FATTOHHON.COM

« Все новости

«ZO`R - ZO`R STAR» ОДЕССА ШАҲРИДА «ТЭФИ-ҲАМДЎСТЛИГИ» УЧИНЧИ ХАЛҚАРО ТЕЛЕВИЗИОН ФЕСТИВАЛИДА! 06.10.2013 14:04

foto(1)_336.jpg

Украинанинг Одесса шаҳрида «ТЭФИ-ҳамдўстлиги» учинчи халқаро телевизион фестивали бўлиб ўтди!

Мазкур фестивал ташкилотчиси “Россия телевидения Академияси” Фонди. Тадбир Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси, Матбуот ва оммавий коммуникация федерал агентлиги, ҳамда Оддеса вилояти губернатори кўмагида ўтказилди.

Фестивалда иштирок этиш учун 50 дан ортиқ ишлар тақдим этилган эди. Саралаш натижасида, фестивал дастур доирасига 12 мамлакатдан, 12 та телекомпаниянинг 12 та иши киритилди: Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украина.

Фестивалда мамлакатларнинг 50 нафар вакиллари қатнашишди. Фестивалнинг халқаро эксперт кенгаши таркибида, нуфузли ҳакамлар билан бир қаторда ҳамюртимиз журналист Шахноза Ғаниева ҳам  бор эди. 

Бу йилги фестивалнинг мавзуси: “МДҲ мамлакатлари телеэфирларида кўнгилочар дастурларнинг замонавий формати” эди. Фестивал дастури доирасига кирган ишлардан: турли жанрдаги кўрсатувлар, жумладан, ток-шоу, реалити-шоу, телеўйин, телевизион шоу ва бошқалар бўлди.

foto(2)_292.jpg

Фестивалнинг ёпилиш маросимида 12 та иштирокчи дастурлар махсус мукофотларни қўлга киритишди. Каналлар орасида «Forum-TV» каналининг телевизион томоша-танлови бўлмиш «Zo'r-zo'r Star» ҳам махсус мукофот сазовор бўлди!

«Zo`r - Zo`r Star» Ёшлар мусиқий телелойиҳаси, Фонд Форум ва «Beeline» компанияси томонидан ташкил этилган бўлиб, унда юз минглаб томошабинлар бир неча ой давомида ўзларининг севимли иштирокчиларига овоз беришди. «Zo`r - Zo`r Star» Лойиҳаси 7 июн куни «Истиқлол» санъат саройида юлдузлар иштирокидаги катта гала-концерт билан ниҳоясига етди. Лойиҳа 8 ҳафта давом этди. Лойиҳа ғолиби 63 445 смс-овоз билан ёш хонанда Улуғбек Ҳолиқов бўлди. У видеоклип суратга тушириш имкониятига, яккахон альбомни студияда ёздириш ва продюсерлик маркази билан шартномага эга бўлди.

«Zo`r - Zo`r Star» телелойиҳаси чиндан ҳам, жуда қизиқарли телелойиҳа бўлиб, ёш ижодкорлар учун катта имконият бўлди!