FATTOHHON.COM
« Все новости- Янги “Ўкинч” (ишчи номи “Аланга”) фильмидаги ролингиз ҳақида...
Улуғбек Қодиров: - “Ўкинч” (ишчи номи “Аланга”) фильмидаги ролим ҳақида гапирадиган бўлсам, у йигитнинг умиди бор эди. Ноумид шайтон, у умид қилиб юрди. Чунки, бу ҳаётда ҳамма яхшиликка умид қилади. Мана шу жиҳати мен учун жуда ҳам таъсирли бўлди.
- Ўзингизга ролингизнинг айнан қайси жиҳати ёқди?
Улуғбек Қодиров: - Айнан мана шу умиди борлиги ёқди! Ҳар бир инсон умид билан яшаши керак, деб ўйлайман.
- “Ўкинч” (ишчи номи “Аланга”) фильмида ўзингиз учун қийин бўлган саҳна қайси бўлди?
Улуғбек Қодиров: - Ҳар қандай ҳолатда ҳам, инсон ўлаётган, жон бераётган саҳна, жуда қийин бўлади, тўғриси! Ўлимни ҳис қилиш, бу жуда ҳам оғир ҳолат. Буни ҳеч кимга раво кўрмасдим! Ана шу саҳнадан сўнг, ҳолатдан чиқишим ҳам қийин бўлиб, бир муддат ўйланиб ҳам қолдим.
- “Ўкинч” (ишчи номи “Аланга”) фильмида актёр Камолиддин Қосимов билан рақиб ролини ижро қилдингиз. Бу унинг илк катта роли ва бу сизга қийинчилик туғдирмадими? Бу актёр билан ҳаётда дўстмисизлар?
Улуғбек Қодиров: - Йўқ. Бундан олдин ҳам бошқа фильмда бирга суратга тушгандик. Бу актёрда кинога қизиқиш катталиги сезилиб туради. Ўзига яраша маҳоратли. Камолиддин Қосимов билан ҳаётда ҳам дўст бўлиб қолдик! Унга келажакда омадлар тилайман!
- “Ўкинч” (ишчи номи “Аланга”) фильмидаги ижройингиздан қониқмаган жиҳатларингиз бўлдими? Айта оласизми?
Улуғбек Қодиров: - Йўқ, фильм катта экранларга чиққач, кўриб чиқайлик! Чунки, катта экран, барибир катта экран!
- “Ўкинч” (ишчи номи “Аланга”) фильмидаги ролингиз бошқа фильмлардаги ролларингиздан нимаси билан фарқ қилади?
Улуғбек Қодиров: - Фильм экранларга чиққач, томошабинлар бу фильмни кўриб, ўзлари хулоса чиқарадилар, фарқини сезадилар, деб ўйлайман.
“ЎКИНЧ” (ИШЧИ НОМИ “АЛАНГА”) ФИЛЬМИ 21 СЕНТЯБРДАН КАТТА ЭКРАНЛАРДА!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова