FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎКИНЧ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! 21.09.2013 13:09

 foto(8)_148.jpg

20 сентябрь куни «Алишер Навоий» (собиқ “Панорама”) киносаройида режиссёр Саид Мухторовнинг “Ўкинч” (ишчи номи “Аланга”) фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

foto(3)_227.jpg

Премьерада кўплаб таниқли киноижодкорларни кўриш мумкин эди.

foto(25)_43.jpg

Премьерани Ўзбекистон Халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев олиб борди.

foto(6)_175.jpg

foto(7)_163.jpg

foto(27)_36.jpg  

Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

foto(21)_53.jpgБадиий раҳбар Пўлат Саидқосимов

 

Постановкачи Режиссёр Саид Мухторов

foto(28)_36.jpg

Бош ролларда Улуғбек Қодиров, Севара Солиева, Камолиддин Қосимов

foto(31)_32.jpg

Ролларда: Хосият Саидқосимова,

foto(26)_39.jpg

Зара Ширинова, Азиза Бегматова ва бошқалар...

foto(33)_31.jpg

Сценарий муаллифлари Саида Вахобова,

foto(30)_34.jpg

Феруза Фаттохова

Фильмда Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ва “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Дилсўз ижросидаги “Ака-сингил” қўшиғидан фойдаланилган.

foto(9)_130.jpg

Фильм ижодкорлари таништириб ўтилгач, Саид Мухторов ижодий гуруҳга, “иш жараёнида менга чидаганингиз учун раҳмат!” дея миннатдорчилик билдириб ўтди!

Фильм намойиши бошланди.

Фильм мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб, унда қариндош-уруғчилик, жигарлар ўртасидаги меҳру оқибат ҳақида ҳикоя қилинади. Эрта келган бойликка эришиб, ўзининг синглиси ва дўсту яқинлар қадрини билмаган ака образини актёр Камолиддин Қосимов маромига етказиб ижро қилган. Бу актёрнинг илк бош роли бўлиб, бунгача у бир нечта фильмларда турли роллар ижро қилган.

Фильмда актёр Улуғбек Қодиров атайлаб иккинчи пландаги ролга таклиф қилинган, чунки унинг қаҳрамони бош роль ижрочиси характерини очиб беришга хизмат қилган. Унинг қаҳрамонига кўп урғу берилмаган. Бу эса, бошидан фильм сценарийси ёзилган вақтдан атайлаб ҳисобга олинган экан!

Севара Солиева фильмда ижобий қаҳрамон қиёфасида, у меҳрибон ва шу билан бирга жуда мушкул вазиятда қолган сингил. Тақдир зарбаларига дуч келган унинг қаҳрамони қиёфасини у ҳам ишонарли ижро қилган.

Фильм мазмунига кўра, тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, агар инсоннинг иродаси суст бўлса, унда бойлик, манманлик, ҳамда ундан фойдаланмоқчи бўлган инсонлар, уни ҳар қандай куйга солиб, ҳаттоки яқинларидан ҳам ажратиб юборишлари мумкинлиги кўрсатиб беришга ҳаракат қилинган.

Фильм баъзи бир камчиликлардан ҳам ҳоли эмас, албатта. Масалан, монтаж камчиликлари, оператор иши ва энг қўпол хатоларга костюмёр ва гримёр томонидан йўл қўйилган.

Бу ҳақида сценарий муаллифларидан бири Саида Вахобова билан телефон орқали гаплашдик.

Саида Вахобова: -“Ўкинч” фильми (ишчи номи “Аланга”) сценарийси ёзилганда воқеалар ривожи ҳам бутунлай бошқача эди. Режиссёр фильмни суратга олиш жараёнида, сценарий ҳаттоки мазмунигача ўзгариб кетган. Одатда сценарий режиссёрнинг қўлига тушгандан кейин, боласи каби тарбия қилиш режиссёрнинг қўлида бўлади! Режиссёр суратга олиш жараёнида ўз дунёқарашига кўра ўзгартиради. Бу яхшими ёки ёмон, фильм экранга чиққанда маълум бўлади. Операторга ҳам, кўп нарса боғлиқ. Монтаж жараёнида ҳам, режиссёр ўзи бошчилик қилади. Фильмда шунингдек, костюмёр ва гримёр нопрофессионал. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, камчиликлардан кўз юмиб бўлмайди, назаримда. Агар мен режиссёр сифатида фильм суратга олсам, унда камчиликлар борасида, менга мурожаат қилишингиз мумкин эди! Ахир сценаристлар неча кунлаб съёмка бўлса, режиссёрга ақл ўргатиб, шунча кунлаб съёмка жараёнида ўтирмайди-ку. Режиссёр ўзи истаганидек суратга олган бўлса, гримёр ва костюмёрнинг ишига қарамаган бўлса, монтажда камчиликлар бўлса, бу сценарий муаллифларига тегишли савол эмас! Қолаверса, кўпгина эпизодлар фильмдан олиб ташланган.

 

 

 

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, фильм қисман реал воқеалар асосида суратга олинган бўлиб, аслида бош қаҳрамон қизнинг ҳаётдаги реал прототипи бўлган қиз ҳам, бу фильмда суратга тушиш ниятида бўлган ва фильмда бир ролга тасдиқланган ҳам. Аммо, аҳволи оғирлашиб, суратга олиш жараёнлари бошланмай туриб вафот этган.

Баъзи камчиликларга қарамай, томошабинларга фильм манзур бўлди. Уни ҳаётий фильм бўлибди, деб эътироф ҳам этишди. Жигарлар орқасидаги меҳру оқибат мавзуси, баъзи бир таъсирли саҳналар, актёрлар ижроси, фильм муваффақиятини қисман таъминлаган.

foto(20)_58.jpg

Бу фильм актёр Камолиддин Қосимовнинг актёрлик қобилиятини ёрқин очиб берган. У бемеҳр ака қиёфасини тўла-тўкис очиб бера олган. Фильм воқеалари томошабинни ўйлантириб, йиғлатди ҳам.

“ЎКИНЧ“ ФИЛЬМИ 21 СЕНТЯБРДАН КАТТА ЭКРАНЛАРДА НАМОЙИШ ҚИЛИНМОҚДА!

Лазокат

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси Аҳрор Назиров ва Асқар Носировга миннатдорчилик билдирамиз.

foto(29)_36.jpg foto(24)_44.jpg

foto(23)_47.jpg

foto(11)_110.jpg

foto(33)_31.jpg foto(32)_30.jpg

 

  foto(22)_50.jpg

foto(20)_57.jpg

foto(17)_75.jpg

foto(18)_66.jpg

foto(19)_63.jpg

foto(13)_95.jpg

foto(14)_89.jpg

foto(15)_85.jpg

foto(16)_85.jpg

  foto(12)_102.jpg

foto(4)_208.jpg

foto(5)_186.jpg

foto(1)_310.jpg

foto(2)_268.jpg

foto_1696.jpg