FATTOHHON.COM

« Все новости

"ҚИРОЛ ШЕРНИНГ ҚАЙТИШИ" МЮЗИКЛИДАН!  31.10.2013 07:36

P1380024_новый размер

“Қирол Шернинг қайтиши” мюзикли Art Week Style Uz 2013 санъат ҳафталигининг қизиқарли тадбирларидан бири бўлган, IV Theatre.Uz-2013 фестивалининг якуний қисми сифатида, “Туркистон” саройида намойиш қилинди.

Мазкур мюзиклга жуда катта тайёргарлик кўрилди. Махсус кастинг эълон қилинди. Ҳакамлар ҳайъати таркиби, Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримова “Zo’r-zo’r star” лойиҳаси режиссёри Михаил Анисимов, “Аладдин” шоу гуруҳи бадиий раҳбари Рустам Ҳамроқулов, “Тантана” болалар ансамбли бадиий раҳбари Фотима Жўрабоева, хореограф Светлана Круглова, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар театри актёри Ҳусан Солиҳов, актёр ва хонанда Жаҳонгир Позилжонов, актёр ва режиссёр Мурод Ражабовдан иборат эди.

P1380135_новый размер

“Қирол Шернинг қайтиши” мюзикли лойиҳаси, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага тегишли бўлиб, 2005 йилда туғилган эди. Машҳур Дисней мультфильми “Қирол Шер” асосида, мюзикл сценарийси тайёрланган ва саҳналаштиришда 50 га яқин ёш қатнашчилар иштирок этишган. Уларнинг энг каттаси 14, энг кичиги бўлса 2 ёшда эди. Барча керакли костюмлар, декорациялар мюзиклнинг ишчи гуруҳи, унда иштирок этган ёш актёрнинг ота-оналари томонидан тайёрланган. Мюзиклнинг биринчи продюсери таниқли режиссёр Борис Ғофуровни нопрофессионал ёш актёрлар гуруҳи билан ишлашига тўғри келган бўлса ҳам, мюзикл кутилмаганда жуда муваффақиятли чиққан ва томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинган! Кутилмаган муваффақият сабаб, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида мазкур мюзиклни намойиш қилиш фикри туғилган ва ижодий гуруҳ бу мюзикл намойиши билан бутун Ўзбекистон бўйлаб гастроллар уюштиришган. Улар тижорат мақсадида эмас, хайрия тадбири сифатида ўтказилган. Бу намойишлардан асосий мақсад, ҳудудлардаги болаларга, уларнинг ота-оналари ва педагогларига ҳақиқий саҳна намойишларида иштирок этиш учун, ҳар бир боланинг иқтидори етиши мумкинлигини кўрсатиб бериш бўлган.

 Мюзикл намойиши олдидан IV Theatre.Uz-2013 фестивалининг расмий ёпилиши учун, авваламбор, саҳнага IV Theatre.Uz-2013 фестивалининг бадиий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Ёшлари театри режиссёри Наби Абдураҳмонов  таклиф қилинди.

Наби Абдураҳмонов: - Art Week Style Uz 2013 санъат ҳафталиги юртимизнинг маданий ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга тадбир! Бу тадбир ўзида жуда кўплаб санъат ва маданият вакилларини ўзида бирлаштиради! Булардан Theatre.Uz фестивали ҳам алоҳида ўз ўрнига эга! Ижрочи ва театр биргаликда, томошабин кўз ўнгида ҳаёт, ҳаётий образ яратадилар. Мана бугун ҳам, фидоий актёрларимиздан Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар томонидан саҳналаштирилган “Қирол Шернинг қайтиши” мюзикли ҳам, тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, бежизга якуний қисм сифатида танланмаган. Агар театрда спектакль якунида саҳнага бола чиқарилса, демак, режиссёр бу билан келажакка ишора қилади. Мен ҳам, ҳозир мана шу “Қирол Шернинг қайтиши” мюзиклини театрнинг буюк келажагига ишора, деб биламан!

Шундан сўнг, Наби Абдураҳмонов IV Theatre.Uz-2013 фестивалининг расмий ёпилиши ҳамда тақдирлаш маросими учун, “бу инсоннинг ғоялари, қўллаб-қувватлашларисиз, бугунги оламшумул тадбир бўлмаган бўлар эди”, дея, миннатдорчилик сўзлари билан, саҳнага  Фонд Форум Васийлик Кенгаши Раиси Гулнора Каримовани таклиф қилди.  

Гулнора Каримова, “Қирол Шернинг қайтиши” мюзиклининг бугунги намойиши, бу ердаги барча учун байрам эканлигини айтиб, айнан ўша 2005 йилдаги илк “Қирол Шер” мюзиклида иштирок этган, ҳозирда улғайиб, ҳаётда ўз ўрнини топган ёшларни саҳнага таклиф этди. Ўша вақтлар ёдга олинди. Саҳнадаги мониторда, ўша вақтдаги “Қирол Шер” мюзикли илк иштирокчиларининг гастрол сафарлари, ижролари ёзиб олинган видеолавҳалар намойиш қилина бошланди.

Шундан сўнг, барчани қизиқтирган “Қирол Шернинг қайтиши” мюзикли намойиши бошланди.

P1380125_новый размер

Навбатдаги “Қирол Шернинг қайтиши” мюзикли рус тилида Ҳасан ва Ҳусан Салиҳовлар томонидан саҳналаштирилди. Хореограф Наталия Захалская

P13801259_новый размер

Мюзкл учун болалар, фаолият юритиб келаётган “Қирол шер” профессионал студиясидан саралаб олинди. Якуний танлов босқичида ҳар бир роль учун номзодларни Гулнора Каримованинг ўзи эшитиб, кўриб танлаб олган.

Шер Симбанинг отаси Муфаса ва ҳамда унинг ўзи улғайган чоғини Расул Турсунқулов ижро қилди.

Симбанинг ёшлиги- Эрик Ким

Наланинг ёшлиги- Адель Огай

Тимон-Бузрукхон Ботирхўжаев

Пумба-Сардор Махмудов

P1380130_новый размер

Ҳар бир чиқиш жонли ижрода бўлиб, мазкур мюзикл “Қирол Шер” мусиқий-студиясининг биринчи йирик лойиҳасидир. Мазкур лойиҳа, болалар ва ёшларнинг халқаро ва миллий анъаналар йўлида тарбиялашнинг ёрқин ифодасидир.

P13801251_новый размер

Мюзикл  муваффақиятли намойиш этилди. Ундаги болаларнинг самимий ва ишонарли ижролари барчага маъқул бўлди.

P13801257_новый размер

Ундаги рақслар ва куй-қўшиқлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади ва кўплаб олқишларга сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримова барчага миннатдорчилик билдирди ва Theatre.Uz-2013 ҳақидаги фикрларини баён қилди. Theatre.Uz фестивали барча ҳудудлардаги театрларнинг ҳаммасини бир ерга жамланишига ва ўзаро фикр алмашишига сабаб бўлишини билдирди.

Сўнг, Theatre.Uz-2013 иштирокчилари тантанали равишда муносиб тақдирландилар.

P13801258_новый размер

Анъанавий “Theatre.Uz” фестивали йилдан йилга томошабинларда театрга бўлган қизиқишни кучайтириб, театрлар фаолиятининг янада такомиллашувига сабаб бўлмоқда. Мазкур фестиваль сабаб, юртимиз театрлари ўз спектакллари репертуарларига катта эътибор қаратиб, томошабинларга манънавий ва мазмун тарафлама кучли спектакллар тақдим қилишга ҳаракат қилмоқдалар.

Саида Вахобова

P1380015_новый размер

P1380016_новый размер