FATTOHHON.COM
« Все новости
Муваффақиятли фильмларнинг давоми суратга олиниши ҳозирги кунда табиий ҳолатга айланган. Аксарият ҳолларда, фильмларнинг давоми ҳам муваффақиятли чиқади ва яна давом этишига сабаб бўлади. Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмоновнинг “Замонавий совчилар” фильмининг иккинчисининг муваффақиятидан илҳомланиб, эндиликда бу фильмнинг учинчи қисмини ҳам суратга олишга киришди! Ўша ижодий гуруҳ билан биргаликда! Бош ролда актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров Шунингдек, фильмда Убайдулла Омоннинг ҳам иштироки ҳам кутилмоқда. Фильмда биринчи ва иккинчи қисмлардаги актёрлардан кимлар иштирок этиши ҳозирча сир тутилмоқда... Тез кунларда суратга олиш ишлари бошланиши кутилаётган бу “Замонавий совчилар 3” фильмининг ҳозирда тайёргарлик ишлари кетмоқда. Яқин кунларда фильм мазмуни ва унда суратга тушадиган актёрлар гуруҳи ҳақида батафсил маълумот берамиз. Саида Вахобова