FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҲАСАН ИБН ҲУСАН” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ҲАР БИР НАРСА ЎЗ ВАҚТИДА БЎЛГАНИ ЯХШИ! 27.09.2013 16:20

 

foto(4)_216.jpg

27 сентябрь куни “Алишер Навоий” (собиқ Панорама) киносаройида режиссёр ва актёр Жавлон Шодмоновнинг янги “Ҳасан ибн Ҳусан” фильми премьераси бўлиб ўтди. Премьера вақтида, кўплаб киноижодкорлар, шоубинес вакилларини кўриш мумкин эди.

foto(26)_41.jpg

Фильм премьерасини “МаркаЗ” гуруҳи хонандаси Жавлон Асатуллаев (Mr Joker) олиб борди.

Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

foto(5)_195.jpg

Режиссёр Жавлон Шодмонов,

foto(6)_183.jpg

Продюсер Жасур Шодмонов

foto(1)_320.jpg

Бош ролда Муҳаммадисо Абдулхаиров

foto(21)_59.jpg

Ролларда Турсунбой Маҳмудов, Ҳосият Ҳусанова, Толиб Мўминов, Феруза Норматова, Жумадилла Раметов, Дилшодбек Каттабеков ва бошқалар...

Монтаж режиссёри Муҳибилло Убайдуллаев

Овоз режиссёри Камолиддин Раҳимов

Фильм фантастик комедия жанрида суратга олинган.

foto_1706.jpg

Бош қаҳрамон Муҳаммадисо Абдулхаиров икки хил характер, қиёфани маромига етказиб ижро қилган. Ҳеч ким бу актёрчалик бир вақтнинг ўзида жиддий қиёфадаги катта киши ва ёш бола характерини очиб бера олмас эди, назаримизда.

Фильмда таъсирли саҳналар ҳам бор, масалан, ўз ўғлига у қадар эътиборли бўлмаган ота, боласини машина уриб кетгандан кейин, уни йўқотиб қўйиши мумкинлигини билганида, қаттиқ изтироб чекиши билан, инсон ҳамма нарсани борида қадрлаши кераклигига ишора қилинади.

foto(3)_236.jpg

Режиссёр Жавлон Шодмоновнинг ўзига хос дасхати бўлиб, бу режиссёр комедия билан тарбиявий аҳамиятни уйғулаштиришга ҳаракат қилади. Унинг бу “Ҳасан ибн Ҳусан” фильми ҳам бундан мустасно эмас.

Фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, “ҳар бир нарса ўз вақтида бўлгани яхши” деган фикрни олдинга суради. Шунингдек, инсон ўз умрини беҳуда ишларга сарфламаслиги, ҳар бир вақт, ҳар бир нарсадан унумли фойдаланишга ундайди. Айниқса, инсон вақтни, умрини қадрига етмаса, вақт ўтиб жуда қаттиқ афсусланиши мумкин.

Фильмда, бу каби ҳолатлар, комедия билан чиқариб беришга ҳаракат қилинган.

foto(25)_47.jpg

“ҲАСАН ИБН ҲУСАН” ФИЛЬМИ 28 СЕНТЯБРДАН ЮРТИМИЗ КИНОТЕАТРЛАРИДА НАМОЙИШ ҚИЛИНМОҚДА!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(27)_38.jpg

Фотолар учун Дилмурод Манноповга миннатдорчилик билдирамиз.

foto(22)_54.jpg

foto(23)_51.jpg foto(10)_124.jpg

 

foto(8)_154.jpg

foto(24)_48.jpg

foto(17)_79.jpg

foto(7)_171.jpg

foto(2)_278.jpg

foto(9)_136.jpg

foto(11)_115.jpg

foto(18)_70.jpg

foto(19)_67.jpg

foto(20)_61.jpg

foto(14)_93.jpg

foto(15)_89.jpg

foto(16)_89.jpg

foto(12)_106.jpg

foto(13)_100.jpg