FATTOHHON.COM
« Все новости2006 йилдан бошлаб, юртимизда журналистикани ривожлантириш, журналистларнинг фуқаролик позицияси ва мустақил фикрлаш салоҳиятини ошириш, ОАВ ходимларининг профессионал фаолиятини янада юксалтириш мақсадида, 3 май Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб, ҳар йили «Олтин қалам» миллий мукофоти учун Халқаро танлов ўтказилиб келинмоқда.
Танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Миллий телерадиокомпания, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Uzreport” ахборот агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.
Бу йил халқаро танловда 676 журналист 15 мингга яқин материали билан қатнашди.
“Олтин қалам” Х Миллий мукофотининг “Туркистон” саройида бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида, ғолиблар тақдирланиб, кўкрак нишони, статуэтка, пул мукофотлари, эсдалик совғалари топширилди.
Журналистика соҳасида Бош миллий мукофотга«Uzreport TV» телеканали сазовор бўлди.
Тадбирни бошловчилар Ўзбекистон Халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров, Евгения Балтаева, Дилноза Мамадалиева, Қаҳрамон Ҳайдаров, Дилдора Рустамова, Жамшид Умрзоқов, Дилноза Кубаева, навбати билан олиб боришди.
Тадбирнинг концерт қисми ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Ундан кўплаб санъаткорлар ва хонандалар ўз қўшиқлари билан иштирок этдилар.
Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева,
Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Файз,
Женисбек Пиязов, шунингдек,
Халқаро танлов ғолибаси Сабина Мустаева,
“Эътироф” мукофоти совриндори “Элдидо” гуруҳи,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рамиз Усмонов, “Зулфия” мукофоти совриндори Ширин Маматова,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдулла Шомағрупов,
Ҳосила Раҳимова,
хонандалар Фарҳод ва Ширин дуэти,
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Зиёда,
Гуласал Абдуллаева ва бошқалар иштирок этишди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз