FATTOHHON.COM

« Все новости

"ҲАЁТ УЧУН!" ХАЙРИЯ ГАЛА ОҚШОМИ: НАДЕЖДА БАБКИНА КУЙЛАДИ! 28.10.2013 19:53

Foto (4)

24 октябрь куни Art Week Style.Uz-2013 санъат ҳафталиги доирасида, “Олмазор” ресторанида 3-хайрия гала-оқшоми бўлиб ўтди.

Foto (3)

Foto (5)

Мазкур Гала-оқшомнинг ўтказилишидан асосий мақсад, Кўкрак бези саратонига чалинган аёлларни қўллаб-қувватлаш бўлиб,  мазкур оқшомдан йиғилган маблағлар, кўкрак бези саратони хасталигига чалинган аёлларга дори-дармон сотиб олиш, ҳамда мазкур хасталикни эрта аниқлашга қаратилган бепул кўрик акциялари ўтказиш учун сарфланади.

Foto (7)

Гала оқшомда Art Week Style.Uz-2013 ҳафталигининг машҳур хорижий меҳмонлари, дипломатик корпуслар ва халқар ташкилотлар вакиллари, ҳамкорлар ва меценатлар, Ўзбекистоннинг санъат ва маданият арбоблари, шифокорлар, мазкур хасталикка чалинган аёллар ва журналистлар иштирок этдилар. Жумладан, Ҳолливуд актёри Кэри Хироюки Тагава, Чехиялик драматург Эмилия (Мира) Хавьярова, Россиялик режиссёр Владимир Хотиненко, Германиялик актриса Франциска Петри, Франциялик актёр Фредерик Дифенталь, III Олтин Гепард Халқаро Кинофоруми директори Акбар Ҳакимов, Россиялик режиссёр Егор Кончаловский, Хитойлик режиссёр, сценарист, актёр ва продюсер Чжань Юань ва бошқалар...

Foto (6)

Кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларни қўллаб-қувватлашга бағишланган хайрия аукциони кечанинг бир қисми бўлиб, Мазкур тадбирдан тушган маблағ касаллик ташхиси қўйилган аёлларнинг дори-дармон воситалари билан таъминлаш, “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг ижтимоий-хайрия лойиҳалари сирасига кирувчи аёлларни мунтазам бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва ташхис қўйиш акцияларига сарфланиши кўзда тутилган.

Гала оқшомда, эл севган санъаткорлар ҳам, ўз қўшиқлари билан меҳмонларни хушнуд қилдилар.

Foto (11)

Гала оқшомга бу сафар Россия Халқ артисти Надежда Бабкина ташриф буюрди ва энг сара қўшиқларини куйлади.

Foto (5)

Гала оқшомда Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримова томонидан 3 вилоят (Андижон, Сирдарё, Қашқадарё) онкодиспансерларига Damas Ambulance машинасини олиш учун, сертификатлар, 10 нафар аёлга эса, со-ломлаштириш санаториясига йўлланмалар ва “Хорев” Израил клиникасида даволаниш учун сертификатлар топширилди.     

Foto (3)

Ҳар йили  октябрь ойида амалга оширилиб келинаётган Республика бўйлаб бепул тиббий текширувлар акциясига 15 октябрь куни пойтахтимизда старт берилди. “Salus Vita”  тиббий соғломлаштириш маркази  ҳамда МDS тиббий текширув марказида бошланган акция кўкрак бези саратонини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш ва даволаш мақсадига қаратилди. Умумий ҳисобда 1000 га яқин аёллар тиббий текширувдан ўтдилар.

Бу каби хайрли ишлар хаста аёллар учун эртанги кунга ва соғайишга умид бериб, барча инсонларни хайрли ишни ҳар куни ва ҳамиша қилишга ундайди.

  Foto (15)

Шахрияр Гариби “La palais oriental” меҳмонхонаси асосчиси:- Инсон савоб ишни ҳар куни қилиши керак. Инсонга қўллар нима учун берилади? Биттаси чиройли ишлар бажарса, иккинчиси хайрия ишларига қўлини чўзиши учун, деб ҳисоблайман. Бугунги тадбир ҳам савоб, хайрия иш учун ўтказилмоқда. Албатта, бунинг учун Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримовага ташаккур. Бир ҳафта давомида, Art Week Style.Uz-2013 санъат ҳафталигидек муҳим тадбирни ташкиллаштириш, уни ўтказиш, шунча инсонларни санъат ва маданиятдан баҳраманд этиш, осон иш эмас. Унинг доирасида эса, мана шундай савоб, хайрия ишларини ҳам унутмай, Хайрия Гала оқшоми ҳам ташкил қилинганлиги таҳсинга сазовор. Бу тадбирнинг кўплаб бемор инсонларга ёрдами тегади. Мен ҳозир, Art Week Style.Uz-2013 санъат ҳафталигининг охирги кунигача иштирок эта олмаслигимдан бироз хафаман, чунки эртага жўнаб кетишим керак. Аммо, келгуси йили яна Art Week Style.Uz санъат ҳафталигида иштирок этиш ниятидаман!

  Foto (4)

Райҳон Уласенова актриса (Гала оқшомда бошловчилик қилмоқда): - Очиғини айтсам, мазкур тадбирда бошловчилик қилаётганлигимдан ўзимни мамнун ҳис этмоқдаман, чунки бу Гала-оқшомдан тушган барча маблағлар, кўкрак бези саратони хасталигига чалинганбемор аёлларга сарф этилади. Умид қиламан, бу кечага ўз ҳиссасини қўшаётган барча инсонларнинг барчалари фақат яхши ниятлар билан ташриф буюрганлар, шундай экан, мен ҳам барчага яхшиликлар тилаб қоламан. Мана шундай хайрия ишларига оз бўлса ҳам, ўзимнинг камтарона ҳиссамни қўшаётганлигимдан бахтиёрман.

  Foto (14)

Зубайда Ҳамидова Андижон вилоятидан: - 2008-2009 йиллар эди, ўзимда беморлик аломатларини сезиб қолиб, Андижондаги онкологик шифохонага мурожаат қилганман. Шунда, тиббий текширувдан ўтиб, даволанишни бошладим. Даволаниш жараёнида 2009-2010 йиллари, шифохона раҳбари ва Фонд Форумнинг Андижондаги вакиллари мен билан учрашиб, Тошкентда даволанишни таклиф қилишди. Ўшанда мен жуда ҳам тушкунликка тушгандим, фарзандларимнинг тўйларини қилиб олай, у ёғи, майли... – дегандим. Фонд Форумга, “Аёллар кенгаши” вакилларига минг раҳмат! Улар мени Тошкентда жуда ҳам яхши кутиб олишди. Тиббий текширувдлар ўтказилгач, мени Израилга даволанишга юборишди. Уларнинг ёрдами билан даволандим, соғлиғим қайта тикланди. 2010 йилдан буён мана шундай хайрия оқшомларида қатнашиб келмоқдаман. Ўзим каби бу хасталикка чалинган аёллар билан учрашиб, гаплашиб, бир-биримизнинг кайфиятимизни кўтариб, куч оляпмиз. Ҳозир аҳволим жуда яхши, соғайдим, деб ўйлайман. “Аёллар кенгаши” бизни ҳамиша қўллаб-қувватламоқда! Фонд Форум Васийлик кенгаши Гулнора Каримовага ўз миннатдорчилигимни билдираман! Бу инсон аёлларнинг ҳақиқий жонкуяри! Ўз ишининг фидоийси! Ҳаттоки, чекка туманларга ҳам бориб, барчага ёрдам кўрсатиб, барчанинг дуосини олмоқда. Гулнорахонга оиламиз номидан ташаккур билдирамиз!

  Foto (2)

Галина Цуплотова Тошкент шаҳридан 60 ёшда: - 2011 йилда, Шаҳар онкологик диспансерига мурожаат қилгандим, унда ҳали кўкрак бези саратонига чалинганлигимни билмасдим. Тўғрисини айтишим керак, менга яхши инсонлар дуч келишди, менга керакли муолажаларни кўрсата бошлашди. Лекин, мен айнан шундай хасталикка чалинганлигимни ҳеч тан ололмасдим, бунга ишона олмасдим. Аҳволим яхши эмасди, тушкунликка ҳам тушиб қолдим. Аммо, менга омад кулиб боқди, бахтим бор экан, десам ҳам бўлади. Кутилмаганда, шифохонага Фонд Форум вакиллари келишди ва менга бепул ёрдам кўрсата бошлашди! Улар “Ҳаёт учун!” уюшмасидан эканлар. Шу тарзда мен Шаҳноза Умарова ва унинг ёрдамчилари билан танишдим. Менга дори-дармонлар тарафлама кўп ёрдамлар қилишди. Мен ўзим ҳам, имкони борича, уларнинг хайрия тадбирларида қатнаша бошладим. Гала оқшомида ҳам учинчи марта қатнашишим. Биринчи марта 2011 йил қатнашганимда, 18 октябрь куни мени операция қилишган эди. Гала оқшом эса, 23 октябрга белгиланган эди. Мен операциядан бир неча кун ўтибоқ, Гала оқшомга бордим. Нима учун? Чунки, менга мана шу Фонд Форум, “Ҳаёт учун!” уюшмаси куч берди! Мен уларга суяндим, улар эса, менга ҳаётимни давом эттира олишимга, яшашга умид беришди! Уларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман!

Лариса Цуплотова, Галина Цуплотованинг қизи: - Менинг онам, кўкрак бези саратонига чалингач, фикру хаёлим унинг соғайишида эди. Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” ва “Ҳаёт учун!” уюшмаларига минг раҳмат! Улар бизга 3 йилдан буён маънавий ва моддий доимий ёрдам кўрсатиб келишмоқда! Нафақат, менинг онамга, балки жуда кўплаб аёллар, айнан мана шу ташкилотлар туфайли, дилларида ҳаётга умид пайдо бўлиб, уларнинг ёрдами билан соғайиб ҳам кетмоқдалар. Бепул дори-дармонлар, бепул тиббий текширувлар, операциялар, ва маънавий ёрдамни ҳеч кимдан аямайдилар. Мен ўзим ҳам, улар ўтказаётган психологик тренингларнинг иштирокчисига айландим. Аёл киши ҳеч қачон тушкунликка тушмаслиги керак! Мен кўкрак бези саратонига чалинган аёлнинг қизи сифатида, шу ўринда мана шундай хасталикка чалинганларнинг яқинларига мурожаат қилмоқчиман! Инсоннинг ҳар қандай кунига яқинлари ярайди, дейишади. Шунинг учун ҳам, бундай пайтда яқинларнинг руҳий далдаси, қўллаб-қувватлашлари жуда ҳам муҳим. Ўз яқинларингизни доим қўллаб-қувватланг, шунда ҳаммаси яхши бўлади! Бизни қўллаб-қувватлаётган Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” ва “Ҳаёт учун!” уюшмаларига ташаккур!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

Foto (8) Foto (16)

Foto (10)

Foto (9)

Foto (1)

Foto