FATTOHHON.COM

« Все новости

ART WEEK STYLE.UZ ЛОЙИҲАСИ МУАЛЛИФИ ГУЛНОРА КАРИМОВА: СИЗ ҲАМ МЕНГА ИШОНИНГ ВА ЁНИМДА БЎЛИНГ! 22.10.2013 14:13

 IMG_1534_новый размер.jpg

Барча санъат ихлосмандлари орзиқиб кутган, Art Week Style.Uz-2013 санъат ҳафталигининг тантанали очилиш маросими...

“Ёшлар ижод саройи”нинг кираверишида, ўрнатилган баланд видео устун экранларида, бу йилги Art Week Style.Uz-2013 санъат ҳафталиги реклама баннерларида акс этган, атлас тасвирлар жилва қиларди. Барча томошабинлар ташқарида, завқ билан саккинчи маротаба ўтказилаётган Art Week Style.Uz санъат ҳафталигининг тантанали очилиш онларини кутаётган эдилар.

IMG_1525_новый размер.jpg

Очилиш маросим бошловчиси Нилуфар Сотиболдиева айтганидек, бу чиндан ҳам, Республикамизнинг маданий ҳаётидаги энг ёрқин ва орзиқиб кутилган кун! Чиндан ҳам, Art Week Style.Uz инсонларни санъат, орзулар оламига олиб киради.

19 октябрдан бошлаб, III Олтин Гепард Халқаро Кинофоруми билан бошланган Art Week Style.Uz санъат ҳафталиги то, 27 октябрга қадар ўз ишини давом эттиради. Бу кунлар мобайнида, Art Week Style.Uz санъат ҳафталиги доирасида, 172 та турли масштабдаги тадбирлар, яъни, 20 та модалар намойиши, 4 та концерт, 1 та “Ҳаёт учун!” хайрия гала- кечаси, бундан ташқари, III Олтин Гепард Халқаро Кинофоруми доирасидаги 75 та тадбир, Еттинчи замонавий Тошкент Биенналеси доирасида 41 чи воқеа, ҳамда “Тheatrt.uz” фестивали доирасида 27 та лойиҳа амалга оширилади.

Art Week Style.Uz санъат ҳафталигининг тантанали очилиш маросими билан биргаликда, VII Тошкент замонавий санъат халқаро биенналесининг ҳам очилиши биргаликда ўтказилиб, ундан:

«Триптих... Меъморчилик. Мусиқа. Рақс» видео-инсталляцияси (Ўзбекистон-Россия),

Норико Якамотодан “Weltformel-Theory of everything” инсталляцияси (Япония),

Ник Сайерснинг “Show Home” кўргазмаси (Буюк Британия) ўрин олган.

IMG_1400_новый размер.jpg

Art Week Style.Uz санъат ҳафталигининг тантанали очилиш маросимидан олдин, Испаниянинг Севилья шаҳри мода мактаби ёш дизайнерларидан либослар намойиши бўлиб ўтди!

IMG_1443_новый размер.jpg

Очиқ ҳавода, “Ёшлар ижод саройи” олдидаги, атлас жилвалари акс этаётган видео устунлар фонида қадам ташлаётган, ажойиб ва замонавий либослардаги модел қизлар, томошабинлар олқишлари ва фотокамералар ёғдулари, кечага ажиб бир файз бағишлади.

IMG_1515_новый размер.jpg

Кейин эса, “Янги авлод” болалар фестивали лауреатларининг  Art Week Style.Uz  ҳақидаги қўшиғи барчани хушнуд қилди.

 

Сўнг, бошловчи Нилуфар Сотиболдиева Art Week Style.Uz санъат ҳафталигининг халқаро меҳмонларини ва ташкилотчиларни таклиф қилди: Jean Yves Langlais (Франция) VII Тошкент замонавий санъат халқаро биенналеси ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Iddo Netanyahu (Исроил) ёзувчи,  “Тheatrt.uz” фестивалининг халқаро меҳмони, Zyang Yuan режиссёр, сценарист, актёр ва продюсер, III Олтин Гепард Халқаро Кинофоруми тўлиқ метражли фильмлар ҳакамлар ҳайъати раиси, Art Week Style.Uz лойиҳаси муаллифи Гулнора Каримова, ҳамда Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нур, III Олтин Гепард Халқаро Кинофоруми директори Акбар Ҳакимов, режиссёр Наби Абдураҳмонов.

 

Халқаро меҳмонларнинг билдирган фикрларидан сўнг, Лойиҳа муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримова барчага миннатдорчилик билдириб, айни дақиқаларда, барчани кутилмаган жуда кўп сюпризлар кутаётганлигига умид қилаётганлигини, санъат ҳафталигининг бундай катта масштабда оммалашишидан мамнунлигини, деярли бутун Ўзбекистон мазкур санъат ҳафталигини байрам сифатида нишонлаётганлигини, айтиб ёшларга, ёш ижодкорларга катта ишонч билдирди.

«Энг муҳим нарсани айтмоқчи эдим, мен сизларнинг юракларингизга жуда ишонаман, сиз ҳам менга ишонинг ва ёнимда бўлинг!» деди Гулнора Каримова

IMG_1597_новый размер.jpg

Art Week Style.Uz-2013 Халқаро меҳмонлари ва Фонд Форум Васийлик Кенгаши Раиси Гулнора Каримованинг табрик сўзларидан сўнг, “Ёшлар ижод саройи”нинг пештоқига ўрнатилган катта экранда ҳақиқий космосдан, яъни Халқаро Космик станция фазогирларидан видео табрик йўлланди!

Бу Art Week Style.Uz-2013 нинг кутилмаган сюрпризи бўлди!

IMG_1593_новый размер.jpg

Фазогирлар: - «Ҳурматли дўстлар! Биз Тошкент аҳли ва унинг барча меҳмонларини, Ўзбекистоннинг Art Week Style.Uz-2013 нинг барча иштирокчиларини табриклаймиз! Мазкур Санъат ҳафталиги кичик коинот бўлиб, унда кўплаб катта ва кичик лойиҳалар жойлашган.  У ерда ҳамиша янгидан янги юлдузлар пайдо бўлади ва ёғду сочади. Бу коинотнинг келажаги буюк! Бир сирни айтамиз, сизларнинг санъат юлдузларингиз бизга космосдан ҳам кўриниб турадилар. Сизларга каттадан катта муваффақиятлар ва янада янгиликлар ва мукаммаллик ёр бўлсин!» дея тилак билдиришди.

1391691_1429837003902879_1803430516_n.jpg

Шундан сўнг, лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова, Art Week Style.Uz-2013 нинг рамзий очилишини амалга ошириш учун таклиф қилинди ва у ҳозирги рамзий очилиш маросими ўзи учун ҳам кутилмаган эканлигини билдирди. Шундан сўнг, барча биргаликда уч, икки, бир, деб санаган ҳолда, Лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова атлас матосидан яратилган махсус мато тўпламидаги лентани тортди ва атрофга махсус ёғдулар сочилиб, GooGoosha нинг бу йил кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган “Ёнимда бўлинг” қўшиғи янгради! Art Week Style.Uz-2013 Санъат ҳафталиги очиқ, деб эълон қилинди!

Барча йиғилганлар “Ёшлар ижод саройи” биноси ичкарисига йўл олдилар.

IMG_1647_новый размер.jpg

1375756_1429838600569386_2085380063_n.jpg

Ичкарида, эса, «Триптих... Меъморчилик. Мусиқа. Рақс» видео-инсталляцияси (Ўзбекистон-Россия) лойиҳаси, Норико Якамотодан “Weltformel-Theory of everything” инсталляцияси (Япония), Ник Сайерснинг “Show Home” кўргазмаси (Буюк Британия)дан баҳраманд бўлиш мумкин эди.

Триптих... Меъморчилик. Мусиқа. Рақс» видео-инсталляцияси (Ўзбекистон-Россия) лойиҳаси, фоторассом Алихан (Alikhan photography) томонидан Фонд Форум кўмаги остида яратилган бўлиб, Ўзбекистоннинг маданий меросини, асарлар оша сақланиб келаётган миллий ўзига хослигини акс эттирувчи йўналишларни кўрсатиб беради. Вақт ва қарашлар ўзгариб боришига қарамасдан, бу анъаналар ўзининг тароватини йўқотмай авлоддан авлодга ўтиб келмоқда ва дунё аҳлини бу ҳайратланарли мўъжизаларини кўриш учун юртимизга қайта-қайта ташриф буюришгат ундамоқда. Баландлиги 5 метрдан юқори бўлган, оғирлиги 2 тонна бу инсталляция анъаналар ва хай-тек уйғунлигини ўзида акс эттиради. Буни миллий санъатимизга, эклектик ёндошув сифатида баҳолаш мумкин. Ундаги миллий нақшин безаклар, рақсларимизнинг мўъжизавий ўзгаришларини кўриб, ҳайратланмай илож йўқ.

 

Норико Якамотодан “Weltformel-Theory of everything” инсталляцияси (Япония) га қуйидаги таъриф бериш мумкин:

Биз кўриб турган бу дунё аслида мавжуд нарсаларнинг бир қисмигина холос. Ишнинг моҳияти ҳақиққат, сиз танлаган позициядан келиб чиққан ҳолда турлича қабул қилиниши мумкинлигини кўрсатишдан иборат. Агар дунё ҳақиқати, унинг кузатувчиси фойдасига ўзгарадиган бўлса, бу ҳолда бир ҳар доим дилемма қаршисида лол қоламиз...

 

Ник Сайерснинг “Show Home” кўргазмаси (Буюк Британия) ҳақида айтиладиган бўлса, “Show Home” бу 1992 йил бошланган лойиҳа бўлиб, Ник Сайерс иккиламчи хом-ашёдан сфера ва геодезик гумбазлар яратиш билан шуғулланади. У ўзи яратадиган ар-объектлар учун хом-ашё танламайди! Маълумки, чиқиндиларни қайта ишлаш глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Мазкур кўргазмани инсон фарзандининг қанчалик исрофгарлиги ҳамда, санъатдаги ижодкорлигининг акс-садоси, дейиш мумкин.

IMG_1690_новый размер.jpg

Демак, Art Week Style.Uz-2013 санъат ҳафталиги давомида, 27 октябрга қадар, кўргазмалар, машҳур дизайнерларнинг модалар намойишлари ҳамда, маҳорат дарсларидан баҳраманд бўлинг!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_1710_новый размер.jpg

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

 

 ТАДБИРЛАРНИ ҚУЙИДАГИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ ДАВОМИЙ ОН-ЛАЙН КУЗАТИБ БОРИШИНГИЗ МУМКИН!

 ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/297223664

ФЕЙСБУК- https://www.facebook.com/feruza.fattokhova?ref=tn_tnmn

ТВИТТЕР - https://twitter.com/FeruzaFattohova

В КОНТАКТЕ - http://vk.com/fattokhova

 

ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/390779250

  ФЕЙСБУК - https://www.facebook.com/saida.fattohhoncom

 ТВИТТЕР - https://twitter.com/SaidaVahobova