FATTOHHON.COM
« Все новости
БОЛАЛАРНИНГ ҲАМ МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН САНЪАТКОР! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ САРИОСИЁ ТУМАНИДАГИ КОНЦЕРТИДАН! 22.05.2015 20:25
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги концерти “Тўпаланг” ўйингоҳида бўлиб ўтди!
Мазкур концертда санъаткорнинг ёш бола мухлисларининг фаоллиги ҳаддан ортиқ бўлди!
Улар учун бу концерт чинакамига байрамдек ўтди!
Улар санъаткорнинг қўшиқларига рақсга тушиб, бирга суратларга ҳам тушишди. Баъзи қўшиқларни бирга куйлашди ҳам.
Шунингдек, ўйингоҳга йиғилган мухлисларнинг илтимослари ҳам жавобсиз қолмади!
Концерт репертуаридан ташқари, сўралган қўшиқларнинг ҳам барчаси ижро этилди.
Озодбек Назарбековнинг шогирди Беҳзодбек Эшонов ҳам, "Дилсўз" қўшиғи билан концертда иштирок этди.
Концерт кўтаринки руҳда ўтди!
Фотолар учун Эркин Файзиевга миннатдорчилик билдирамиз