FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, элимизнинг севимли санъаткори Озодбек Назарбековнинг вилоятлар бўйлаб концертлари Бухородан бошланди!
18 май куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳридаги концерт ҳам, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди!
Концертда санъаткор янги ҳамда, мухлислар сўраган севимли қўшиқларини ижро қилди. “Лола”, “Аллоҳимга айтиб бер”, “Бағдод” каби кўпгина қўшиқларни мухлислар санъаткор билан бирга куйлашди!
Шўх қўшиқларга эса, берилиб рақсга тушишди.
Концертни Бухоро вилояти ҚВЗ жамоаси вакиллари Акбаржон ва Беҳрузбеклар олиб боришди.
Концертда Озодбек Назарбековнинг шогирди Беҳзодбек Эшонов ҳам, ўзининг “Дилсўз” қўшиғи билан иштирок этди.
Санъаткорнинг вилоятлар бўйлаб концерт дастурлари давом этмоқда!
Фотолар ва инфо учун Эркин Файзиевга миннатдорчилик билдирамиз