FATTOHHON.COM
« Все новости
ПРОДЮСЕР ВА АКТЁР КАМОЛИДДИН ҚОСИМОВНИНГ ТУҒИЛГАН КУН ОҚШОМИДАН! 26.03.2015 23:16
Продюсер ва актёр Камолиддин Қосимов 26 март туғилган кунини оила аъзолари ва яқин дўстлари даврасида нишонлади!
Туғилган кун оқшомида, санъат оламидан Дилсўз ҳамда Авазбек Олимов ўзларининг ажойиб қўшиқлари билан туғилган кун сабабчисини самимий қутлашди.
Камолиддин Қосимовнинг волидаи муҳтарамаси эса, Дилсўзга ажойиб қўшиқлар учун ташаккур билдирди.
Туғилган кун кўтаринки руҳда ўтди.
Аммо, Радиоэфирга шошаётганлигимиз учун афсуски туғилган кунда якунигача бўла олмадик.
Камолиддин Қосимовни яна бир бор туғилган куни билан табриклаймиз ва ҳамиша ҳаётда омад, муваффақиятлар ёр бўлишига тилакдошмиз!
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз