FATTOHHON.COM
« Все новости12 апрель куни “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси санъаткорлар учун “Сумалак шоу” ташкиллаштирди!
“Сумалак шоу” бундан бир йил аввал “Ўзбекнаво” раҳбарининг ташаббуси билан ташкиллаштирилган эди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда эса, санъаткорлар ҳамжиҳатлигининг рамзи сифатида, ҳар йили ўтказилиши одатга айланди, десак янглишмаймиз. “Сумалак шоу” ўтган йилгидек “Ал-азиз” кафесида бўлиб ўтди!
Унга бу йил ҳам кўпгина санъаткорлар, хонандалар келишди.
Одатга кўра, барча сумалак кавлаб, дилидаги энг самимий ниятларни айтишди.
Ўтган йилги “Сумалак шоу”дан бу йилгисининг фарқи, шоу концерт учун кафенинг ички ҳовлидаги жой ҳозирланди ҳамда, барча йиғилганлар у ерда тайёрланган дастурхонлар атрофидан жой олдилар.
“Сумалак шоу”нинг очилишида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Баҳодир Маджидович Аҳмедов сўзга чиқиб, ўзининг самимий фикрларини билдирди.
Сўнг, Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Сайид ҳам, ўз фикрлари айтиб ўтди.
Сўнг, “Сумалак шоу”нинг концерт қисмига навбат берилди, ҳамда биринчи бўлиб,“Эътироф” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев қўшиқ куйлади.
Унга Манзура жўр бўлди.
Сўнг, навбатма-навбат бошқа санъаткорлар ҳам, ўз қўшиқлари билан даврага янада файз киритишди.
Даврада жуда кўплаб санъаткорлар, хонандалар, ҳамда ОАВ вакилларини учратиш мумкин эди. Барча қўшиқларга рақсга тушиб, самимий суҳбатлашиб, “Сумалак шоу” қувноқ руҳда ўтди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз