FATTOHHON.COM

« Все новости

III ОЛТИН ГЕПАРД ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ АНЖУМАН: ҲИНДИСТОНЛИК КИНО ИЖОДКОРЛАРИ БИЛАН! 21.10.2013 06:47

UH1A3699_новый размер.jpg

20 октябрь куни Фонд ФорумдаIII Олтин Гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми меҳмонлари билан навбатдаги Матбуот анжумани ўтказилди.

UH1A3703_новый размер.jpg

Матбуот анжуманида Тошкент Халқаро Кинофоруми  директори Акбар Ҳакимов, ҳамда Ҳиндистонлик кинорежиссёр, сценарист ва продюсер Умеш Меҳра, ҳинд актёри Гулшан Гровер, ҳамда Россиялик режиссёр аниматор Владлен Барбэ, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этишди.

UH1A3827_новый размер.jpg

Матбуот анжумани бошланишидан ҳинд актёри Гулшан Гровер барчанинг эътиборида бўлди ва журналистларнинг энг кўп саволлари унга қаратилган эди, десак муболаға бўлмайди.

UH1A3706_новый размер.jpg

Гулшан Гровер биринчи навбатда “III Олтин Гепард” Тошкент Халқаро Кинофорумидан, унинг очилиш маросимидан ҳайратда эканлигини билдириб, мазкур Кинофорумга таклиф учун Умеш Меҳрага миннатдорчилик билдирди.

UH1A3979_новый размер.jpg

“У мени 25 йил аввал Ўзбекистонда суратга олаётган фильмига таклиф қилганди, энди эса, мазкур Кинофорумга таклиф қилди” деди Гулшан Гровер.

У дунёнинг кўплаб кинофестивалларида иштирок этганлигини, лекин, унинг учун “III Олтин Гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми алоҳида аҳамиятга эга эканлигини билдириб ўтди.

UH1A3696_новый размер.jpg

Анжуман давомида, Гулшан Гроверга турли саволлар билан мурожаатлар бўлди. Жумладан, “Тасвир” газетаси журналисти Саида Вахобова ҳам саволлар билан мурожаат қилди. Саволларга жавобан Гулшан Гровер, албатта унга салбий қаҳрамонларни талқин қилиш осон эмаслиги, эндиликда ижобий қаҳрамонларни ҳам ижро қила бошлаганлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Гулшан Гровер Болливуд фильмларининг муваффақият сири ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб,  Болливуд фильмлари ўзининг ёрқин, ноодатий либослари, таъсирли қўшиқлари ва ёрқин рақслари билан эътиборни ўзига тортишини, шунингдек, ҳинд фильмларидаги алоҳида жиҳатлардан бири, уларда сжюетлар асосан, дўстлик, оила, ҳамда яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалаба қозонишига бағишлаб қурилишини айтиб ўтди.

UH1A3733_новый размер.jpg

Режиссёр Умеш Меҳра кечагина Тошкентда, Гулшан Гровер билан машинада кетишаётганда, Тошкентда ҳинд киноси асосларини, актёрлик маҳорати ва рақс санъатидан таълим берувчи мактаб очиш фикри туғилганини ва бунинг учун унга Гулшан Гровер фикр берганлигини айтиб ўтди.

UH1A3710_новый размер.jpg

Бундан сўнг, навбатдаги савол ҳам, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг навбатдаги ҳамкорлиги тўғрисида бўлди.

UH1A3793_новый размер.jpg

Тошкент Халқаро Кинофоруми  директори Акбар Ҳакимов ҳам, қадимда Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳамда ҳозирда ҳам ҳамкорлик учун, имкониятлар етарли эканлигини, мазкур Кинофорум ҳам кино соҳасида ўзбек ва ҳинд киноижодкорларнинг ўзаро ҳамкорлиги сари қўйилган муҳим қадам, имконият бўлиши мумкинлигини эканлигини айтиб ўтди.

UH1A3745_новый размер.jpg

Матбуот анжуманида севимли актрисалардан бири Саида Раметова ҳам ўз навбатида Умеш Меҳрага ўзбек киносида ҳам, ҳинд киносида ҳам, ўхшаш мавзулар асосида, ўша бир хил актёрлар билан фильмлар суратга олинаётганлиги, борасидаги  савол билан мурожаат қилди.

UH1A3763_новый размер.jpg

Бунга жавобан Умеш Меҳра кинонинг асосий жиҳатларидан бири, бу тижорат тарафлама муваффақиятли чиқиши эканлиги, продюсерлар фильмларга маблағ ажратганда, албатта, молиявий тарафлама ўзларини ҳимоялаш мақсадида, аввал ҳам муваффақият келтирган мавзуларга мурожаат қилишларини, лойиҳага таниқли ва томошабинларга севимли бўлган актёр, актрисаларни таклиф этишларини, бундай актёр ва актрисалар эса, озчиликни ташкил қилишини билдирди. Умеш Меҳранинг ўзи эса, одатда бир-икки машҳурларни ўз фильмига таклиф қилган ҳолда, таниқли бўлмаган, лекин истеъдоди юқори бўлган ёш актёр ва актрисаларни ҳам фильмда суратга олишини маълум қилди. Биринчи навбатда суратга олинаётган фильм томошабин учун қизиқарли бўлиши кераклигини, доимий равишдаги бир хиллик эса, дидсизликка олиб келиши мумкинлигини айтиб ўтди.

UH1A3872_новый размер.jpg

UH1A3753_новый размер.jpg

Анимацион фильмлар ҳақида сўз кетганида, Гулшан Гровер Ҳиндистонда анимация соҳаси анча сустлигини, бунга сабаб эса, томошабинлар талабидан келиб чиқишини, чунки томошабинлар анимациядан кўра, кўпроқ экранда ҳаётий қаҳрамонларни кўришни исташларини айтиб ўтди. Лекин, эндиликда бу соҳага ҳам, жуда тезкор бўлмаса ҳам, эътибор қаратилаётганлиги, масалан, ўзи учун кутилмаган ва қизиқарли бўлгани, яқиндагина бир мультфильмдаги бош қаҳрамон унинг қиёфасида эканлиги ва унга ўзи овоз беришини маълум қилди.

UH1A3771_новый размер.jpg

Владлен Барбэ ўз ишини энди бошлаётган ёш аниматорларни қўллаб-қувватлаш кераклиги, уларни янги технологиялар ва суратга олиш ишларига тайёрлаш зарурлигини айтиб ўтди. Маълум бўлишича, битта анимацион фильмнинг суратга олиниши 2-3 йил вақтни ва каттагина ижодий гуруҳни талаб қилади. Шунингдек, унга кетадиган маблағ ҳам оз бўлмайди. Ўйлаб қаралса, қадимда тош қояларга солинган мамонтларнинг суратлари, илк анимацияга қўйилган қадам бўлган. Шундай экан, анимация яқинда пайдо бўлиб қолган соҳа эмас, у ҳам чуқур илдизга эга ва унга юзаки ёндошиб бўлмайди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

UH1A3969_новый размер.jpg

МАЗКУР МАТБУОТ АНЖУМАНИ ОН-ЛАЙН ТАРЗИДА ҲАМ, ҚУЙИДАГИ МАНБАЛАР ОРҚАЛИ ЁРИТИБ БОРИЛДИ!

ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/297223664

ФЕЙСБУК- https://www.facebook.com/feruza.fattokhova?ref=tn_tnmn

ТВИТТЕР - https://twitter.com/FeruzaFattohova

В КОНТАКТЕ - http://vk.com/fattokhova

 

ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/390779250

  ФЕЙСБУК - https://www.facebook.com/saida.fattohhoncom

 ТВИТТЕР - https://twitter.com/SaidaVahobova