FATTOHHON.COM
« Все новости
Хонандаларнинг фильм ва сериалларда роль ижро қилишлари табиий. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг “Қайнона-келин” сериалида бош ролни ижро қилиши унинг мухлисларига кутилмаган совға бўлди, десак муболаға бўлмайди. НТТ телеканали учун бир йил давомида эфир юзини кўриб борадиган бу янги телесериал Мавлуда Асалхўжаева хонадонида суратга олинмоқда!
Унда Мавлуда Асалхўжаеванинг келинлари кўпчилик кутганидек, хонанда Манзура эмас! Чунки, Манзура бу сериалда суратга тушиш таклифини рад этган.
Келин ролларини раққоса Паризода ҳамда, актриса Феруза Собитова ижро қилишмоқда.
Феруза Собитованинг роли ҳар доимгидек салбий эмас, бу гал ижобий образда.
Аммо, Мавлуда Асалхўжаеванинг қаҳрамони салбий ёки ижобий қайнона? Бунга телесериал экран юзини кўрганда гувоҳ бўлиш мумкин. Ролининг ўта табиий чиқишига ҳаракат қилган Мавлуда Асалхўжаева яхшигина тайёргарлик кўриб, бу роль учун 50 дан зиёд либослар тиктирибди. Мазкур сериал тез орада НТТ телеканалида эфирга узатилиши кутилмоқда!
Мавлуда Асалхўжаева эса, сериал билан боғлиқ масалалар тугаши билан, янги видеоклип суратга олдирмоқчилигини маълум қилди.