FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДАНИНГ КОНЦЕРТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 4 КУНДАН!  05.05.2015 00:18

 7T7A5936

Шахзоданинг “Истиқлол” санъат саройидаги концерт кунлари

7T7A5892

муваффақиятли давом этмоқда!

IMG_2034

Концертнинг 4 кунида хонандалар Манзура, Дилсўз, Умидахон, клипмейкер режиссёр Наримон Султонхўжаев ва бошқа ижодкорлар томошабин меҳмон бўлишди.

 IMG_2041  

Манзура: - Шахзоданинг концерти менга жуда ҳам ёқди! Авваламбор, саҳна декорациясидан бошласак, жуда ҳам юқори дид билан ишланган! Концертнинг ўзи ҳам юқори дид билан режалаштирилган. Рақслар ўз ўрнида, ҳаракатлар ҳаммаси ҳолатларга мос! Айниқса, дуэтларнинг саҳналаштирилиши, ундаги ҳолатлар ўзгача чиққан! Ҳар бир дуэтга, ўша дуэт қўшиқнинг мазмунига мос ҳолат, саҳна кўриниши яратилган! Айниқса, Ўзбекистонимиз байроғи билан қилинган саҳна кўриниши менга жуда ҳам манзур бўлди! Шахзоданинг либослари ҳам, раққосларнинг либослари ҳам жуда уйғунлашган.

 IMG_73971

“Ўзбегим таронаси” радиоси бошловчиси Жамшид Ҳожиниёзов: - Концертни, бу йилги мен тушган концертлар ичида энг зўр, ёрқин шоу концерт, дейишим мумкин. Мени қойил қолдирган жиҳатларини санаб бераман, биринчидан саҳна безаги жуда дид билан қилинган. Иккинчидан, концерт бир нафасда кўриладиган, томошабин “қанийди яна озгина бўлганида” дейдиган ҳис-туйғу билан чиқиб кетади. Учинчидан, либослар ҳам ажойиб, ҳамманинг талабига жавоб берадиган даражада! Масалан, ота-она, ёки яқинлар билан тушганда, уялиб қоладиган ҳолатлар йўқ! Рақслар жуда ҳам зўр саҳналаштирилган. Шахзодага ҳамиша омад тилаб қоламан! 15 йил давомида биринчилар қаторида бўлиб келиш, бу осон эмас! Айтишади-ку, эстрадада чиқиб олиш мумкин, битта қўшиқ билан чиқиб олиш, халқ эътиборини қозониш мумкин. Аммо, кейин уни ушлаб туриш, бу жуда ҳам қийин машаққатли меҳнат! Шахзода ҳар қандай вазиятда ҳам, шунча йил давомида ижоддан тўхтамади! Ҳамиша мухлислар билан мулоқотда бўлди, қўшиқлар яратди! Аёл киши бўла туриб, ҳамиша биринчилар қаторида бўлди ва бўлиб келмоқда! Шу жиҳатларига қойил қолса арзийди! Шунинг учун ҳам, Шахзодага раҳмат, ижоддан тўхтамасин, ҳар доим халқнинг севимлиси бўлиб юришини тилайман!  

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_(13)_21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

Концертдан ёрқин лаҳзалар...

7T7A5781

 

7T7A5903

7T7A5764

7T7A5740

7T7A5847

7T7A5705

7T7A5697