FATTOHHON.COM
« Все новостиХонанда Шохсанам туғилган кунини 30 апрель куни «Диёр» ресторанида ўзининг оила аъзолари, яқинлари, дўстлари даврасида нишонлади!
Туғилган кун муносабати билан рестораннинг кираверишдаги 2 тарафи Шохсанамнинг суратлари билан безатилган эди. Ичкарида ҳам, деворга “Шохсанам” исми битилган бўлиб, барчаси бугун Шохсанамнинг туғилган куни эканлигини билдириб турарди.
Кечани сухандон ва бошловчи Толибжон Исроилов ҳамда актриса Феруза Собитова қувноқ ва кўтаринки руҳда олиб боришди.
Шу куни Шохсанамнинг дугоналари, шоубизнес оламидаги дўстлари, ҳамкасблари ҳам самимий табриклашди.
Кечада, Ўзбекистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиева,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист "Шахзод" гуруҳи Рашид Холиқов,
хонандалар Азиза Ниёзметова,
Каниза ва бошқалар иштирок этишди.
Шохсанамнинг ота-онаси ҳамда
бувиси сўзга чиқиб, уни туғилган куни билан самимий қутлашди.
Кеча ниҳоясига яқин унинг Бек тахаллуси остида ўз ижодини бошлаган ўғли Отабек ҳам қўшиқлари билан барчани хушнуд қилди.
Кеча якунида Шохсанам туғилган кун тортини кесиб, барча яқинларини ширинлик билан сийлади.
Кеча самимий ва кўтаринки руҳда ўтди!
Фотолар учун фотограф Сарвар Азимовга миннатдорчилик билдирамиз