FATTOHHON.COM
« Все новости
Хонанда Лола ҳамиша ўзининг ёрқин ва оригинал клиплари билан томошабинларни ўз ижодига мафтун қилишдан чарчамайди! Унинг янги клипи “Кел” ҳам бундан мустасно эмас!
5 октябрь куни Лола янги “Кел” қўшиғига ўта романтик клип суратга олдирди.
Клип режиссёри энг фаол клипмейкер Ёдгор Носиров! Лоланинг бу клипи ҳам томошабинларга манзур бўлиши шубҳасиз...
Ёдгор Носиров: -
Клипни суратга олиш жараёни 20 соат давом этди! Ҳаммамиз ухламасдан ишладик! Клип ғояси Лоланинг ўзига тегишли! Лола клипда 5 та образда намоён бўлади. Шунингдек, Лоланинг рақс саҳнаси ҳам бор! Бу гал мухлислари Лолани нафақат истеъдодли хонанда, актриса, балки рақс борасидаги маҳоратини ҳам кўришлари мумкин бўлади!
Клип премьерасини кутиб қоламиз!
Жараёнлардан:
Ҳозирча эса, Лоладан “Энди Йўқ” қўшиғи ремиксини тинглаб турамиз!
“ЭНДИ ЙЎҚ” РЕМИКС МР3 ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!