!

foto(1)_300.jpg

“Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалида болалар ижодий жамоалари ва 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган якка тарздаги иштирокчилар классик мусиқа асбоблари, миллий мусиқа асбоблари, вокал, рақс, ИЗО, поэзия, адабиёт ва театр сценарийси йўналишлари бўйича ўз қобилиятларини намойиш этишлари мумкин. Фестивал болалар учун катта байрамлардан бири бўлиб, ёш истеъдодларга ўзини кўрсатиш, жамоатчилик эътиборига тушиш ва юртимизнинг машҳур санъаткорлари билан бир саҳнада туриб, ўз маҳоратларини намойиш этишга имконият яратади. Ўтган йиллар мобайнида фестивалда бутун Республика бўйича 127 мингдан кўпроқ болалар иштирок этдилар, улардан 3361 нафари ғолибликни қўлга киритдилар! Фестиваль лауреатлари Фонд Форум томонидан қўллаб-қувватланади, уларнинг халқаро фестивалларда иштирок этишларига ёрдам берилади.

Танловнинг саралаш босқичларида, ҳар бир иштирокчи ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлган ҳакамлар ҳайъати аъзоларига ўз мусиқий номери, бадиий-ижодий асарларини намойиш этади. Туман ва шаҳарларда ўтказиладиган саралаш турларига томошабинлар эркин киришлари мумкин ва бу иштирокчиларнинг яқинлари ҳамда томошабинлар учун ҳам воқеалар қандай ривожланаётгани, фестивалнинг энг яхши иштирокчилари қандай қилиб саралаб олинаётганини кузатишга имкон беради. Танлов шартларига кўра, барча чиқишлар жонли тарзда ижро этилади, фонограммадан фойдаланишга йўл қўйилмайди!

foto_1686.jpg

“Янги авлод” лойиҳаси Республикамизда катта муваффақият қозониб ва оммавийлашиб кетганлиги учун ҳам, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида шу номдаги “Болалар ижодиёти марказлари” ташкил этилган бўлиб, уларда ҳозирги кунда 2000 дан ортиқ болалар компьютер саводхонлиги, актёрлик маҳорати, расм чизиш, қўл меҳнати, куйлаш, рақс тушиш, шахмат ва бошқа бир қатор йўналишлар бўйича таълим олишмоқда.

“ЯНГИ АВЛОД” БОЛАЛАР ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИ 2012 ГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРГА ЎТИШ УЧУН!