FATTOHHON.COM

« Все новости

УМЕШ МЕҲРА, ГУЛШАН ГРОВЕР ВА ФРАНЦИСКА ПЕТРИ "ОЛТИН ГЕПАРД" КИНОФОРУМИ ҲАҚИДА! 19.10.2013 09:55

UH1A3483_новый размер.jpg

Франциска Петри актриса, Германия: - Мазкур Кинофорум мени ҳайратга солди. Айниқса, унинг слогани мени жуда ҳам таъсирлантирди. “Кўзгу ва тилсимда, акс-садо ва маъжозий ифодада” деб номланган слоганнинг маъноси ҳам жуда кучли. Яъни, инсоннинг қалбида бори, унинг кўзларида акс этади. Кўзлар, қалб ойнаси, деб бежиз айтишмайди! Шунингдек, билишимча, мазкур Кинофорум Ўзбекистонда санъат ҳафталиги бўлган Art Week Style uz доирасида ўтказилиши, тадбирларнинг ўзаро уйғунлашуви ҳам, ажойиб! Мазкур тадбирлар нафақат бошқа мамлакатлар вакилларининг эътиборини ўзига жалб этади, балки Ўзбекистоннинг ўзидаги маҳорат эгаларини ва санъат намоёндаларини ҳам ўз истеъдодини намоён қилишларига имконият яратади! Шунингдек, мазкур санъат ҳафталиги ва бу каби санъат, маданият ва кино билан боғлиқ тадбирлар ёшлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман! Шундай тадбирлар туфайли ёшларда санъатга қизиқиш пайдо бўлади, улар ўз халқи ва дунёнинг бошқа халқлари маданиятларини англаб етадилар. Масалан, бизнинг Германияда ёшлар асосан, Америка ва ўзимизнинг фильмларни кўрадилар. Мени шахсан ўзимга эса, Россия ва Осиё фильмлари кўпроқ ёқади. Ўйлайманки, ёшлар Осиё фильмларини кўпроқ кўришлари керак, чунки Осиё фильмларида инсоний муносабатларга катта ҳамият берилади ва уларда эмоция, ижобий ҳис-туйғулар мужассам, бу албатта шахсий фикрим.

  UH1A3564_новый размер.jpg

Умеш Меҳра режиссёр, актёр ва сценарист Ҳиндистон: - Мен Кинофорумнинг асосий дастурдан ташқари, “Ҳиндистон” кино дастурига алоҳида 2 та фильм олиб келдим. Иккиси ҳам, бутунлай ўзгача, одатдаги ҳинд фильмларидан эмас! Улардан бирида бош ролни машҳур ҳинд актриса Шри Деви ижро қилган. Бу фильмдаги роли учун у кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. Ўйлайманки, кўраётган фильми ҳар бир инсонни ўйлашга, фикрлашга мажбур қила олиши керак! Фильм қалбни таъсирлантириши керак, фильмни бир кўриб, кейин унутиб бўлмайдиган даражада бўлиши керак, деб ўйлайман. Фильмлар томошабинларни ўйлашга, фикрлашга мажбур қила олиши керак, деган фикрдаман. Мен ўзим шундай фильмлар суратга олишга ҳаракат қиламан! Ижодий каръерамнинг бошланиши бўлган “Алибобо ва 40 қароқчи” фильмида ҳам шунга интилганман. Ўшанда Тошкентга илк бор келишим эди. Шунинг ўзида Тошкентга меҳрим тушган, бу ерда суратга тушган барча актёр ва актрисалар ҳам, Тошкентни яхши кўриб қолишганди! Тўғрисини айтсам, агар имкони бўлса, “Алибобо ва 40 қароқчи” фильмини яна бир бор қайта суратга олган бўлардим! Кинофорумга омадлар тилайман, эндигина 3 қадам қўйган экан, насиб этса, 100 йилликлари ҳам нишонлансин!

  UH1A3423_новый размер.jpg

Гулшан Гровер ҳинд киноактёри: - Мен сизларнинг тилингизни тушунмайман, лекин сизларни эмоциянгиздан ҳолатингиз ва нима демоқчи эканлигингизни бемалол тушуниб олишим мумкин. Бу билан нима демоқчиман? Авваламбор, бу юртга келганлигимдан бахтиёрман, чунки, бу ердаги инсонлар нафақат менинг фильмларимни кўрадилар, балки кўплаб ҳинд фильмларини кўрадилар. Улар ўз ҳиссиёт ва эмоцияларини яширмаган ҳолда бу фильмлар ҳақида ўз фикрларини билдирадилар, бу фильмларни яхши кўришларини яширмайдилар. Аммо, афсуски, бизда намойиш қилинган ўзбек фильмлари унчалик ҳам кўп эмас. Лекин, жаноб Умеш Меҳра бизга ўзбек фильмларини кўриш учун имконият яратди. Мен ҳозир Тошкент Халқаро Кинофоруми ва унинг ташкилотчиларидан беҳад миннатдорман! Чунки, айнан мазкур Кинофорум ва унинг ташкилотчилари туфайли биз ўзаро тажриба алмашишимиз мумкин, биз ўзбек фильмларини, бу ердагилар эса, ҳинд фильмларини кўриш мумкин. Бу эса, катта имконият!

Феруза Фаттохова

UH1A3081_новый размер.jpg