FATTOHHON.COM

« Все новости

III ОЛТИН ГЕПАРД ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИГА НОМЗОД БЎЛГАН ҚИСҚА МЕТРАЖЛИ ФИЛЬМЛАР+ВИДЕОТРЕЙЛЕР 17.10.2013 02:03

226x293_uz.jpg

«Ноябрь чироқлари»

Йил

2012

Мамлакат

Австрия

Режиссер

Юрген Карасек

Мануэл тўққиз ёшда. Ота-онаси ажрашиб кетган. Мануэл онаси билан бирга яшайди. Бироқ онаси кўпроқ ўғли учун эмас, ўзининг янги дўсти учун қайғуришни афзал кўради. Ўзидан катта опаси эса доим уни ҳафа қилиш пайида. Отаси билан бирга яшаш афзалку-я, лекин унинг ҳам доим вақти тиғизлиги ҳалал беради. Кунларнинг бирида Мануэл сўнгги автобусга кеч қолади. Қандайдир нотаниш кимсанинг уни элтиб қўйишни таклиф этиши билан хатарли танишув бошланади.

 

«Тобутсознинг арғимчоғи»

Йил

2012

Мамлакат

Германия

Режиссер

Эльмар Иманов

 

КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

Озарбайжон. Ёқуб ўғли Мусо билан кичик бир уйда, кишилардан йироқ хилват жойда яшайди. Шифокорлар Мусога машъум ташхис қўйишгандагина отанинг бефарқ ва совуққон ҳиссиётлари ўғлининг сўнгги кунларини хурсандчиликда ўтказиш илинжига тушади. Бироқ унга фавқулодда бир хабар келади...

 

«Маст аёл»

Йил

2013

Мамлакат

Украина

Режиссер

Юлия Гонтарук

Қачонлардир онаси ташлаб кетган Алина, мурғаклигидан тушунмовчилик ва ечими топилмас муаммолар гирдобида яшаб келмоқда. Бироқ қизча тасодифан «Веночек» болалар рақс жамоасига иштирокчилар танлови ўтказилаетганидан хабар топади. Бу унинг қалбида умид ва ишонч туйғусини уйғотади...

 

«Парванэ»

Йил

2012

Мамлакат

Швейцария

Режиссер

Талхон Хамзави

Парванэ – Швейцария тоғларидаги реабилитация марказига яқинда келган афғонистонлик ёш иммигрант қиз. Отасининг қаттиқ бетоблигидан ҳабар топиб, бор маблағларини оиласига жўнатишга қарор қилади. Бунинг учун у Цюрихга келади. Бегона шаҳар шовқинидан, реклама ва машиналарнинг кўплигидан саросимага тушади. Ҳужжатлари йуқлиги сабабли пул маблағларини жўната олмайди. Унга ердам бериш истагини билдирган ягона инсон – масъулиятсиз панк-қиз бўлиб, оқибатда юзага келган тўқнашувлар ва тасодифий холатларнинг барчаси мана шу учрашувдан бошланади.

 

«Оқ от»

Йил

2013

Мамлакат

Россия

Режиссер

Сергей Соловьёв

1986 йилнинг 1 январи. Афғонистон. Совет қўшинларини олиб кетаётган машина мужохидлар қуршовига тушиб қолади. Ҳалокатидан сўнг, Николай исмли рус йигити бир дам ўтмишига қайтиб, ҳаётидаги барча кечинмаларни яна бир бор хотиридан ўтказади.

 

«Бурак кочак»

Йил

2012

Мамлакат

Турция

Режиссер

Бурак Кочак

Бизнингча, энг муҳими буғ бўлган. Биз асл моҳиятни ҳаёлимизга келтирмасдан, ўз исм-шарифимизнинг бош ҳарфларини сатҳда нафасимиз билан ҳосил қилган буғга мухрлаш билан овора эдик. Намлик йўқолиши билан, биз ўчган ҳарфларини қайта ёзиш мақсадида, шишага яна дам уриб, мўъжиза содир этаяпмиз, деган ҳаёл оғушида эдик.

 

«Тунга бағишланган реквием»

Йил

2013

Мамлакат

Эрoн

Режиссер

Юзеф Каргар

КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

Ҳар куни тунда болалар уйида нон йўқоладиган бўлди. Қоровул бу кимнинг иши эканини аниқламоқчи бўлади, бироқ...

 

 «Инсон томири»

Йил

2012

Мамлакат

Хитой

Режиссер

Сисси Дэнг

КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

Жевел ёш режиссёрлардан. У ўзи жуда яхши биладиган инсон ҳақида сценарий ёзишга аҳд қилади. Сценарийни ёзиш жараёнида у тутқич бермас «ҳақиқий» ўзини топишга ҳаракат қилади. Натижада, бошқа фантастик оламга нигоҳ ташлаган оддий қизни топади. Унга дўстлари ва оила аъзолари ўзларидан сўралмаган ҳар турли маслаҳатлар беришади... «Ҳақиқий кино нимадан ташкил топади?» деган саволга Жевел жавоб излайди.

 

«Бўлган иш бўлар»

Йил

2012

Мамлакат

Франция

Режиссер

Максим Фэйерс

КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

Полнинг ҳаёти рафиқаси Линнинг қўнғироғидан сўнг ағдар-тўнтар бўлиб кетди.

 

«Сир»

Йил

2013

Мамлакат

Испания

Режиссер

Чема Гарсиа Ибарра

 

КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

Айтишларича, унинг гарданига қулоқ тутсангиз, Биби Мариямнинг сўзларини эшитиш мумкин экан...

 

«16-Уй»

Йил

2013

Мамлакат

Ўзбекистон

Режиссер

Азиз Ахмеджанов

 

КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

Фильм иккинчи жаҳон урушида ногирон булиб қайтган Мумин Солихов хақидадир. Қишлок почта марказида аскарлардан келган хатларни тарқатадиган Мумин одамларнинг қувончига хам, қайғусига хам узи олиб келган хатлар орқали шерик булиб, виждон азобида қолади.

 

«Балерина»

Йил

2013

Мамлакат

Ўзбекистон

Режиссер

Хусан Салиҳов, Хасан Салихов

Фильм Хореография билим юртининг мумтоз хореография бўлимида таҳсил олаетган ўзбек қизи ҳақида. Бу қиз бошқаларга ўхшамайди. Тиришқоқ, меҳнатсевар, стереотиплардан қочишга уринади. Атрофдаги ҳамма нарса гўеки унга танлаган йўли нотўғри эканлигини уқтираетгандай. Бироқ озига бўлган ишонч севимли онасининг мадади ва тинимсиз машғулотлар унга ҳаетий синовларни енгишга ердам беради.

 

«Ит»

Йил

2013

Мамлакат

Ўзбекистон

Режиссер

Анвар Сафаев

 КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

Қалтис ҳаётий вазиятларда ҳар бир инсон ақл-идрок билан иш тутиши, сабр-бардош ила инсоний фазилатларни сақламоғи лозим.