FATTOHHON.COM
« Все новости
“Шахзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқов ўзининг янги “Ишонтир” қўшиғига видеоклип суратга олдирди. Клип режиссёри Ёдгор Носиров
Клип трек йўналишида бўлиб, қўшиқни тинглаганда, унга клип қанчалик мослигини билиб олиш мумкин.
Ёдгор Носиров: - Мазкур клипни суратга олишдан мақсад, ҳар хил гапларга чек қўйиш. Умуман, Рашид Холиқовни ижодга қайтишлари, ҳамда кўплаб мухлисларни хурсанд қилиш! Клип ғояси “Шахзод” Рашид Холиқовнинг ўзига тегишли! Клип бир қарашда студияда суратга олинган бўлса ҳам, чуқур маънога эга! Барча маънолар, деталлар орқали кўрсатиб берилган. Бошида сюжет йўналишида клип суратга олмоқчи эдик. Лекин, охирига келиб, суратга олиш ишлари бошланишига яқин қолганда Рашид акам трек йўналишидаги ғояни таклиф қилдилар. Ўзлари ва созандалари билан биргаликда клипда чиқиш фикри туғилди.
Клип премьерасини кутиб қоламиз! Демак, тез кунда барча мухлислари янги ижод намунасини соғиниб кутаётган “Шахзод” Рашид Холиқовдан “Ишонтир”!
Саида Вахобова