FATTOHHON.COM

« Все новости

"ЎЗБЕККИНО" МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИДА ЙИҒИЛИШ: ФИЛЬМЛАР САВИЯСИ-БУГУНГИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ! 20.11.2013 16:10

UH1A7556_новый размер

 

 

20 ноябрь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида “Ўзбек киноси, суратга олинаётган фильмлар савиясини ошириш” борасида йиғилиш тарзидаги суҳбат бўлиб ўтди.

UH1A7472_новый размер  

Мазкур йиғилишда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Жаҳонгир Қосимов,“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Киноарбоблари Бирлашмаси Президиумининг раиси, режиссёр Шуҳрат Аббосов, Лицензия бўлими бошлиғи Рустам Шарипов, ҳамда Эксперт комиссиясининг ҳамма аъзолари, жумладан Комиссия раиси профессор Ҳамидулла Акбаров, Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, режиссёр Рихсивой Муҳаммаджонов, Бош муҳаррир ўринбосари Феруза Тўрахўжаева, кинотанқидчи ва журналист Эльмира Ҳасанова, Матбуот хизмати бўлими бошлиғи Фахриддин Низомов, психолог Зарифжон Ашуров, ҳамда кўплаб киноижодкорлар иштирок этдилар.

UH1A7518_новый размер

 

Мажлисда бугунги кундаги фильмлар савияси, суратга олинаётган ҳар бир фильм эксперт баҳолаш комиссиясидан ўтиши, нодавлат студиялар томонидан суратга олинаётган фильмларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида сўз борди. Хусусий студиялар раҳбарлари, режиссёрлар, сценаристлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

UH1A7470_новый размер

Суҳбат давомида Жаҳонгир Қосимов ўзи режиссёрлиги учун ҳам, бу соҳадан яхши хабардор эканлиги, фильм суратга олинишидан олдин, сценарийни тасдиқдан ўтказиш муҳимлиги, чунки, тайёр фильмни тўғрилашдан кўра, унинг хато ва камчиликларини қоғозда тўғрилаш осон эканлигини, шунда қайта суратга олиб, қайта монтаж қилишдан кўра, камроқ харажат кетишини, шунинг учун сценарийлар эксперт комиссияси томонидан ўқиб чиқилиши, ҳамда камчиликлари тўғрисида, фикрлар баён қилиб, ёзилиб, камчиликлар тўғрилангандан сўнг, фильм суратга олинишга тавсия этилиши ҳақида, айтиб ўтди. Лекин, афсуски, бугунги кунда айрим режиссёрлар, ёки нодавлат студиялар раҳбарлари томонидан, ким сценарий топширган бўлса, билдирилган фикрлар ва айтиб ўтилган камчиликларни инобатга олмаган ҳолда, “фильм олиш мумкин” деб фильм суратга олаётганликларини ҳам маълум қилди. Шунингдек, фильмларга ишлатилаётган маблағ борасида ҳам масъулиятли бўлишга чақирди. Продюсерлар ҳам яхши фильм қилиш ва кетказган маблағидан фойда кўриш ниятида, фильм қилишларини, режиссёрлар ҳам уларнинг ишончини оқлашини зарурлигини айтиб ўтди. Баъзи ҳолларда, фильм сценарийси тасдиқдан ўтган, комиссия тарафидан “яхши” деб баҳоланган, лекин тайёр фильмни олиб келиб, эксперт комиссиясига топширганда ўтмай қолиш ҳолатлари, режиссёрлар туфайли, улар фильмни ўша сценарийдек яхши савияда суратга ололмаганлиги сабаб бўлишини ҳам таъкидлади.

UH1A7507_новый размер

 

Сўз Эксперт баҳолаш комиссияси аъзоларидан бири Феруза Тўрахўжаевага берилди. У киши йил бошидан 15 ноябргача, келиб тушган 117 та сценарийдан 50 таси қайтариб берилганлиги, 39 таси қайта ишлаш учун тавсия этилганлиги ҳисобга олинса, бу йўналишда ҳали муаммолар талайгина эканлиги, сценарийлардаги камчиликлар ҳақида, батафсил айтиб ўтди. Жумладан, сценарийларнинг бадиийлик, ҳаётийликдан узоқлиги, мавзу танлашда жамият тараққиётига хизмат қиладиган эзгу мақсадлар, фидоийлик, ватанпарварлик меҳнатсеварлик кабиларининг етишмаслиги, қайси замон ва маконларнинг ноаниқ бўлиши, ота-оналарга бўлган ҳурматнинг йўқлиги, тарбиявий аҳамиятга эга эмаслиги, бачканалик, аҳлоқ-одоб меъёрларига риоя қилинмаслик, ўзбек адабий тили меъёрларига риоя қилмаслик ҳақида ва ҳоказо... Ҳозирги вақтда томошабинлар аудиториясини 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилишини ҳисобга олиб, киноижодкорлар ҳам асосан, ёшларнинг қизиқишлари, талаб ва истакларини эътиборга олишмоқда. Даромад илинжида кино қилаётган баъзи киноижодкорлар, ўзларинг савиясиз фильмлари ёшлар руҳияти ва онгига қанчалик салбий таъсир қилишлари мумкинлиги ҳақида, ўйлаб ҳам кўрмасликларини билдирди. Бундай киноижодкорларнинг омадини кўрган кўпчилик ёшлар ҳам ўзларини кинога ураётганлигини, натижада савиясиз ва бир-бирига ўхшаб кетадиган фильмлар пайдо бўлаётганлигини маълум қилди. Аксарият сценарийларни услубий ва имловий хатоларга тўла эканлигини, диалогларнинг сустлиги, бу каби хатолар тил қашшоқлигини келтириб чиқаришини билдирди. Сценарийлардаги чалкашликлар ҳақида сўз юритиб, бундан ташқари, бой ва камбағал ўртасидаги севги мавзусининг ҳадеб такрорланиши, яна камига эркин муҳаббат каби, маънавиятга ёт ҳолатларга ҳам кенг ўрин берилаётганлиги, баъзи сценарийлардаги беҳаё ва бепарда сўзлар ҳам ишлатилаётганлиги борасида айтиб, аниқ мисоллар келтирди. Баъзи сценарийларда худбин ва беор йигит-қизларни ижобий қаҳрамонлар сифатида кўрсатиш, бугунги Миллий кинога мутлақо зидлиги ҳақида айтиб ўтди. Ҳар қандай ҳолатда режиссёрнинг томошабинга айтадиган муҳим гапи бўлиши керак. Яна у ўз фикрини бадиий воситалар, образлар орқали ифодалаб бериши кераклигини, таъкидлаб ўтди.

UH1A7567_новый размер

 

Жаҳонгир Қосимов ҳамма нарса ўзгараётган бир вақтда кино ижодкорларнинг ўзгармаганликларини, фильмлар чиройли реклама, бренд актёрлар билан томошабинни алдаб, бир хил мавзудаги, ўхшаш фильмлар тақдим қилинаётганлигини, баъзи фильмлар қайта реклама билан тақдим қилинаётганлигини, бу эса томошабинларни кинотеатрдан қайтариши мумкинлигини, айтиб ўтди. Хусусий студиялар фаолиятига ҳам алоҳида тўхталди. Студиялар раҳбарларини синчков ва масъулиятли бўлишга чақирди. Ҳақиқий меҳнат кетган фильмларни қўллаб-қувватлашини, рекламасигача ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Замонамиз қаҳрамонлари ҳақида фильмлар қилиниши кераклигини айтиб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш давомида, “Ўзбеккино” Миллий агентлигига сценарий топшираётганда, имловий хатоларига қараб, грамматика тарафлама хатосиз ёзилган сценарийлар топшириш тавсия қилинди. Шунда ўша сценарийга нисбатан ҳам, ўша сценарий топшираётган студия ва қолаверса, Эксперт комиссияси аъзоларига нисбатан ҳам ҳурмат бўлиши билдирилди. Агар орфографик хато бир бетда 3 тадан ортиқ бўлса, сценарий ўқилмай, қайтариб берилиши маълум қилинди.

UH1A7539_новый размер

 

“Имловий хатолар билан қандай қилиб сценарий ёзилиши мумкин? Бу ер адабиёт тўгараги эмас, ёки “Мен ҳам сценаристман”, деган танлов ҳам эмас! Агар, чекка қишлоқдан, ҳавас қилиб, конвертда юборган бўлса, биринчи марта ёзган бўлса, балки тушуниш мумкиндир? Аммо, фалон фильмларнинг сценарий муаллифи деб, ёзилиб туриб, тақдим қилинган янги сценарийси тўла имловий хато бўлса, буни қандай тушуниш мумкин?” деб таъкидлаб ўтди Жаҳонгир Қосимов.

Йиғилиш давомида, яхши сценарий яратиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жаҳонгир Қосимов бу каби масалалар қоғозда қолиб кетмаслиги, амалга оширилиши кераклиги ҳақида айтиб, бу борада ижодкорларни ҳам фаолликка чақирди.

UH1A7503_новый размер

Сўз режиссёр Шуҳрат Аббосовга берилди. У киши, ҳозир кинога қизиқиш катталиги, эркинлик, ёшларга ишонч ҳақида фикрлар билдириб, шунингдек санъатнинг аслида нима эканлигини ҳам тушунтириб бердилар. Санъат кишиси дунёга ҳамманинг кўзи билан қарашини, лекин ўз назари ҳам бўлиши кераклиги, бир иморат тузилганда унга лойиҳа тузилиб, қанча муҳокамалар қилиниши, фильмлар ҳам шундай яратилиши кераклигини айтиб ўтди! Ҳар қандай замонга мос фильмлар суратга олиниши кераклигини маълум қилди. Фильмлар фақат бугунги кунда эмас, балки авлодлар оша яшаши кераклигини таъкидлаб ўтди. Сценарийларнинг мукаммал бўлиши кераклигини ва бу борада ҳам ўз таклифларини билдирди. Актёрлар ва фильмлар борасида, реклама ҳам муҳим ўрин тутишига алоҳида тўхталиб ўтди.

UH1A7556_новый размер

Жаҳонгир Қосимов сценарийнавислик жуда мураккаб касб эканлигини айтиб, декабрь ойида, уч ижодкорлар Рихсивой Муҳаммаджонов, Зулфиқор Мусоқов ва Жасур Исҳоқовлар томонидан учта махсус 2 ойлик курслар ташкил қилиниши ва у ерда сценарийнавислик бўйича махсус сабоқлар берилишини, ҳозирдан мазкур курсларнинг дастурлари ўйланаётганлигини маълум қилди. Шунингдек,  2 та режиссёрлик курслари ҳам ташкил қилинишини билдирди. Лекин, бу курсларни битирди, дегани, энди бу ижодкорларнинг сценарийлари эксперт комиссиясидан ҳеч қандай гап-сўзсиз ўтади, дегани эмас! Қонун-қоида ва тартиб, барибир ҳамма учун баробар бўлишини айтиб ўтди.

Жаҳонгир Қосимов ҳар бир ижодкор ўзи яратаётган фильмнинг камчилигини ўзи билишини, ўша фильм, сценарий, авваламбор ўша ижодкорнинг ўзига маъқул бўлиши кераклигини, шундагина томошабинларга манзур қила олиши мумкинлигини таъкидлади. “Ёки ақлга, ёки юракка таъсир қиладиган асарлар яратишимиз керак” деди Жаҳонгир Қосимов.

Йиғилиш давомида, сценарийлардаги камчиликлар, 90 фоиз сценарийларда структура йўқлиги, образлар тўлиқ шаклланмаганлиги, оқибатда мазкур сценарийлардан суратга олинган фильмларнинг саёзлиги, режиссёрларни суратга олиш майдонига тайёргарликсиз келиши, режиссёрларнинг ўзида маҳорат етишмаслиги, баъзида операторлар ҳаттоки, кадрларни тўғри қўйишни ҳам билмасликлари, нотўғри монтаж ҳақида ҳам фикрлар билдириб ўтилди. Ёш ижодкорлар орасидаги энг катта муаммолардан бири, уларда ижодий багажнинг йўқлиги, ҳеч қандай асар ўқимаслиги, ҳаттоки жаҳонга машҳур фильмларни ҳам кўрмаганлиги, каби ҳолатлар афсуски кўп учраётганлиги, алоҳида айтиб ўтилди. Натижада, саёз фильмлар томошабинлар дидини ўтмаслаштираётганлиги ҳақида, бир марта кўришлик фильмлар кўпайиб кетаётганлиги ҳақида, фикрлар билдирилди.

 

Йиғилиш давомида суратга олиниб бўлинган, лекин Эксперт комиссияси топширилиб, ўтмаган фильмлар борасида ҳам фикр юритилиб, уларнинг камчиликлари ҳақида айтиб ўтилди.

Профессионализмга эътибор бериш кераклиги, фильмларга мусиқа ёзилиши борасидаги камчиликлар, фильмларда ҳам мусиқалар борасида плагиатга йўл қўйилаётганлиги ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, эндиликда бастакорлик мақомига эга бўлмаган ижодкорлар фильм учун мусиқа ёзсалар, улар бастакор деб эмас, мусиқа муаллифи, деб ёзилиши ҳам айтиб ўтилди.

“Кино бекорга синтетик санъат эмас! Чунки, уни фақат битта одам яратмайди, режиссёр, сценарийнавис, оператор, бастакор, рассом, овоз режиссёри, актёрлар, ҳамма-ҳаммаси иштирок этади, ҳаммаси биргаликда қилинган қўшилма санъат ҳисобланади”, деди Жаҳонгир Қосимов

UH1A7673_новый размер

Шунингдек, ҳозирги кунда актёрларни турли саёз фильмларда ўхшаш ролларда суратга тушиб кетаётганлиги борасида ҳам, танқидий фикрлар билдириб ўтилди.

Жаҳонгир Қосимов бундан кейин, фильмларни суратга олишга бўлган талаб янада кучайишини, эндиликда фильмлар намойишига рухсатнома олиш ҳақида буйруқ чиқишини, рухсатнома 2 хил бўлишини, биринчисига кўра, катта экранда намойиш қилиш учун, иккинчисига кўра эса, фақат дискларда чиқариб, сотувларга рухсат бериш бўйича бўлишини, айтиб ўтди. Иккинчи намойиш бўйича рухсатнома олган фильмлар кинотеатрларда намойиш қилинмайди.

UH1A7723_новый размер

Йиғилиш давомида, Эксперт комиссиясидан Рихсивой Муҳаммаджонов ҳозирги кунда фильм суратга олишга етарли билими ва тажрибаси бўлмай, саёз сценарий билан фильм суратга олаётганлар,  ҳамда фильмнинг пойдевори, сценарийси пухта бўлиши кераклиги ҳақида,

UH1A7646_новый размер

журналист ва кинотанқидчи Эльмира Ҳасанова эса тайёр фильмларнинг аксариятида ҳаттоки кадрлар нотўғри қўйилганлиги, баъзи тажрибасиз режиссёр ва операторлар аввал қисқа метражли фильмлардан бошламай, дарҳол қўрқмасдан бадиий фильм суратга олишга шошишлари, оқибатда саёз ва томошабинни дастлабки дақиқаларидаёқ зериктирадиган фильмлар суратга олинаётганлиги,

UH1A7635_новый размер

бастакор Рустам Абдуллаев ҳозирги кун фильмларида мусиқанинг ўзига хос ўрни, фильмларга мос мусиқа ёзиш, бу мусиқа фильмлар воқеалари билан уйғунлашиши кераклиги,

UH1A7693_новый размер

кинотанқидчи Ҳамидулла Акбаров эса ҳозир баъзи ёш ижодкорларнинг савияси, уларни ҳаттоки жаҳонга машҳур фильмларни кўрмаганлиги, билмаслиги, устоз адибларнинг асарларини ўқимаганлиги, оқибатда баъзилари драматургиядан бехабарлиги,

UH1A7712_новый размер  

психолог Зарифжон Ашуров эса, фильм инсонлар ва айниқса ёшлар онгига қанчалик катта таъсир кўрсатиши ҳақида, ўз фикр ва мулоҳазаларини мисоллар билан билдириб ўтишди.

UH1A7709_новый размер

Режиссёр Саид Мухторов, ёш ижодкор Шерзод Ўлмасов ва бошқалар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Жаҳонгир Қосимов ва йиғилганларга саволлар мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

UH1A3486_новый размер

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

 

UH1A7637_новый размер

UH1A7632_новый размер

UH1A7613_новый размер

UH1A7563_новый размер

UH1A7499_новый размер

UH1A7533_новый размер

UH1A7497_новый размер

UH1A7494_новый размер

UH1A7489_новый размер

UH1A7487_новый размер

UH1A7478_новый размер

UH1A7474_новый размер