FATTOHHON.COM

« Все новости

«САҲНА ҚИРОЛЛАРИ» LIVE SHOU  31.10.2013 07:49

P1380219_новый размер

«Қирол Шер» мусиқий-театр студияси профессионалларидан “Саҳна қироллари” Live shou концерт дастури, 26 октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди!

“Саҳна қироллари” Live shou концерт дастурининг ўзига хос томони-янгича сайқал берилган барча мусиқий чиқиш ва қўшиқлар жонли ижрода бўлишидир.

Мазкур концерт учун ёш ижрочилар сифатида ўзбек эстрада юлдузлари, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ғолиблари ва бошқа жонли ижрода ўз истеъдодини намоён этиш истагида бўлганлар танлаб олинди!

P1380157_новый размер

Концерт дастурида эл севган хонандалардан Абдулла Шомағрупов “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ғолиблари билан дуэт куйлади.

 

Сўнг, эстрада хонандалари Бахтиёр Раҳмонов, Алишер Файз,

 

Матин (Хуршид),

P1380169_новый размер

Нилуфар Усмонова,

P1380182_новый размер

Ботир Қодиров,

P1380174_новый размер

“Zo’r zo’r star” лойиҳаси ғолиби Улуғбек Холиқов,

P1380211_новый размер

ёш хонанда Шерзодбек, “Серенада ижод” гуруҳи, Умидахонларнинг жонли ижродаги қўшиқлари томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди!

  P1380205_новый размер

Уларга Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови ғолиблари бўлган мамлакатимизнинг энг яхши рақс гуруҳлари ўзларининг чиқишлари билан ҳамроҳлик қилишди.

P1380191_новый размер

Бахтиёр Раҳмонов, Матин (Хуршид) ҳамда “Zo’r zo’r star” лойиҳаси ғолиби Улуғбек Холиқовлар ҳеч бир хориж юлдузларидан қолишмайдиган даражада жонли куйлаганларида, залдаги томошабинларнинг олқишлари ҳаддан зиёд бўлди!

Нилуфар Усмонова Навоий ғазалини куйлади, Шерзодбек миллий йўналишни маромига етказди!

Концерт кўтаринки руҳда ва юқори савияда ўтди!

P1380232_новый размер

P1380230_новый размер

Концерт якунида, саҳнага Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримова чиқиб, барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда, мазкур лойиҳа ҳақида ўз фикрларини билдирди!

P1380219_новый размер

Бу лойиҳа ва концерт, ўзбек эстрадасидаги хонандаларни фақат жонли ижрода куйлашлари учун, яна бир муҳим қадам, деб ўйлаймиз!

  P1380181_новый размер

Олия Мардонова педагог: - Мазкур концертда кимлар иштирок этишидан бехабар эдим, фақатгина қўшиқлар жонли ижрода бўлишини билгандим. Ёшларни шу қадар, жонли ижрода яхши куйлаганликларини кўриб, қувондим! Айниқса, “Zo’r zo’r star” лойиҳаси ғолиби Улуғбек Холиқовнинг куйлаши мени қойил қолдирди! “Zo’r zo’r star” лойиҳасининг якуний концертига туша олмагандим, лекин фарзандларим, бу концертга тушиб, Улуғбекнинг истеъдодини айтишганида, шу йигитни куйлаганини бир эшитсам, дегандим. Чиндан ҳам бекорга мақташмабди! Хонанда Шерзодбекка ҳам омад тилайман! Унинг жонли ижродаги концертига ҳам тушгандим, чиндан истеъдодли йигит!

 

Раъно Собирхўжаева тадбиркор: - Қизларим билан хонанда Нилуфар Усмонованинг ашаддий мухлисимиз! Доим у қатнашган концертларга тушишга ҳаракат қиламиз! Мана бугун шу концертда уни қатнашишини қизларим айтгач, бу концертга тушдик. Лекин, тўғриси концертга тушиб, у ердаги кўпгина хонандаларнинг ҳам мухлисига айландик, десак бўлади. Масалан, авваллари Бахтиёр Раҳмоновнинг қўшиқлари бунчалик берилиб тингламагандим! Яна Матин исмли ёш хонанданинг қўшиқлари ҳам яхши чиқди! Овозини хориж юлдузларидан ажратиш қийин! Ажойиб концерт бўлди! Баъзи концертларга ўхшаб кетган вақтингга ачинмайсан! Чиндан ҳам, бу концертда қатнашганларни “Саҳна қироллари” номига лойиқ кўрса бўлади!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 P1380218_новый размер