FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕГИМ ТАРОНАСИ” “ЮЛДУЗЛИ ХИТ-ПАРАД” ГАЛА-КОНЦЕРТИ: АНЪАНАГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРИШ! 21.09.2013 21:50

 foto(20)_60.jpg

21 сентябрь куни «Ўзбегим таронаси» радиосининг “Юлдузли хит-парад” гала-концерти бўлиб ўтди.

 

Бу концертда шу кунгача, мазкур радио хит-парадларида энг юқори ўринларни банд этган, томошабинларнинг энг кўп эътирофларига сабаб бўлган, энг хит қўшиқлар янгради!

foto(10)_122.jpg

Концерт дастурини радиобошловчи Дилмурод Ғуломов ва ҳамкасб қиз олиб боришди.

foto(8)_152.jpg foto(14)_92.jpg

Илк қўшиқ сайтимизда премьера қилинган Ойхон Ифорзоданинг таъсирли ва ўзгача услубдаги «Ёр-ёр»и бўлди!

Сўнг, “Азиа стар” гуруҳи, Мердан, “Аъло” гуруҳи чиқишди.

foto(17)_78.jpg foto(18)_69.jpg

Динейра нафақат қўшиғи, балки ўзига хос европача имиджи билан ҳам, ажралиб турди.

foto(22)_53.jpg

Райҳон эълон қилингач, техник носозлик юз берди.

foto(6)_179.jpg

Лекин, Райҳон ўзининг ажойиб рақслари, ҳамда бир жуфт хит қўшиғи билан томошабинларни кайфиятини кўтариб юборди.

foto(13)_98.jpg

“Афрўз” гуруҳи, Амира Алибекова, Умидахон, “Сетора” гуруҳи чиқишди.

foto(5)_190.jpg

Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг супер хити билан барчани қувонтирди!

foto(1)_314.jpg

Собиқ “Беном” яъни, Сарвар ва Комилга навбат келди.

foto(7)_167.jpg

Ҳомиладор Зиёда оппоқ либосда барчанинг олқишига сазовор бўлди.

foto(4)_212.jpg

Сардор Раҳимхон “Бомбей” қўшиғини куйлаганда, унинг атрофига болажонлар тўлиб кетди.

foto(12)_105.jpg

У яқинда “Тасвир” газетасига берган интервьюсида болажонлиги ҳақида айтган эди. Бу чиқиш бунинг исботи бўлди!

foto(21)_56.jpg foto(24)_47.jpg

Шахзоданинг чиқиши чинакамига кутилган бўлди! Томошабинларнинг қувончлари чексиз, “Чико” супер хит!

foto(2)_272.jpg

Шахзода фарзанди дунёга келгунга қадар тиним билмасликка аҳд қилганлиги аниққа ўхшайди!

foto(25)_46.jpg

Шохруххон ажойиб рақс гуруҳи билан,

foto(15)_88.jpg

Нилуфар Усмоновадан “Ниқоб” ва назокатли чиқиш, Лола замонавий имиджда,

foto(16)_88.jpg

ҳамда Манзура чиройли қўшиқ, имидж ва эмоция уйғунлашуви билан! (Манзуранинг имиджи, стилист Февзи Ягьев ва Зулфия Султон либоси. Концерт дастури якунида “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов! Ўзининг позитив чиқиши билан барчанинг руҳиятини аъло даражадан ҳам ўтказиб юборди!

foto(9)_134.jpg

Гала-концертда барча кутган тақдирлаш маросими ўтказилмади, балки барчага манзур чиройли концерт кўринишида бўлди. Бир тарафдан ҳар йилги анъанага ўзгартириш киритилди. Ўйлайманки, ижодкорларнинг қўшиқларини мана шу концертда янграганлигининг ўзи, бу қўшиқларни тақдирланишга муносиблигини билдиради!

Феруза Фаттохова

Фотолар учун Шерзод Икрамутдиновга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

foto(23)_50.jpg

foto(11)_113.jpg

 

foto(19)_66.jpg

foto(3)_231.jpg

 

foto_1700.jpg

img-20130922-wa0010.jpg

img-20130922-wa0008.jpg

img-20130922-wa0009.jpg