FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚИСҚА САТРЛАРДА... 02.10.2013 17:00

foto(1)_328.jpg

Хонанда Райҳон ўзининг “Сўнгги нафас” қўшиғига клип суратга олдирди. Бу клипда Райҳонни  янги имиджда кўриш мумкин.

foto(2)_285.jpg

Клипда раққосалар кўзлари боғлиқ ҳолда рақс ижро қилишади. Бу нима маъно англатади? Бу ҳақида, клип тайёр бўлгач билиб олиш мумкин.

 

* * * * * * * * * *

foto_1762.jpg foto(1)_327.jpg

Озарбайжон Маданият марказида Юнус Огузнинг «Амир Темур» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Юнус Огуз кўплаб илмий ва бадиий асарлар муаллифи бўлиб, унинг асарлари, жумладан, “Нодиршох” (2008), “Тахмасибшох” (2009), кўплаб тилларга таржима қилинган.

Унинг “Амир Темур” китоби, Амир Темур ҳақидаги 2 та романдан иборат бўлиб, у ўзбек ёзувчиси, кўплаб озарбайжон асарларини ўзбек тилига ўгирган Усмон Қўчқор томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Муаллифнинг илтимосига биноан, бу китобларнинг бир нусхаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасига берилди. Бу китобни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ўқув залларида бемалол ўқиш мумкин.

 

  * * * * * * * * * *

foto(3)_241.jpg foto_1763.jpg

Tashkent Palace Hotel меҳмонхонаси эндиликда, октябрь ойидан бошлаб, Lotte City Hotel Tashkent Palace остида иш бошлади! Гап шундаки, Жанубий Кореянинг «Lotte Group» концерни ушбу меҳмонхонани сотиб олиб, унда янгидан дизайнерлик ва таъмирлаш ишларини олиб борди. меҳмонхонанинг ички ҳовлиси ва фойе, хоналар янги брендга мос тарзда жиҳозлданиб, безатилди.

1958 йилда қурилган “Тошкент” (Tashkent Palace Hotel) меҳмонхонаси пойтахтдаги энг қадимий меҳмонхоналардан бири ва у шаҳарнинг қоқ марказида, “Алишер Навоий” номидаги Опера ва балет академик театри рўпарасида жойлашган.