FATTOHHON.COM
« Все новости
19 октябрь куни, IIIХалқаро Олтин Гепард Кинофорумининг Тўлиқ метражли фильмлар ҳайъати аъзолари билан бўлиб ўтган матбуот анжумани тугагач, дарҳол, Қисқа метражли ва анимацион фильмлар танлови ҳайъат аъзолари билан матбут анжумани бошланди!
Матбуот анжуманида, Қисқа метражли фильмлар танлови ҳайъат аъзоларидан Эмилия Хавьярова (педагог-психолог маълумотига эга, драматург), Баҳодир Одилов (кинорежиссёр), Анимацион фильмлар танлови ҳайъат аъзоларидан, Светлана Мурадходжаева (режиссёр-аниматор, актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Шухрат медали совриндори) иштирок этишди.
Шунингдек, ОАВ вакиллари ҳам, мазкур ҳайъат аъзоларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Матбуот анжуманини Феруза Нодирова (киношунос, журналист ва продюсер), очиб берди. Феруза Нодирова Кинофорумда иштирок этаётган қисқа метражли ва анимацион фильмлар ҳақида сўз юритиб, ҳакамлар ҳайъати аъзоларини таништириб ўтди. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъатининг баъзи аъзолари ҳали юртимизга етиб келмаганлигини ҳам, билдириб ўтди.
Феруза Нодирова “Олтин Гепард” Халқаро Кинофоруми ёшларда ижодий салоҳиятни юзага чиқариш учун имконият бераётганлигини, бу Кинофорумнинг ижобий жиҳатлари эканлигини таъкидлади.
Биринчи бўлиб, сўз Эмилия Хавьяровага берилди. Бу ижодкор Кинофорумда, махсус “Чехия эртаклари” дастури билан иштирок этмоқда. Эмилия Хавьярова мазкур Кинофорумда иштирок этаётганлигидан бахтиёр эканлигини, “Олтин Гепард” Халқаро Кинофоруми уни нафақат ўзига хос дастури, балки ўзига хос ижодий муҳити билан ҳам ҳайратлантирганлигини эътироф этди.
Эмилия Хавьярова: - Эртак фильмлар фақатгина болалар учун эмас, балки катталар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улар барчани бирдек эзгуликка чорлайди! Бир зумга бўлса ҳам болаликка қайтаради. Болаларни эса, фикрлашга ундайди.
Ўз навбатида режиссёр Баҳодир Одилов ҳам, Кинофорум Ташкилотчиларига шундай имкониятлар яратиб берганликлари учун алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.
Анимацион фильмлар танлови ҳайъат аъзоси Светлана Муродхўжаева эса, бугунги кун киносини ривожлантириш, ҳамда турли мамлакатлардан экспертлар жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, анимациянинг ўзига хос мураккаблиги, бу соҳада фаолият юритиш учун эса, инсон бу касбни чин дилдан яхши кўриши кераклигини айтиб ўтди.
Матбуот анжумани вакиллари, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган ҳолда, қисқа метражли фильмлар ва анимацион фильмлар, уларнинг суратга олиниш жараёнлари, ҳамда ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Матбуот анжумани ҳақида қуйидаги ижтимоий тармоқлар орқали, тезкор онлайн тарзда ёритиб борилди:
http://www.iphoneogram.com/u/297223664
https://www.facebook.com/feruza.fattokhova?ref=tn_tnmn
https://twitter.com/FeruzaFattohova http://www.iphoneogram.com/u/390779250 https://www.facebook.com/saida.fattohhoncom https://twitter.com/SaidaVahobova
X Frame Media Production Фотограф Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.