FATTOHHON.COM
« Все новости21 апрель куни «Чароғон» ресторанида Фаррух ва Дилсўз (Гўзалхон)нинг бахт тўйи бўлиб ўтди! Тўй санъаткорлар, ижодкорларнинг самимий байрам кечасига айланиб кетди, десак адашмаймиз.
Тўйни радиобошловчи журналист Акмал Мирзо, ҳамда актриса Шахзода Муҳамедова олиб боришди.
Куёв ва келин ресторанга “Келибди” қўшиғи садолари остида кириб келишди.
Келинчак Дилсўз киришда барча меҳмонларга келинсалом қилди.
Тўй бошида Дилсўзнинг администратори Ўткир ака, куёв ва келинга бағишлаб қўшиқ ижро этди!
Ундан сўнг, келинчакнинг дугоналари хонандалар Малика Эгамбердиева, Нигора, Ширин, Афсона, Милена Мадмусаева, Умидахон ва Ширин Маматовалар Дилсўзнинг қўшиқларидан тўйга мослаб ижро қилишди!
Дилсўзнинг устози Сардор Раҳимхон ва шоир, бастакор Иқбол Муҳаммад куёв ва келинни самимий табриклашди!
Тўй давомида кўплаб меҳмон санъаткорлар, хонандалар куёв ва келинни табриклаб, ўз қўшиқлари билан барчани хушнуд этишди.
Жумладан, Ўзбекистон Халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова,
Гулсанам Мамазоитова,
хонандалар Фарҳод Саидов ва “Сарбон” гуруҳи,
Жаҳонгир Отажонов,
Шахзода,
Манзура,
Улуғбек Раҳматуллаев,
“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, Шохруххон,
Феруза Жуманиёзова,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ва бошқалар...
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков эса, тўйга "Истиқлол" санъат саройида бўлаётган концертини ўтказиб, кириб келди ва куёв билан келинни табриклаб қўшиқ бошлаши билан,
ҳамма санъаткор билан суратга тушиш учун саҳнага чиқа бошлади, ҳамда саҳна фотосессия майдонига айланиб кетди!
Ўз навбатида куёв ва келинчак ҳам санъаткорга қўли кўксида салом беришди ва
унинг “Лола” қўшиғига вальс тушишди! Шўх қўшиқларда эса, рақсга тушмаган одам қолмади!
Рақслар кечасини бир неча хонандаларнинг қўшиқларидан сўнг, Зиёда якунлаб берди.
Куёв ва келинчак торт ҳам кесишди,
барча яқинларини торт билан сийлашди.
Хорижий одатлардан келинчакнинг гул отиш маросими ҳам амалга оширилди.
Дилсўз бошида “1,2,3” дейилганда, гулни отмай, ҳаммани алдади)))) Кейин кутилмаганда отиб юборди ва гул энг яқинда турган қизнинг ёнига бориб тушди!
Тўй давомида куёв ва келин бир неча марта рақсга тушишди,
шунингдек яқинлар, танишлар билан суратга тушиш ҳечам тўхтамади!
Ҳаттоки, Ширин, келинчак ва дугоналари билан селфи қилишни ҳам унутмади)))))
Тўй давомида энг кўп хизматда бўлган, албатта қўл телефонлари бўлди))))
Сардор Раҳимхон Дилсўзни алоҳида табриклаб, куёв ва келинни рақсга чорлаб, энг хит қўшиқларидан куйлади!
Тўй ота-оналарнинг самимий тилаклари билан ниҳоясига етди.
Фаррух ва Дилсўзга бахт, саодат, узоқ умр, омад ҳамиша ёр бўлсин!
Шириндан ширин фарзандларнинг ота-онаси бўлиб, биргаликда ширин ҳаёт кечириб, қўша қаришларига тилакдошмиз!
Бахт қасрига қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлсин!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз
БАРЧА ФОТОЛАР ЯҚИН СОАТЛАРДА...