FATTOHHON.COM

« Все новости

"ОЛТИН ГЕПАРД"НИНГ УЧИНЧИ ҚАДАМИ! 18.10.2013 07:16

IMG_0085_новый размер.jpg

Режиссёр Қамара Камалова: - Ўйлайманки, III “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми нафақат киноижодкорларнинг балки, томошабинлар учун ҳам катта байрам! Бунда жаҳон кино ижодкорларининг энг яхши ижод намуналаридан баҳраманд бўлиш мумкин. Бу эса, томошабинларга бошқа мамлакатлар ҳаёти, урфу одатлари билан танишиш имкониятини беради. Ушбу мамлакатлардаги муаммолардан огоҳ қилади. Бу эса, барча учун бирдек муҳим, деб ўйлайман. Бундан ташқари эса, томошабинлар кўплаб қизиқарли фильмлар билан танишиш имконига эга бўладилар. Агар бу учинчи Кинофорумни аввалги йиллар билан солиштирсак, сифат тарафлама ҳам юқорилаган, деб айтиш мумкин. Фильмларнинг савияси ҳам ўсган, чуқур савияли, фалсафий мазмунга эга фильмлар кўпайган. Бундан ташқари, Жаҳонда ҳам, “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофорумига бўлган қизиқиш кун сайин ошиб ва ундан иштирок этмоқчи бўлган кино ижодкорлар сафи кенгайиб бормоқда! Масалан, бу йил Қисқа метражли фильмлар йўналишида, 3 та ўзбек фильми ҳам номзод бўлмоқда. Ўйлайманки, буларнинг барчаси Кинофорумга бошқа мамлакатлар кино усталарининг қизиқишларидан ташқари, ўз юртимизда ҳам, миллий кинонинг ривожланишига сабаб бўлаётганлигини кўрсатади.

 IMG_0126_новый размер.jpg

Режиссёр Собир Назармуҳамедов: -  Бу йил “Олтин Гепард”нинг учинчи қадами бўлса, ҳар йили Кинофорумда иштирок этиб келмоқдаман. Масалан, биринчи йили саралаш комиссиясида, иккинчи йили эса ҳайъат аъзоси сифатида қатнашганман. Бу йил эса, “Армонли дунё” фильмимни мазкур Кинофорумнинг тўлиқ метражли фильмлари сафида номзод бўлганлигидан беҳад хурсандман. Раҳмат! Ижодкор учун бу жуда қувончли ва шу билан бирга жуда катта масъулият, демакдир. Ўзингни касбдошларинг, ўз томошабинларинг, бу жуда катта, улуғ неъмат! Фильминг бошқа фестивалларга борсаю, бу ерда ўзингни томошабинларинг кўрмаса, тан олмаса, ижодкор учун бундан ёмон зарба йўқ. Шунинг учун ҳам, бу тарафлама, менга омад кулиб боққанидан бахтиёрман. “Армонли дунё” фильмимнинг  қаҳрамони 39 йил мактабда ишлаган ўқитувчи, ўз армонини фильм давомида рўёбга чиқаради. Яъни, тошлоқ ерда боғ бунёд этади. Уни кўпчилик, тўғри тушунмайди. Бу фильм ҳақиқий меҳнатнинг қадрига етишга ундайди. Инсонларга эзгуликка, яхшилик яратишга чорлайдиган фильм. Қолаверса, бу йилги Кинофорум слоганига ҳам мос келади. Кинофорум ҳақида айтсам, бу йил Кинофорумнинг географик кўлами ҳам ошди, танловда қатнашиш учун юборилган фильмлар сони ҳам янада кўпайди. Бу фильмлар орқали, киноижодкорлар ҳам, томошабинлар ҳам ўзларига маънавий билиб оладилар. Чунки, санъат инсонларни бирлаштиради!

 

Cаида Вахобова