FATTOHHON.COM

« Все новости

III ОЛТИН ГЕПАРД ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИ ДОИРАСИДА: ЭРОНЛИК КИНОРЕЖИССЁР АББОС КРИАСТАМИНИНГ «МУВАФФАҚИЯТ СИРИ»! 21.10.2013 07:18

UH1A4037_новый размер.jpg

«Ёшлар ижод саройи»да машҳур Эронлик кинорежиссёр, сценарист ва продюсер, ҳамда кўплаб нуфузли халқаро мукофотлар эгаси, жумладан “Олтин пальма навдаси”, “Кумуш шер” мукофотлари соҳиби Аббос Киаростами яна бир маҳорат дарси ўтказди.

Шунингдек, Аббос Киаростами дизайнер, фотограф ва шоир сифатида ҳам танилган. Кинофорумнинг танлов дастурида унинг сценарий муаллифлигидаги “Лайло билан учрашув” фильми иштирок этмоқда.

UH1A4052_новый размер.jpg

Бу галги маҳорат дарсида Аббос Киаростами ўз фильмлари ҳақида сўзлар экан, cюжет ёки муносабат, қай бири муҳимлиги ҳақида сўз юритди.

Аббос Киаростами: - Қачонки, хаёлимга бир сюжет ёки ғоя келиб, уни ўзимдан олиб ташлай олмасам, шундагина ўша ғояни, сюжетни ўзимники, дея оламан.  Одатда сюжетнинг ўзи мени танлайди. Биз эса, бизни нима кўпроқ таъсирлантирса, ўшани танлаймиз. Мен эса, доим мавзуларга ҳам томошабин кўзи билан қарашга ҳаракат қиламан. Томошабинга нима керак, у нимани экранда кўришни истайди? Бу мен учун жуда ҳам муҳим.

UH1A4072_новый размер.jpg

Шунингдек, Аббос Киаростами ўз фильмларига кўпинча нопрофессионал актёрларни олиши билан ҳам ном қозонган. У кўпинча кастингга яқин, кўчадан, яъни, кино оламидан ташқари бўлган инсонлар орасидан, ўз “актёр”ларини излай бошлайди.

Аббос Киаростами: - Мен танлаган инсоним билан кўпроқ гаплашиб кўришга, унинг кўнглида, дилида нималар борлигини билишга қизиқаман. Шундан сўнг, ўзимга қандай қаҳрамон керак, характери қандай бўлиши керак, ҳаммасини аниқлаштириб оламан.

Аббос Киаростами бу борада жуда ҳам талабчан бўлиб, ўз “қаҳрамон”ларини топмагунча, фильмни суратга олмаслиги ҳам мумкин. Масалан, “Олча таъми” фильми учун у 2 йил давомида “қаҳрамон” излаган!

UH1A4078_новый размер.jpg

Албатта, маҳорат дарсига тўпланганларни унинг муваффақият сири, қизиқтираётганлиги аниқ эди ва бу борада ҳам саволлар бўлди. Аммо, бу саволга Аббос Киаростамининг ўзи камтарона жавоб қайтарди.

Аббос Киаростами: – Менинг муваффақият сирим, меҳнатда ва омадда!

Ўйлаймизки, шунингдек бу ижодкорнинг яна бир муваффақият сири, унинг талабчанлиги ва ҳақиқий ижодкорлиғида, доим изланишда эканлигида ҳам, назаримизда.

UH1A4108_новый размер.jpg

Журналист, телебошловчи Ойбек Рихсибеков: - Машҳур Эронлик кинорежиссёр, сценарист ва продюсер Аббос Киаростамининг маҳорат дарсларини тинглаб бир тўхтамга келдимки, бу ижодкор профессионал бўлмаган актёрлар билан ҳам иш фаолиятларини юргазар экан. Бир неча маҳорат мактаблари бор экан. Шунингдек, у киши ҳақиқий психолог ҳам экан. Энг асосийси эса, бу ижодкор аввал сценарий ёзиб олиб, ундан кейин унга мос актёрларни қидирар экан. Бошқаларда эса, аксинча, аввал типажларни топиб олиб, кейин сценарий устида ишлашади. Лекин, Аббос Киаростамида аввал махсус сценарий ёзилади ва кейин типаж қидирилади. Бу типаж, яъни танланган бош қаҳрамон профессионал актёр бўладими, ёки йўқми, лекин, фильмига тўғри келса, қанча вақт керак бўлса, шунча кутиб, қидирар экан. Масалан, бир фильмига 2 йил, яна бир фильмига эса, ҳаттоки 5 йил “қаҳрамон” қидирган экан. Уларнинг энг катта шогирдларидан бири Адель билан ҳам суҳбатлашдим. Бу ижодкор Аббос Киаростамининг маҳорат мактабларига 5 йилдан буён қатнар экан. У Аббос Киаростамининг “Лайло билан учрашув” фильмида бош ролни ижро қилган. Бошида Аббос Киаростами билан суҳбалашганимда у кишини, ўз характерига эга инсон деб, ўйлагандим. Лекин, у киши ҳақиқий психолог экан! Яъни, инсонни қараши, кўзи, ўзини тутиши, унинг ичидаги дарди билан кўпроқ қизиқиб, ундан сўнг, фильм яратар экан. Агар танлаган типажи фильмига мос келмаса, ёки типаж топилмаса, ўша фильмни суратга олмай тўхтатиб ҳам қўяр экан. Мана шу тарафлари, мени ҳайратлантирди ҳам, жуда маъқул келди. Бундан ташқари, Аббос Киаростами фильмлари реал воқеаларга асосланган ҳолда суратга олинар экан. Шу тарафи, менимча, алоҳида таҳсинга сазовор, деб ҳисоблайман. “Лайло билан учрашув” фильми ҳам, айнан бир инсоннинг ҳаётидан таъсирланган ҳолда яратилган.

  UH1A4084_новый размер.jpg

Аббос Киаростами 1940 йил 22 июнда Теҳронда таваллуд топган. Теҳрон университети қошидаги санъат мактабида таҳсил олган. Аввалига дизайнер бўлиб фаолият юритган, сўнг, Болалар ва ёшларнинг интеллектуал ривожланиши марказида, Киноматография секцияни бошқарган. 30 ёшидан кино оламида фаолият юрита бошлаган. Айнан шу марказда, 1977 йилда “Саёҳатчи” фильмини суратга олган.

Аббос Киаростами шу кунгача. 30 дан ортиқ фильмлар суратга олган. Кўплаб халқаро мукофотлар соҳиби, жумладан, кино оламида “Олча таъми” фильми учун 1997 йилда “Канн” кинофестивалида, “Олтин пальма навдаси” мукофотига сазовор бўлган, илк Эронлик киноижодкордир.  Унгача, ҳеч бир Эрон фильмига бу мукофот берилмаган эди. Бундан ташқари, 1999 йилда унинг фильми Венеция кинофестивалида 4 та совринни қўлга киритган.

Аббос Киаростамининг ўғли Бахман Киаростами ҳам, ота изидан бориб, режиссёрлик касбини эгаллаган.

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

Мазкур Маҳорат дарси ҳам он-лайн тарзида ёритиб борилди:

ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/297223664

ФЕЙСБУК- https://www.facebook.com/feruza.fattokhova?ref=tn_tnmn

ТВИТТЕР - https://twitter.com/FeruzaFattohova

В КОНТАКТЕ - http://vk.com/fattokhova

 

ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/390779250

  ФЕЙСБУК - https://www.facebook.com/saida.fattohhoncom

 ТВИТТЕР - https://twitter.com/SaidaVahobova

 

UH1A4068_новый размер.jpg

UH1A4067_новый размер.jpg

  UH1A4078_новый размер.jpg

 

UH1A4072_новый размер.jpg

UH1A4084_новый размер.jpg