FATTOHHON.COM

« Все новости

2-ҚИСМ! ХАЛҚ ҚАЙСИ САНЪАТКОРНИ НИМА УЧУН ЭЪЗОЗЛАШНИ ЯХШИ БИЛАДИ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КОНЦЕРТИНИНГ ЯКУНИЙ КУНИ, 19 КУНЛИК ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ КОНЦЕРТ ТАФСИЛОТЛАРИ! 26.04.2015 00:50

 ДАВОМИ 2-ҚИСМ!

1-ҚИСМГА ЎТИШ!

7T7A3777“Оллоҳимга айтиб бер” қўшиғини санъаткор тайёр бўлиши билан томошабинларга илк бор тақдим этар экан, қўшиқ олдидан қуйидаги сўзларни айтиб ўтди: - Интернет орқали, Суриядаги уруш қурбони бўлган ёш боланинг сўнгги сўзлари, бутун оламни ларзага солди, десам хато бўлмайди! Шифокорлар оғир яраланган боланинг ҳаётини сақлаб қолишга қанча уринишмасин, барча ҳаракатлар беҳуда кетди. Эндигина 3 ёшга кирган норасида ўзининг ўлишини сезиб, ўлим олдидан кўз ёшлари юзини ювиб, шундай деди “Ҳаммангизнинг устингиздан Оллоҳга арз қиламан, ҳаммасини унга айтиб бераман.”

7T7A3778 Санъаткор томошабинларга агар қўшиқ уларга манзур бўлса, репертуарда қолдиришини айтди ва қўшиқ илк марта ҳеч қандай роликсиз тақдим этилди. Лекин, санъаткорнинг таъсирли ижроси ва дардли қўшиқ томошабинларни шунчалик ҳайратга солдики, қўшиқ тугаб улгурмай қарсаклар тинмади ва шу ернинг ўзида томошабинлар қўшиқ репертуарда қолишини талаб қилишди! Натижада, қўшиқ репертуарда қолдирилиб, концертнинг 3-4 кунларидан саҳнадаги экранда унга мос видеоролик ҳам тақдим этила бошланди. “ОЛЛОҲИМГА АЙТИБ БЕР” ҚЎШИҒИНИ ВИДЕОСИ ВА МР3, МАҚОЛАГА ЎТИШ!

7T7A3779 Озодбек Назарбеков қўшиқдан сўнг урушни қоралаб, шундай деди: - Ер юзида ёш, норасида болаларнинг қонини тўкишдан кўра оғирроқ жиноят бўлмаса керак! Наҳотки, шуларни кўриб, инсонлар ақлини йиғиштирмаётганлигига ҳайронман! Энг муҳими, биз Юртимиздаги тинчликни асрайлик, Юртимизни асрайлик! Бундай офатлар ҳеч қачон бизнинг Юртимизга соя солмасин! Бунинг учун албатта, ҳар биримиз масъулмиз! Ҳар биримиз мана шу фаровон ҳаётнинг қадрига етиб, унинг ҳар бир дақиқасини кўзимизга суртиб, яшайлик. Бугунги бахтимизни англашимиз керак! Чунки, биз излаган бахт, аслида шу тинчлигимиз, Юртимиз тинчлиги! Мана, қаранглар 2 соатдан буён концертдамиз, ҳеч ким оиласи, фарзандлари, уйи ҳақида ўйлаб, хавотир олиб, ташвиш чекаётгани йўқ, чунки биламиз, уйимиз тинч, фарзандларимиз хотиржам, сабаби тинч ва фаровон юртдамиз! Шу юртда яшаётганлигимизнинг ўзи бахт! Бизнинг фарзандларимиз биздан ҳам, бахтли яшашсин! Фарзандларимизни тинч, фаровон Юртимизда биздан ҳам бахтли бўлишларига ишонамиз! Ер юзидаги энг бахтли халқ бўлса, бу бизнинг халқимиз! Ана шу бахтимизга кўз тегмасин!

7T7A7041Бу қўшиқ концертнинг ҳар бир кунида томошабинларни ларзага солди, тинимсиз, баъзи кунлари бир неча минутлаб тўхтовсиз қарсакларга сабаб бўлди! Қўшиқни тинглаб, Юрт тинчлигига шукрона айтганлар ҳисобсиз эди...

7T7A5586 “Гулғунчасан”, “Лайли”, “Гулюз”, “Мени ул бевафо қотил, бу оқшом телбаю қилди” (Огаҳий ғазали), “Қорли-қорли”, “Жонинг соғ бўлсин”, “Мени ул бевафо қотил, бу оқшом телбаю қилди” (Огаҳий ғазали), “Шайдо қилибсен”, “Атиргул”, “Қалдирғоч” қўшиқларига “Тумор” рақс гуруҳи томонидан рақслар ижро қилинди.

7T7A3689“Мени ул бевафо қотил, бу оқшом телбаю қилди” (Огаҳий ғазали) қўшиғидан сўнг, санъаткор бу қўшиқни ижро қилиш сабабини изоҳлаб, агар буюк шоирларимизнинг ғазаллари куйга солиниб, ижро қилинса, авлоддан авлодга ўтиб боришини, ёшларимиз ҳам, улардан баҳраманд бўлишлари мумкинлигини айтиб ўтди.

7T7A3699 “Оёғингни қучиб йиғлагим келди” қўшиғи томошабинлардан сўровномага кўра ижро қилинган қўшиқлардан бўлиб, санъаткор уни куйлаш олдидан, қўшиққа оид таъсирли воқеани ҳам сўзлаб берди. Яъни, бир аёлнинг умр йўлдоши вафот этади ва унинг жасадини олиб келишганида, аёл уни бағрига босмоқчи бўлганида, уни “бу иш нотўғри” деб, қайтаришади. Шунда аёл “ҳеч бўлмаса оёғини қучиб йиғлай” деб, кўз ёш тўкади. Ана шу ҳолатдан таъсирланган шоира, бу шеърни ёзган экан.

7T7A3821“Онам бор-ку” қўшиғидан сўнг эса, санъаткор эса, “Онажонлар уйимизнинг фариштасисизлар! Бахтимизга соғ бўлинглар!” деб самимий тилакларини айтиб ўтди.

7T7A3824“Дўмбирам” қўшиғига эса, йигит раққослар миллий чопонларда, лекин замонавий брек денс услубида шўх рақсга тушишди!

Концертдаги ҳар бир қўшиқ учун, экранларда ўзига хос тасвирлар намойиш этиб борилди. Масалан, “Қорли-қорли” қўшиғи учун, раққосалар қор парчалари монанд кийинган бўлишса, экрандаги соат, нозик қор учқунлари қиш тароватини ёдга солди.

“Атиргул”да бир раққоса қизил, қолганлари сариқ гуллар ифода этилган либосларда чиқишди,

7T7A5795шунинг баробарида экранда очилаётган атиргул ва ёғилаётган гул япроқлари намоён бўлди.

7T7A3687“Девонаман” қўшиғида эса, экранда чироқлар ёғдуси турли рангларда берилди, ҳамда “Ул қаро икки кўзинг...” сатрида экранда кўзлар тасвири ҳам намоён бўлди.

7T7A6944Муҳриддин Холиқов репертуаридан куйланган “Ёнимда қол” таронасига санъаткор алоҳида ёндошганлиги сезилиб турарди. Қўшиқ ижроси вақтида санъаткорнинг ёнида Муҳриддин Холиқовнинг созандаси Искандар Муродов мусиқаси янгради.

7T7A5576Қўшиқ мусиқаси янграши билан оппоқ тутун саҳнадан худди денгиздек кўпириб, тошиб чиқиши жуда чиройли чиқди! Қолаверса, экранларда дарахт гуллари узра учаётган нафис капалаклар тасвири намоён бўлди ва қўшиққа янада ўзгача руҳ бағишлади! Қўшиқдан сўнг, янграган олқишларни санъаткор “бу устозимга бўлган ҳурмат, у кишининг ҳар бир таронаси мухлислар қалбидан ўрин олган” дея, эътироф этиб ўтди.

7T7A3855

7T7A3846Бобур ғазали билан куйланган “Лола” қўшиғи янграши олдидан санъаткор чироқ усталаридан залдаги барча чироқларни ўчиришларини талаб қилди.

7T7A3836Чунки, қўшиқ ижроси бошланиши билан томошабинлар қўл телефонларини ёқиб, залда ёғдулардан ўзига хос романтик ҳолатни намоён этишди!

7T7A3850

7T7A3858Бу вақтда экран орқали кенг лолазор тасвири намойиш этилди!

7T7A3908 “Қалдирғоч” қўшиғи аслида Ватан ҳақидаги тарона бўлиб, унинг ҳар бир сатридан Ватанимизнинг самимий таърифи сезилади. Мазкур қўшиқ ижроси вақтида экраннинг икки четида Ватанимиз байроғи тасвири пайдо бўлди. Бу қўшиқ томошабинлар тилига шунчалик ўрнашдики, концертнинг ҳар бир кунида томошабинларнинг кўплари қўшиқ сўзларини такрорлаб ўтиришди.

7T7A3823Қолган шўх ва талаб қилинган қўшиқлар вақти экрандан чироқлар ёғдуси ҳамда, томошабинлар рақслари ўзига хос жўшқинлик касб этди. Саҳнадан ташқари, икки тарафдаги деворга ўрнатилган 2 та экранда санъаткор, созандалар ва раққосалар ўрин алмашиб, бевосита саҳнадан тасвирлар кўрсатиб борилди.

7T7A5837Озодбек Назарбековнинг томошабинларга қарата самимийлик билан: “Сизлар бизга куч берасиз! Сизларни қўллаб-қувватлашларингизсиз биз ҳеч киммиз!” деган сўзлари томошабинларни янада руҳлантириб юборди!

7T7A3953 Тўлиқ жонли ижрода, юқори савияда ўтган концертининг ҳар бир кунида, Санъаткор концерт якунида “Қалдирғоч” қўшиғидан сўнг, томошабинларга қарата “Раҳмат! Ҳамиша соғ бўлинглар! Агар биздан камчиликлар ўтган бўлса узр! Ҳамиша яхши кунларда, байрамларда, тўйларда кўришиш насиб қилсин! Ҳар бирингиз мен учун қадрлисизлар! Ҳаммангизни яхши кўраман! Ўзингизни эҳтиёт қилинглар! Омон бўлинглар!” деб самимий хайрлашди.

7T7A3910 Санъаткорнинг “Бизнинг халқимиз санъаткорни эътиқод қилиб яхши кўради, эъзозлайди! Шунинг учун ҳам, фарзандларига унинг исмини қўйиб, фарзандларини инсон сифатида ҳам унга ўхшашини истайди!” деган мазмунли сўзлари бор. 19 кун давомида бўлиб ўтган концертга, санъаткорнинг маданияти, маънавиятига, саҳнада ўзини тутишидан тортиб, айтаётган гапларигача аҳамият берсак, демак, Халқимиз қайси санъаткорни эътиқод қилиб, нима учун эъзозлашни яхши билади!

7T7A3951 Чунки, Озодбек Назарбеков нафақат тиним билмай ижод қилиши, санъати, жонли ижроси, балки ҳақиқий санъаткорга, инсонга хос бўлган хислатлари билан ҳам барчага ўрнак бўлмоқда! “Агар биздан камчиликлар ўтган бўлса узр!”, бундай сўзларни фақат ҳақиқий санъаткоргина айтиши мумкин.

7T7A7170Шунча кун давомида тўлиқ жонли ижродаги концертлари томошабинлар томонидан юқори баҳоланаётган бир вақтда, уларнинг чексиз олқишларини кўриб туриб, камтарлик билан “камчиликлар” учун узр сўрай олиш, кибрга берилмаслик, ҳақиқий инсонларга хос хислат!

7T7A3909 Чиндан ҳам, бу санъаткорни халқ эъзозласа арзийди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_(13)_21Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Концертдан видеолар Инстаграм тармоғидаги Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида, ҳамда Fattohhoncom профилида

7T7A7142

7T7A5854

7T7A7080

7T7A6974

7T7A7010

7T7A7056

7T7A6951

7T7A5791

7T7A6947

7T7A3767

7T7A3774

7T7A3776

7T7A3786

7T7A7093

 7T7A7098

7T7A7094

7T7A3665

7T7A3670

7T7A108414 апрель куни Санъаткорни "Зиннура" фан-клуби аъзолари ҳам қўллаб-қувватлагани келишди!

7T7A3673

7T7A3675

7T7A3685

 7T7A3693

7T7A3697

7T7A3698

7T7A3700

 

7T7A3724

7T7A3722

7T7A3729

7T7A3745

7T7A3755

7T7A3768

7T7A3826

7T7A3802

7T7A3801

7T7A3799

7T7A3791

7T7A7161

7T7A5679

7T7A5571

7T7A54407T7A3965

7T7A3920

7T7A3919

7T7A3918

7T7A3917

7T7A3912

7T7A3865

7T7A3886

7T7A3902

7T7A3904

7T7A3885

7T7A3887