FATTOHHON.COM
« Все новости
Art Week Style.uz 2013 нинг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Фонд Форум Васийлик Кенгаши Раиси Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлмиш Art Week Style.uz, ҳамиша, ўзининг оригиналлиги, ёрқин, турфа ғоялар ва машҳур меҳмонлари билан барчани ҳайратга солиб келмоқда.
Бир неча йил мобайнида, мазкур ҳафталикда, дунёнинг санъат ва мода оламидаги машҳур инсонлари меҳмон бўлишган.
Art Week Style.uz 2013 ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирда машҳур ҳафталик меҳмонлари маълум бўлмоқда.
Art Week Style.uz 2013 нинг мусиқий блогини бу гал, дунёга машҳур мусиқачи, дирижёр, Россия халқ артисти, кўплаб Россия ва хорижий совринлар эгаси Юрий Башметнинг концерти билан очилади. Концерт санъат Ҳафталигининг биринчи куни, 22 октябрда бўлиб ўтади!
Ўтган йиллар давомида, Art Week Style.uz ҳафталигида кўплаб машҳур санъаткорларнинг концертларига гувоҳ бўлганмиз. Масалан, Art Week Style.uz-2012 арафасида Тошкентда машҳур америкалик чолғучи Крис Ботти Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри, ҳамда жаз ижрочиси Лиза Фишер билан концерт берган эди. Art Week Style.uz-2012 ҳафталигини эса британиялик хонанда Софи Эллис-Бекстор очиб берган. Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталигининг очилиш маросимидан сўнг эса, “Истиқлол” санъат саройида машҳур бастакор Игорь Крутой ҳамда баритон овоз соҳиби Дмитрий Хваростовскийнинг “Дежа Вю” шоу-концерти бўлиб ўтган. «Дежа Вю» – икки санъаткорнинг бетакрор лойиҳаси бўлиб, унда француз, рус ва итальян тилларидаги қўшиқлар ижро этилган. Art Week Style.uz 2008 ни эса, дунёга машҳур испан қўшиқчиси Хулио Иглесиас очиб берган.
Юрий Башкет 1953 йилда туғилган. 1971 йил мусиқа мактабини тугатган ва Москва Давлат Консерваториясига ўқишга кирган. Талабалик давриданоқ 1975 йил Будапештдаги ва Мюнхендаги Халқаро танловлар лауреати бўлган. Ўзининг дирижёрлик фаолиятини эса, 1982 йилда бошлаган. 1992 йилда Москва консерваториянинг энг иқтидорли мусиқачиларидан иборат, “Москва солистлари” (“Солисты Москвы”) Камер ансамблини ташкил этган. 2008 йилда мазкур ансамбль Юрий Башмет билан биргаликда “Грэмми” мукофотига сазовор бўлган. Бу мазкур нуфузли мукофотга сазовор бўлган ягора Россия камер ансамблидир.
2202 йилдан Юрий Башмет “Янги Россия” (“Новая Россия”) Давлат Симфоник оркестрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри. Бу машҳур санъаткор ижоди ҳақида, турли мамлакатларда (Англия, Франция, Россия) бир неча фильмлар ҳам суратга олинган. Юрий Башмет шунингдек, “Орзулар вокзали” (“Вокзал Мечты”) кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси ҳамдир.
Юрий Башметнинг икки фарзанди бор. Қизи Ксения Юрьевна ота изидан бориб, мусиқа илмини эгаллаган, пианиночи. Ўғли Александр эса, иқтисодчи.