FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, халқимизнинг севимли санъаткори Озодбек Назарбековнинг
вилоятлар бўйлаб концертлари муваффақиятли давом этмоқда!
19 май куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Дўстлик” ўйингоҳида санъаткорнинг навбатдаги концерт дастури бўлиб ўтди!
Концертга санъаткорнинг ашаддий мухлислари тўпланишди, концертни ҳаттоки тик туриб кўраётганлар ҳам бор эди.
Мухлислар завққа тўлиб, санъаткорнинг янги ва севимли қўшиқларини бирга куйлаб, рақсга тушишди!
Озодбек Назарбековнинг Самарқандлик шогирдларидан 2 нафари устозига заррин тўн ҳадя этиб, ўз самимий ҳурматини билдиришди.
Томошабинлар эса, концертни қўл телефонларида фото ва видеоларга олиб,
санъаткордан дасхат олишни ҳам унутишмади!
Санъаткорнинг мухлислари энг кичик ёшли болажонлардан энг катта ёшли онахонларгача, барча учун бу концерт, унутилмас, энг завқли концертлардан бири бўлди!
Концерт давомида санъаткорнинг жонли ижроси учун, жонли мусиқа билан таъминлаган созандалар гуруҳининг ҳам меҳнати катта эканлиги сир эмас.
Жумладан, клавишда мусиқа раҳбари Шамсиддин Холмуродов,
Табла, довулда Зафар Йўлдошев,
Созда Қудратжон Ҳакимов,
Басс гитарада Баҳромжон Бобомуродов,
Скрипкада Муроджон Усмонов,
Электро барабанда Дилшод Раҳматбоев,
Гитарада Баҳодир Мираҳмедов,
ҳамда, бэк-вокалда санъаткорнинг шогирди, хонанда Беҳзодбек Эшонов.
20 май кунидаги концерт Қаршида бўлиб ўтади!
Фотолар ва инфо учун Эркин Файзиевга миннатдорчилик билдирамиз