FATTOHHON.COM

« Все новости

“ВИЖДОН” ФИЛЬМИ, III ОЛТИН ГЕПАРД КИНОФОРУМИНИНГ “ТОМОШАБИН БИЛАН ҲАМНАФАС” ДАСТУРИНИНГ ИЛК ПРЕМЬЕРАСИ! 21.10.2013 11:23

IMG_0324_новый размер.jpg

III Олтин Гепард Кинофорумининг “Томошабин билан ҳамнафас” дастури (нодавлат студияларда суратга олинган фильмлар миллий фестивали) доирасида, 20 октябрь куни «Алишер Навоий» номли (собиқ “Панорама”) киносаройида режиссёр  Аҳмаджн Унарбоевнинг “Виждон” фильми премьераси бўлиб ўтди.

IMG_0064_новый размер.jpg IMG_0068_новый размер.jpg

 

IMG_0062_новый размер.jpg IMG_0056_новый размер.jpg

 IMG_0098_новый размер.jpg

IMG_0090_новый размер.jpg IMG_0082_новый размер.jpg

IMG_0134_новый размер.jpg IMG_0120_новый размер.jpg

IMG_0118_новый размер.jpg IMG_0111_новый размер.jpg

IMG_0137_новый размер.jpg

 

Премьерадан аввал, анъанага кўра, “Виждон” фильми ижодий гуруҳи, ҳамда кўплаб таниқли ижодкорлар қизил йўлакчадан ўтдилар. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистон Халқ артисти Турғун Азизов, Ўзбекистон Халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Саъдуллаева, Саида Раметова, актриса Ойша Жўраева, актриса Муяссар Бердиқулова, актёр Миролим Қиличев, актриса Муқаддас Саъдуллаева, режиссёр ва актёр Соҳиб Аббосхон, сценарист ва журналист Феруза Фаттохова, режиссёр Ориф Йўлдошев, актёр ва продюсер Камолиддин Қосимов, хонанда Динейра, “Манго” гуруҳи ва бошқалар...

IMG_0052_новый размер.jpg

Қизил йўлакда, таниқли телебошловчи (хонанда) Ойхон Ифорзода ва телерадиожурналист Акмал Мирзо барча ижодкорларни томошабинларга таништириб бордилар.

IMG_0148_новый размер.jpg IMG_0160_новый размер.jpg

Кинотеатр фойесида ҳам, махсус концерт уюштирилиб, унда хонанда Динейра ўз қўшиқлари билан барчани қувонтирдилар.

IMG_0189_новый размер.jpg

IMG_0309_новый размер.jpg

IMG_0216_новый размер.jpg

Сўнг, кинотеатрнинг катта залида ҳам, мини концерт бўлиб ўтди. Унда хонандалар Умидахон, “Манго” гуруҳи, Нилуфар, ҳамда (актёр ва телебошловчи) Отабек Муталхўжаев ўз қўшиқлари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлдилар.

Мини-концертни ҳам, телебошловчи (хонанда) Ойхон Ифорзода ва Телерадиожурналист Акмал Мирзо олиб боришди.

IMG_0284_новый размер.jpg

Нилуфар “Тилим қурсин” фильми саундтрекидан сўнг, “Тантанам мани” қўшиғи билан кўпчиликни рақсга туширган бўлса,

IMG_0269_новый размер.jpg

Отабек Муталхўжаев билан томошабинлар гўёки ҳинд киноси “Вир ва Зара” оламига саёҳат қилгандек бўлдилар. Чунки, Отабек Муталхўжаев, ҳозирги кунда кўпгина шов-шувларга сабаб бўлган “Вир ва Зара” фильми саундтрекларини Дилноза исмли ёш хонанда билан биргаликда дуэт тарзида саҳнада куйлашди.

IMG_0256_новый размер.jpg

Отабек Муталхўжаев ижодидаги бу янгилик ҳақида, аввал ҳам сайтимизда маълумот берганмиз. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_0354_новый размер.jpg

Ҳозирда эса, Отабек Муталхўжаевнинг ижодида айнан шу ҳиндча қўшиқ сабаб, жуда катта ўзгариш бўлиши кутилмоқда! Аввалига бу қўшиқ билан Ҳиндистондаги қўшиқлар фестивалида қатнашган Отабекнинг ижоди, ҳозирда ҳинд режиссёри ва продюсери Умеш Меҳранинг эътиборини тортган ва Отабекка ижодий таклиф билан мурожаат ҳам қилди! Бу ҳақида, кейинроқ, батафсил сайтимизда!

Мини-концертдан сўнг, премьерани актёр Миролим Қиличев олиб борди.

Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

IMG_0320_новый размер.jpg

Сўнг, биринчи бўлиб, сўз “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Жаҳонгир Қосимовга берилди.

IMG_0318_новый размер.jpg

Жаҳонгир Қосимов “III Олтин Гепард” Тошкент Халқаро Кинофорумининг ўзбек киноси учун қанчалик аҳамиятли эканлиги ва бугунги премьера қилинаётган фильм ҳақида ўз фикрларини баён этди.

IMG_0328_новый размер.jpg

Шундан сўнг, фильм ижодкорлари таништирилдилар.

IMG_0334_новый размер.jpg

Режиссёр Аҳмаджон Унарбоев

IMG_0325_новый размер.jpg

  IMG_0329_новый размер.jpg

Бош ролда Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов

Шунингдек, ролларда, Ҳамид Тошпўлатов, Ойша Жўраева, Муқаддас Бердиқулова, Баҳодир Қосимов, Соҳиб Аббосхон, Миролим Қиличев, Ёрқиной Ғозиева ва бошқалар...

 

Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комиловга алоҳида сўз берилди ва у киши барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Фильм намойиши бошланди.

Фильм соғлом оила шаклланишида маҳалланинг ўрни юксаклиги, ҳозирги кунда унинг кундалик турмушда амалга ошираётган ижобий ишлари, маҳалла оқсоқоли ва фаолларининг маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган маҳалладошларининг тинч-хотиржамлиги ва ёш авлодни маънавий ва ахлоқий тарбиялаш борасида масъуллиги, ёш оилалар тарбиячиси, маслаҳатдоши, кўмакчиси ва қалқони бўлаётгани ҳақида, ҳикоя қилади.

Томошабинлар мазкур фильмни, ҳозир эмас, декабрь ойида, кинотеатрларда кўришлари мумкн бўлади.

Саида Вахобова

IMG_0347_новый размер.jpg

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

Мазкур премьера он-лайн тарзида ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди:

 

ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/297223664

ФЕЙСБУК- https://www.facebook.com/feruza.fattokhova?ref=tn_tnmn

ТВИТТЕР - https://twitter.com/FeruzaFattohova

В КОНТАКТЕ - http://vk.com/fattokhova

 

ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/390779250

  ФЕЙСБУК - https://www.facebook.com/saida.fattohhoncom

 ТВИТТЕР - https://twitter.com/SaidaVahobova

 

IMG_0343_новый размер.jpg

IMG_0312_новый размер.jpg

IMG_0303_новый размер.jpg

IMG_0176_новый размер.jpg

IMG_0169_новый размер.jpg

IMG_0154_новый размер.jpg IMG_0180_новый размер.jpg

IMG_0050_новый размер.jpg