FATTOHHON.COM
« Все новостиArt Week Style.Uz Фонд Форум Васийлик Кенгаши Раиси Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлиб, ҳамиша ўзининг оригиналлиги, ёрқин ғоялари, ҳамда машҳур меҳмонлари билан барчани ҳайратлантириб келган. Art Week Style.Uz-2013 ҳам бундан мустасно эмас! Шунингдек, машҳур санъат ҳафталигининг илк кунида жаҳоннинг ёрқин ва машҳур санъаткорларининг юртимизда концерт бериши ҳам анъанага айланган!
22 октябрь Art Week Style.Uz-2013нинг ҳаммани лол қолдирган ўзгача бир креатив очилиш маросимидан сўнг, 20.00 да “Истиқлол” санъат саройида, Art Week Style.Uz-2013 доирасида мусиқачи, дирижёр, Россия халқ артисти, кўплаб Россия ва хорижий совринлар эгаси Юрий Башметнинг концерти бўлиб ўтди.
“Грэмми” мукофоти соҳибининг жонли мусиқадан иборат концерти ҳеч кимни бефарқ қолдирмади! Тан олиш керак, ҳеч ким Юрий Башметчалик Паганини мусиқасини маромига етказиб скрипкада чала олмайди, назаримизда. Бу санъаткор ҳаёти ҳақида бежизга Европа давлатларида фильмлар суратга олинмаган.
Унинг “Истиқлол” санъат саройидаги концерти ҳам ўзига хос руҳда, ҳақиқий классик муҳитда ўтди! Бу концерт чинакам мусиқани қадрлаганлар учун муносиб совға бўлди, десак янглишмаймиз.
Концертда Юрий Башмет нафақат дирижёрлик, балки созандалик маҳоратини ҳам намойиш қилди. Аввалига концертни дирижёр сифатида ансамбль билан бошлаб олгач, сўнг скрипкада ҳам, ансамбль жўрлигида моҳирона куйлар чалди.
Бу шунчаки мусиқа эмасди! Қалбларни таъсирлантирган қалб садоси эди! Томошабинлар қалбига етиб борадиган даражадаги мусиқа... Қанчалик замонавий куйлар, қўшиқлар яратилмасин, барибир классик жонли мусиқа, ҳеч қачон ўз қадрини йўқотмаслиги, ҳамиша юксак эътирофда бўлишига мазкур концерт яққол далил бўла олади.
Ҳар бир чалинган мусиқа олқишларга сабаб бўлди! Ҳар бир куйдан сўнг, томошабинлар санъаткорни олқишладилар! Концерт якунида эса, томошабинлар тик турган ҳолда Юрий Башметнинг сўзларига қулоқ тутдилар.
Юрий Башмет барчага миннатдорчилик билдиргач, мухлисларининг талаб ва илтимосларини доим инобатга олишини билдириб, ундан мухлислари илтимос қилган, ҳамда мухлислари фикр билдирган мусиқаларини ансамбль ёрдамида алоҳида қисқа-қисқа чалдирди! Бу ҳам томошабинларни янада тўлқинлантириб юборди! Концерт томошабинларда чуқур таассурот қолдирди!
Отабек Муталхўжаев хонанда, актёр ва телебошловчи: - Юрий Башметнинг концерти жуда ҳа ажойиб ўтди! Ҳақиқий классика билан танишдим, десам ҳам бўлади! Ҳам, маданий ҳордиқ ҳам олдим. Ўзим ҳам, сокин мусиқаларни ёқтираман. Юриш Башметнинг концертига тушиб, унинг ижодидан баҳраманд бўлганимдан жуда ҳам хурсандман. Юртимизда дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида, мана шундай ажойиб концертлар ташкил қилаётганликлари учун, ёшларга берилаётган шундай имкониятлар учун, Фонд Форумга алоҳида миннатдорчилик билдираман! Олдинда, Art Week Style.Uz-2013 нинг янада ёрқин ва янада қизиқарли тадбирлари турибди, уларни ҳам кузатишга ҳаракат қиламан!
Бахтиёр Раҳмонов хонанда: - Юрий Башмет ҳақида жуда ҳам кўп эшитганман ва биринчи марта бу инсон билан юзма-юз кўришиб туришимиз. Мана ҳозир уни жуда ҳам юксак иқтидорли дирижёрлигига гувоҳ бўлиб турибман! Мен жуда кўплаб дирижёрларнинг ижоди ишларини кузатганман, лекин Юрий Башметнинг дирижёрлик ҳаракатлари, саҳнада ўзини тутиши, маҳорати ўзгача, уни дирижёр сифатида жуда ҳурмат қиламан. Art Week Style.Uz-2013 нинг очилиш маросимидан сўнг, шундай ажойиб концерт, кайфиятни янада кўтармоқда!
Анаит Киладзе либослар намойишларини ташкиллаштириш бўйича мутахассис, стилист: - Бу концертга дугонам билан келдик. Тўғриси, жуда ҳам катта таассурот, манъавий озуқа олдик. Шундай чиройли мусиқани тинглаш учун, дунёнинг бошқа чеккасидан Тошкентга учиб келдим! Унинг мусиқаси гўёки инсонни сеҳрлаб қўяди. Унинг концертига тушишни жуда ҳам истагандим. Қолаверса, Art Week Style.Uz-2013 очилиши ҳам, менда катта таассурот қолдирди! Гўзал ва бетакрор очилиш маросими, мана шундай нафис куйлар тинглаш мумкин бўлган, концерт билан уйғунлашди.
Владлен Барбэ режиссёр аниматор Россия: - Башмет буюк ижодкор! Унинг мусиқасини тинглаганда залдаги томошабинлар сукунатга чўмадилар, мушоҳада қиладилар. Унинг скрипка чалиши, унинг мусиқаси, дирижёрлик фаолияти, барчаси узвий боғлиқ. Унинг мусиқасини тинглаганда, ўзингизни ўрта асрларда бўлгандек ҳис қиласиз. Сизни қандайдир хаёлотга чорлайди. Мана бугун, Art Week Style.Uz-2013 дек ажойиб тадбирнинг юқори даражали очилиш маросимидан сўнг, шундай концерт қўйилиши, ижодкорларни янада руҳлантирди. Юрий Башмет ҳақиқий виртуоз ижодкор!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун X Frame Media Production студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.
ТАДБИРЛАРНИ ҚУЙИДАГИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ ДАВОМИЙ ОН-ЛАЙН КУЗАТИБ БОРИШИНГИЗ МУМКИН!
ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/297223664
ФЕЙСБУК- https://www.facebook.com/feruza.fattokhova?ref=tn_tnmn
ТВИТТЕР - https://twitter.com/FeruzaFattohova
В КОНТАКТЕ - http://vk.com/fattokhova
ИНСТАГРАММ - http://www.iphoneogram.com/u/390779250
ФЕЙСБУК - https://www.facebook.com/saida.fattohhoncom
ТВИТТЕР - https://twitter.com/SaidaVahobova