FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИ ТАШАББУСИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА... 08.11.2013 16:04

 IMG_0271_новый размер

8 ноябрь соат 12.00 да Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкиллаштирилган, санъат аҳли, ёзувчилар, шоирлар, эстрада хонандалари ва ОАВ вакиллари иштирокида, “Созимда Ватан васфи” деб номланган ижодий мулоқот бўлиб ўтди.

IMG_0002_новый размер

IMG_0071_новый размер IMG_0119_новый размер

IMG_0204_новый размер

IMG_0212_новый размер

Ижодий мулоқот давомида, иштирокчилар учун Миллий кутубхона бўйлаб экскурсия ҳам уюштирилди.

IMG_0027_новый размер

IMG_0007_новый размер

Истиқлол йилларида, маданият соҳасини ривожлатириш мақсадида, кўплаб маданият масканлари бунёд этилди. Шулардан бири, зиё маскани Миллий кутубхона бўлиб, унда ҳамма шароитлар яратилган. Яъни, у ерда янги китоблар билан, аудио ва видео ахборотлар билан ҳам танишишга барча имкониятлар бор.

IMG_0284_новый размер

Мулоқот давомида, Ўзбекистон Халқ шоирлари Анвар Обиджон ва Маҳмуд Тоирлар ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

IMG_0301_новый размер

  IMG_0292 копия_новый размер IMG_0296 копия_новый размер

 

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Азамат Ҳайдаров: - Бу зиё масканига қадам ранжида қилиш, халқимизнинг улуғ фарзанди муҳтарам Президентимиз таъбири ва таърифи билан айтганда “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султони” бўлган Ҳазрат Мир Алишер Навоийга юксак эҳтиром кўрсатишдир. Бу зиё масканига тез-тез келиб туришимиз, миллатимиз маънавияти, маданияти ва санъатининг ҳақиқий ғамхўри, истиқлолимиз меъмори, Мустақиллик ва Наврўз байрамларида санъаткорларимизнинг кичик хизматларини инобатга олиб, уларнинг ҳар бирини ёнларига келиб алоҳида раҳматлар айтадиган муҳтарам Юртбошимизга бўлган чексиз ва юксак ҳурматимизнинг ёрқин ифодасидир. Шунинг учун ҳам, биз бугун мана шу зиё масканида йиғилдик ва унинг тарихига ҳам назар ташладик. Ўйлайманки, бугун мана шу зиё масканига барча санъаткорларни аъзо қилганимиздан сўнг, бу барча санъат аҳлига бу ерга тез-тез келиш ва янги китоблар, ахборотлардан баҳраманд бўлиш имконини беради.

  IMG_0292_новый размер

Шунингдек, Азамат Ҳайдаров Истиқлол йилларида юртимизда, Юртбошимиз томонидан маданият соҳасига  қаратилган катта эътибор ҳақида сўз юритиб, йирик маданият масканлари қурилиб, фойдаланишга топширилганлигини ҳам айтиб ўтди. Жумладан, “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи, мулоқот ўтказилаётган Миллий кутубхонаси биноси, Симпозиумлар саройи, Ёшлар ижод саройи, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси, Ўзбекистон Санъат ва маданият институтининг янги биноси ва бошқалар... Шунингдек, махсус қарорларга кўра, кўплаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳам тўлиқ қайта таъмирланганлиги, замонавий мусиқа асбоблари билан таъминланганлиги, ҳамда ҳозирги кунда кўплаб маданият уйлари, аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ҳам ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Ватанимизнинг бош Қомуси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига ҳам оз фурсат қолганлигини ва мазкур улуғ кун муносабати билан, она Ватанимизга бағишланган янги мазмунли қўшиқлар яратиш борасида ҳам, ўз фикрларини билдириб ўтди.

IMG_0274_новый размер

IMG_0228_новый размер  IMG_0281_новый размер

Мазкур ижодий мулоқот доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда чоп этилган “Созимда Ватан васфи” деб номланган китобнинг ҳам тақдимоти ўтказилди. Мазкур китобда 35 нафар ёш қаламкашларнинг ижод намуналари жамланган бўлиб, 3000 нусхада чоп этилган. Мазкур китобнинг 50 донаси Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондига топширилиб, 100 донаси эса, мулоқот иштирокчиларига эсдалик сифатида тарқатилди. Мазкур китобдан шеърлари ўрин олган ёш шоирлар ҳам таништириб ўтилди.

IMG_0298_новый размер

IMG_0285_новый размер

Мулоқот давомида, бугунги кундаги шеърият, бугунги қўшиқлар матни борасида, ёш, иқтидорли шоирларни қўллаб-қувватлаш, яхши, мазмунли қўшиқлар яратиш учун шеър топишда муаммога дуч келмаслик учун ёш хонандаларга ёрдам кўрсатиш борасида ҳам фикрлар билдирилди.

  IMG_0231_новый размер

Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Ҳаммамиз ҳам қўшиқларимиз машҳур бўлишини, узоқ йиллар давомида инсонларнинг дилидан жой олишини истаймиз. Ўлмас, умрбоқий қўшиқлар яратишга ҳаракат қиламиз. Яхши, мазмунли асар бўлишига интиламиз. Лекин, бир ҳақиқатни айтмоқчи эдим. Ўша, биз ҳоҳлаган яхши асарнинг 50 фоизи, сўзга боғлиқ! Яхши қўшиқ яратилиши учун сўз, яхши оҳанг уйғунлашуви керак. Агар сўз кучли бўлса, уни шунчаки ўқиб берсангиз ҳам, юракка етиб боради, оҳангга солишнинг ҳам ҳожати йўқ. Айтмоқчиманки, қўшиқ яратилишидан олдин, яхши, мазмунли сўз топилиши, қўшиқнинг 50 фоиз ютуғи бўлади. Масалан, услуб, оҳанглар ўзгаради, кейинги йил бошқа янги овозлар чиқади. Лекин, сўз кучли бўлса, қўшиқнинг давомийлиги ортади. Мана шу давомийликка ҳаракат қилиш  керак. Бунинг учун эса, маънавий билим кучли бўлиши, кўпроқ китоб ўқиш зарур. Кунига бир-икки соат бўлса ҳам, яхши асар ўқиб, баҳраманд бўлсак, ҳам маънавий билимларимиз ортади, ҳам ўзимиз ҳам яхши сўз топишда қийналмаймиз.

  IMG_0278_новый размер

Бундан ташқари, мазкур ижодий мулоқот давомида, Миллий кутубхона раҳбарияти билан мулоқотда иштирок этган ҳар бир эстрада хонандаларига, Миллий кутубхонага кириш, китобларни ўқиб, ўз билим ва тафаккурини ошириш имкониятини яратиб бериш мақсадида, Бирлашма томонидан махсус ID карталар ҳам тайёрлатиб берилди.

 

  IMG_0128_новый размер  IMG_0157_новый размер

Бундан ташқари, мулоқот давомида, ҳозирги ёш авлодни етук ва баркамол бўлиб вояга етишида ҳам китобнинг ўрни, бу борада санъаткорларнинг уларга ибрат бўлиши, шунингдек, ёшлар ўртасида янада китобга меҳр қўйишга ундаш, китобхонликни ривожлантириш борасида санъаткорлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар, интернетнинг ўрни, ҳамда Миллий кутубхона раҳбарияти билан ҳамкорликда 2014 йилдан бошлаб, ҳар чоракда 1-2 мартадан санъаткорлар билан ижодий учрашув ўтказиб туриш ҳам муҳокама қилинди.

IMG_0296_новый размер

Мулоқот якунида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Азамат Ҳайдаров, 2013 йил пахта йиғим-терими мавсумида ҳашарчи пахтакорларга маданий хизмат кўрсатишда фаол иштирок этган бир қатор эстрада хонандаларига 3 ой муддатга имтиёзли лицензия берилишини эълон қилди:

IMG_0107_новый размер

Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,

IMG_0075_новый размер

Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

IMG_0116_новый размер

ҳамда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Собиржон Мўминов, Дилфуза Раҳимова, Ғиёс Бойтоев, Тошпўлат Маткаримов, Абдурашид Йўлдошев, Ҳосила Раҳимова, шунингдек, “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан Ёдгор Мирзажонов, Достон Убайдуллаев, Малика Эгамбердиева, Ойбек Азимов ва Нигора Исмоилова, Адҳам Солиев, Манзура Йўлдошева, шунингдек, “Сарбон” гуруҳидан Фарҳод Саидов, Умид Шахобов, Фурқат Мирзаев, Ҳусан Ҳожимирзаев, Анвар Собиров, Гули Асалхўжаева, Амира Алибекова, Рухшона Махмудова, Меҳрибон Саидбекова, “Сурхон” гуруҳи ва Муниса Ризаевалар 3 ойлик бепул лицензия берилди.

 

 

Феруза Фаттохова

20131025_002308 копия_новый размер  

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

 

IMG_0052_новый размер IMG_0034_новый размер

IMG_0058_новый размер

IMG_0024_новый размер  IMG_0030_новый размер

IMG_0063_новый размер

 

  IMG_0071_новый размер IMG_0078_новый размер

IMG_0086_новый размер IMG_0082_новый размер

IMG_0088_новый размер

IMG_0092_новый размер IMG_0098_новый размер

IMG_0095_новый размер

IMG_0100_новый размер IMG_0111_новый размер

 IMG_0121_новый размер

IMG_0148_новый размер IMG_0135_новый размер

IMG_0156_новый размер

IMG_0173_новый размер

IMG_0164_новый размер IMG_0181_новый размер

IMG_0190_новый размер

IMG_0188_новый размер

IMG_0198_новый размер IMG_0218_новый размер

IMG_0253_новый размер

IMG_0243_новый размер

  

  IMG_0306_новый размер

20131108_132028_новый размер 20131108_132013_новый размер