FATTOHHON.COM

« Все новости

“БИЗ – БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА! 03.05.2015 00:39

 photo (9)

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим,  Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, шунингдек, қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган Ёшлар фестивали, барча шаҳар ва туманларда ёшларнинг катта шодиёнасига айланди. Фарғона вилоятида ҳам, Фестиваль доирасида мактаблар, коллеж ва лицейларда, Меҳрибонлик уйларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”, “Сиз севган қаҳрамонлар”, "Оммавий маданият" ва “Ёшлар маънавияти", "Депутат ва ёшлар", "Ҳоким ва ёшлар", "Замонамиз қаҳрамонлари" мавзуларида таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари билан учрашувлар, китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар, спорт мусобақалари ташкил этилди. “Камолот” кутубхонаси”, “Президентимиз асарлари билимдони” лойиҳалари эса, ёшларнинг янада ягона мақсад сари бирлашишида муҳим аҳамият касб этди. Фестивалнинг Фарғона вилоятида ўтказилган қисмида ҳам, олим ва ижодкорлар, санъаткорлар ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

 

 photo (3)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов: -Мазкур фестиваль, ундаги тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад, ёшларимизнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши, уларда ўзига нисбатан ишончни ҳосил қилиш! Ёшларимиз ўз вақтларини унумли ўтказишлари керак. Қолаверса, ёшлар билан бир неча хил долзарб мавзуларда учрашувлар ўтказилди. 3 кун давомида Фарғонада бўлиб ўтган тадбирнинг якуний гала концертида иқтидорли ёшлар ўз ижодий қобилиятларини намойиш этишди. Бизни бу фестивалга жалб этганларидан жуда ҳам хурсандмиз. Масъулиятни англаган ва ҳис қилган ҳолда, ёшлар билан ижодий учрашувлар ва суҳбатлар мақсадга мувофиқ бўлишига ҳаракат қиляпмиз.

 photo (5)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев: - Мазкур фестивалнинг Фарғонада бўлиб ўтган қисмида иштирок этдим. Бизни у ерда, жуда ҳам илиқ, меҳмондўстлик, нон-туз билан кутиб олишди! Водий халқи жуда ҳам меҳмондўст халқ! Фестиваль доирасида Фарғона вилоятининг барчанинг туманларида ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Бундан ташқари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа мактабларига ҳам борилди, у ерда таҳсил олаётган ёшлар билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Меҳр-мурувват уйларига ҳам борилиб, совғалар берилди. Бу байрамда иштирок этганлигимдан жуда ҳам хурсандман! Ўз касбим орқали, инсонларга бу тарафлама ҳам, қувонч бера олганимдан, касбим билан бу хайрли ишга оз бўлса ҳам, ўз ҳиссамни қўша олганимдан бахтиёрман!

 photo (12)

photo (7)

photo (6)

photo (4)

photo (10)

photo (11)

photo (1)

photo (2)