FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДАНИНГ КОНЦЕРТИ ВА ИЖОДИ ҲАҚИДА ДУЭТДОШЛАР ФИКРЛАРИ! 04.05.2015 00:22

IMG_7738

Шахзоданинг “Истиқлол” санъат саройидаги концертлари муваффақиятли давом этмоқда! Концертнинг 2 ва 3 кунлари ҳам жуда муваффақиятли ва кўтаринки руҳда ўтди!

IMG_7655

Томошабинлар Шахзоданинг хит қўшиқларини жўр бўлиб куйлашди! Концертнинг 2 куни Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр Рустам Шамсутдинов, 3 куни эса, “Беном” гуруҳи Сарвар ва Комил, ҳамда Амира,Тамила ва Ягона томошабин меҳмон бўлишди.

Шахзода концерт давомида хонандалардан Улуғбек Раҳматуллаев, Шохруххон, Жаҳонгир Позилжонов ва Жасур Ғойипов билан дуэтлар куйлади.

 IMG_7709

Улуғбек Раҳматуллаев: - Шахзодани 15 йиллик юбилей концерти билан табриклайман! Очиқчасига айтиш керак, бунга ҳамма гувоҳ бўлди, концерт кунлари бошланмай турибоқ концертга ҳамма билетлар сотиб бўлинган. Концертда Шахзода ҳамма учун севимли бўлган хит қўшиқларини ҳам куйламоқда ва бу мухлисларга жуда ҳам маъқул бўлмоқда! Концертда кўпгина дуэтлар бор, ҳаттоки актёрлар ҳам чақирилган. Биз ҳам Шахзода билан бирга “Рашк” деган дуэт куйладик ва уни мухлислар биринчи марта концертда тинглашмоқда! Шахзоданинг концертига тушган мухлислар бу дуэтни ҳаммадан олдин эшитишади! Бу қўшиққа клипмейкер режиссёр Ёдгор Носиров томонидан клип суратга оламиз. Шахзодани ҳамма қўшиқларини яхши кўрамиз, лекин, менинг учун энг севимлиси “Кечалари ёқимли” қўшиғи, ҳамма қўшиқлари ўзига хос, ажойиб, аммо буниси бошқача чиққан, деб ўйлайман. Шахзодага улкан зафарлар, чексиз омадлар тилайман! Шахзода қалби пок, фақат яхшиликни ўйлайдиган, кўнглида заррача ҳам ёмон нарсаси йўқ, самимий, ажойиб инсон бўлгани учун ҳам,  мана шундай юқори даражада, халқ меҳрига сазовор! Бунга ҳавас қилиш керак!

 IMG_8147

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов: - Шахзоданинг концертлари йилдан йилга зўр, ўзгача бўлиши сир эмас! Шахзодадан ҳар йили янгилик кутса бўлади! Мухлислари ҳам бунга ишонишади! Ҳар йилги концертлари ўзгача ўтади. Ҳамма қўшиқларини яхши кўраман, лекин билмадим, мен учун “Чикко” бошқача! Шахзода билан дуэт куйлашга таклиф биздан бўлди. Авваламбор, йўқ, демаганларидан хурсандмиз. Таклифга рози бўлганларидан сўнг, бироз қийналсак керак, деб ўйлагандим. Чунки, сал йўналишлари бошқача, қолаверса, эркак кишининг диди билан, аёл кишининг диди бир-биридан фарқ қилади ва аёл кишининг диди юқорироқ бўлади. Аёл киши кўп нарсага эътибор беради. Шу жиҳатларидан сал қийналсак керак, деб ўйлагандик. Лекин, Шахзода жуда ҳам, ажойиб инсон, масалан, йўналишимиз бошқа бўлса ҳам, фикрларимизни қабул қилдилар. Бу қўшиқ сўзларини Шахзода билан иккаламиз ёздик. Мусиқаси ўзимники, аранжеровка Ботир Алиевга тегишли.

 IMG_7869

Шохруххон: - Бу Шахзода билан биргаликда куйлаган учинчи дуэтимиз бўлди! Буниси сал маҳзунроқ. Бу қўшиқни ўзим ёздим, сал тушкунроқ вақтда ёзилган эди. Ўзи Шахзода  билан биринчи дуэтимиз яхши, муваффақиятли чиққач, келажакда яна бирга ҳамкорликда ишлаймиз, дегандик. Биргаликда яна “Яйра Ўзбекистон” қўшиғини ҳам куйладик. Умуман, Шахзода билан куйлаган қўшиқларимиз муваффақиятли чиқади! Шахзодага ҳамиша омад ёр бўлсин!

 IMG_8237

Жасур Ғойипов: - Авваламбор, Шахзодани 15 йиллик ижодлари билан табриклайман! 15 йиллик ижод, 7 кунлаб концерт бериш, албатта осон эмас! Шахзода билан бирга дуэт куйладик, ҳамма билади, чиройли кутиб олишди! Ўйлайманки, Шахзода билан ҳали кўп ижодий ҳамкорлик қиламиз, дуэтларимиз ҳам кўп бўлади. Шахзоданинг ҳамма қўшиқларини яхши кўраман, лекин “Тўрт қадам” қўшиғини кўп эшитаман! Ўзи Шахзоданинг репертуари ажойиб, қўшиқларини баъзилари ўйлатади, баъзилари сокин, баъзилари қайғули, баъзилари кайфиятни кўтаради! Унинг яна кўплаб қўшиқлари олдинда! Шахзода инсон сифатида ҳам жуда ажойиб, жуда кўп синовлардан ўтган аёл, деб ўйлайман. Бу кунларга, бу даражага осонликча етиб келмаган! Шахзодани нафақат хонанда, балки инсон сифатида ҳам, жуда ҳурмат қиламан! Шахзодага ҳар доим омад ёр бўлишини ҳоҳлайман! Ҳамиша мухлислари кўп бўлиб, ҳеч қачон мухлислар қалбидан узоқлашмасин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0640_копия

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

 

 Концертдан энг қувноқ лаҳзалар...

IMG_7677

IMG_8117

IMG_8118

IMG_8132

IMG_8123