FATTOHHON.COM
« Все новостиУмида Мирҳамидова: - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ўтган 2014 йилги концертида “Аёллар ёмон” деган жуда ажойиб қўшиғи, менга жуда ҳам ёққанди! Шу қўшиқдан таъсирланиб, бу йил репертуаримизда “Эркаклар ёмон” деган жавоб қўшиқ қиляпмиз! Мухлисларга манзур бўлса, ўзимизни жуда бахтиёр ҳис қилардик. Шеър муаллифи “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси” аъзоси, шоир Ботир Эргашев. Мусиқаси эса, Озодбек Назарбеков қайси йўналишда куйлаган бўлса, бизнинг қўшиқ ҳам худди шу йўналишда! Мусиқалар ҳам бир хил бўлади. Қўшиқ 1 ойда тингловчилар эътиборига ҳавола этилади, деган умиддаман. Чунки, Озодбек Назарбековдан бунга эндигина рухсат олдик. Озодбек Назарбеков концерт билан банд эди, бошқа масалалар бўйича уни жалб эта олмадик ва рухсат олиш учун 5 ой вақт кетди. Ўйлайманки, ҳар қандай иш, барибир рухсат олиб, розилик билан қилингани яхши! Ўзим учун билардим, дўстимиз Озодбек Назарбековга қўшиқни тайёр қилиб кўрсатганимизда ҳам “йўқ” демаган бўлардилар, лекин барибир ўша қўшиқ уларнинг “маҳсулоти” бўлгани учун ҳам, ўзидан сўраб, рухсат олиб, кейин бу ишга қўл урдик. Қўшиқ зўр чиқса, унга клип суратга олиш ниятимиз ҳам бор.
-Бу қўшиғингиз, жавоб қўшиқ бўлмоқда. Бу билан “Агар эркак ёмон бўлмаса, аёл ҳам ёмон бўлмайди” демоқчимисиз? Ёки, у қўшиқнинг маъносидан келиб чиқиб, куйладингизми? Чунки, қўшиқ номи “Аёллар ёмон” дейилгани билан, қўшиқнинг маъноси бошқача эди.
- Чиндан ҳам, Озодбек Назарбековнинг “Аёллар ёмон” қўшиғини тинглаганимда, у қўшиқда аёлларга шунчалик чиройли таъриф берилгандики! Яъни, аёллар ёмонланмаган, қўшиқда аёлнинг бутун ички ҳиссиётлари, туғёнларини шундай чиройли сўзлар билан етказиб берилганки, Озодбек уни жуда чиройли қилиб ижро қилган. Мен ҳам биринчи “Аёллар ёмон” деб, қўшиқ номини эшитганимда, “ие”, деб ҳайрон бўлганман. Лекин, қўшиқнинг ўзини тинглагач, у ерда аёлларга шунчалик мақтов борлигини билгач, мен ҳам йигитларимиз, эркакларни мақтагим келди! Мен ҳам, “ёмон” деганим билан, ҳеч кимни “ёмонламоқчи” эмасман! (самимий кулади)
Саида Вахобова