FATTOHHON.COM
« Все новости
“ОЛТИН ГЕПАРД” ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИ ВА “ART WEEK STYLE UZ” Санъат ҳафталигига ҳам саноқли кунлар қолмоқда! Бугунги суҳбатдошларимиз хонанда, актёр, режиссёр Жаҳонгир Позилжонов ва актриса Жамила Ғофурова бу ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов: - Бу йилги, III “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофорумидан кўп янгиликлар кутмоқдамиз! Бу гал, олдинги йилларга нисбатан, янада ўзгача бўлмоқда! Кўплаб Жаҳон юлдузларининг ташрифи кутилмоқда. Масалан, менга ўтган йилги Кинофорумнинг очилиш маросими жуда ҳам маъқул бўлганди. Бу йилги Кинофорум ҳам, ўзига хос бўлади, деб ўйлайман. Танловдан ташқари, ҳам қизиқарли дастурлар намойиши кутилмоқда! Шунингдек, Жаҳоннинг етук киноижодкорларининг фильмлари, ҳамда, ўзбек кино ижодкорларининг ҳам танловга номзод фильмлари намойишлари барчани бирдек қизиқтирмоқда. ArtWeek Style санъат ҳафталиги бўйича ҳам, ўз фикрларимни билдирсам, бу йил 3 та видеоролик суратга туширдик. Мазкур санъат ҳафталиги ёшу қарининг кўнглига, дидига бирдек мос келадиган тадбирларга бой бўлади, деб ўйлайман.
![]()
Актриса Жамила Ғофурова: - III “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми нафақат киноижодкорлари, балки томошабинлар учун ҳам анъанага айланиб бормоқда! Барчамиз, бирдек Кинофорум ўтказиладиган кунни сабрсизлик билан кутяпмиз! Жаҳоннинг етук киноижодкорлари билан суҳбатлар, улар билан тажриба алмашишлар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайди. Ҳозирги тайёргарлик жараёнларини кўриб, Кинофорумнинг илк марта ўтказилган вақти ёдимга тушди, I “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми ўтказилганда мен, мазкур Кинофорумнинг “юзи” бўлгандим ва бундан жуда қувонгандим. Эндиликда эса, қарангки, мана шу оз фурсат ичида Кинофорумнинг мавқейи қанчалик ошганлигини кўриб, янада хурсанд бўляпман. Шунингдек, ArtWeek Style санъат ҳафталигини ҳам диққат кузатаман, ҳар бир тадбирини қолдирмай, бориб кўришга ҳаракат қиламан.
Феруза Фаттохова





