FATTOHHON.COM

« Все новости

СТАДИОН ҚОРОНҒУ БЎЛСА ҲАМ, МУҲИМИ, МУХЛИСЛАР ҚАЛБЛАРИДАГИ МЕҲР ЧИРОҚЛАРИ ЎЧМАСИН! ЖОНЛИ ИЖРОГА СТАДИОНДАГИ ЧИРОҚЛАРНИНГ ЁҚИБ БЕРИЛМАГАНЛИГИ ҲАМ ТЎСИҚ БЎЛА ОЛМАДИ! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ ТЕРМИЗДАГИ КОНЦЕРТИДАН! 22.05.2015 19:09

photo (16) 

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг вилоятлардаги гастроль концертлари қизиқарли воқеаларга ҳам бой бўлмоқда! Гўёки санъаткорнинг сабрини синовдан ўтказаётгандек...

photo (2)

Эркин Файзиевнинг маълум қилишича, куни кеча 21 май куни Термиздаги стадионда бўлиб ўтган концертда, стадионни электросетдан қарзи борлиги учун, концерт вақти қоронғи тушганда, стадиондаги чироқлар ёқиб берилмаган!

Қоп-қоронғу бўлса ҳам, мухлислар стадионни тарк этишни исташмаган ва аксинча қоронғида қўл фонарлари ёқиб олиб, концертни давом этишини ҳоҳлашган!

Натижада Озодбек Назарбеков 25 минутдан ортиқ вақт давомида қоронғида куйлаган! Мухлислар санъаткорни астойдил қўллаб-қувватлашган ва қоронғида бирга куйлашган ҳам! Афсуски, ҳаддан ташқари қоронғи бўлганига, бу ҳолатни фотога олишнинг иложи бўлмаган!

photo (11)

Муҳими, мухлислар қалбидаги меҳр чироқлари ўчмасин!

Стадион раҳбарияти эса, концерт бўладиган жойда свет борасидаги муаммони ҳал эта олмаганлиги афсусланарли ва жуда хижолатли ҳолат! Шундан шунга санъаткор бориб жонли ижрода концерт берсаю, шунча томошабинлар учун стадион маъмурияти, озгина фурсатга шу муаммони ҳал эта олмаса?

Ташкилотчиларнинг олдиндан тайёргарлик кўришмаганлиги ҳам, масъулиятсизлик эмасми?

photo (20)

Бу кўнгилсизликни ҳисобга олмаганда, концерт жуда ҳам кўтаринки руҳда ўтган ва томошабинлар концертдан ва санъаткорнинг ижросидан жуда мамнун бўлишган!

photo (13)

photo (15)

Санъаткорнинг “Ардоғимдасиз” концерт дастуридаги янги репертуар, тинчликнинг қадрига етишга ундовчи “Айтиб бер” қўшиғи, Бобур ғазалларига куйланган қўшиқлари тингловчиларга манзур бўлган, шунингдек сўралган қўшиқларнинг ҳам барчаси ижро этилган.

photo (23)

Озодбек Назарбековнинг бир неча Сурхондарёлик шогирдлари, санъаткорга заррин тўн ҳадя этиб, ўз самимий миннатдорчиликларини билдиришган.

photo (19)

photo (17)

photo (1)

Мухлислар ҳам ўзлари тайёрлаган совғаларни тақдим этишган.

photo (21)

photo (14)

Шунингдек, олқишлар ҳам чексиз-чегарасиз бўлган!

Ozodbek_Nazarbekov (1)

Фото ва инфо учун Эркин Файзиевга миннатдорчилик билдирамиз

 photo (8)

photo (3)

 photo (9)

photo (6)

photo (5)

photo (4)

photo (3)

photo (22)

photo (25)

photo (24) 

photo (26)

photo (27)

photo (28)

photo (29)