FATTOHHON.COM
« Все новости
ШАХЗОДАНИНГ МУХЛИСЛАРИ СЎРОВЛАРИГА ЖАВОБАН! 01.04.2015 11:56
Шахзода ҳақида бир нохуш хабар тарқалдию, унинг мухлислари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали “Шахзода соғми? Нима гап ўзи?” деган саволлар ёмғирдек ёғилишда давом этмоқда! Шахзоданинг мухлислари хавотир олманглар! Севимли хонандангиз соппа-соғ, шу кунларда концертга тайёргарлик репетицияси билан банд! У ҳақида тарқалган хабарларнинг ёлғонлигини эса, “Тарона” студияси директори Даврон Муқимов ҳам инстраграмдаги ўз профилида ёзиб тасдиқлади! Шунингдек, Шахзода куни кеча “Sumalak Cheer”да ҳам иштирок этди! Ҳар қандай ноўрин миш-мишларга ишонаверманг! Шахзоданинг концерт кунларига эса, оз фурсат қолмоқда! Буни эса, асло ўтказиб юборманг!