FATTOHHON.COM

« Все новости

РЕСПУБЛИКА ЁШ ТОМОШАБИНЛАР ТЕАТРИДА! 1 ИЮНЬ КУНИ! 01.06.2015 15:35

 IMG_1611

1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Республика Ёш томошабинлар театрида

IMG_0105

“Мадагаскар ва болакай” спектаклининг намойиши бўлиб ўтди.

IMG_1606

Спектакль олдидан театр маъмурияти томонидан болажонлар учун асфальтга суратлар чизиш бўйича, ўзига хос танлов ҳам уюштирилди.

IMG_0081

Бунда болажонларга турли эртак қаҳрамонлари ёрдам беришди! Бу танловда муҳими ғолиблик эмас, иштирок бўлди!

IMG_1616

IMG_1618

Ўзлари ёқтирган эртак қаҳрамонларию, гулларни асфальтга чиройли қилиб чизган болажонларнинг ҳаммасига музқаймоқ улашилди!

IMG_1646

IMG_1651

Сўнг, болажонлар театр залига таклиф этилди ва спектакль намойиши бошланди.

IMG_0069

Спектакль режиссёри Зафар Асқаров: - Бу спектаклни болажонларга бир янгилик бўлсин, деган мақсадда саҳналаштирдик. Болаликда, туғилган кун, ўзига хос байрам ҳисобланади ва ҳар бир бола ўз туғилган кунида қандайдир бир мўъжиза кутади! Мени спектаклдаги қаҳрамоним ҳам, ўз туғилган кунида ана шундай бир мўъжизани орзу қилади ва кутади! Яъни, унинг орзуси “Мадагаскар қаҳрамонлари” унинг туғилган кунига келиши ва хурсандчилик қилиб, туғилган кунни биргаликда нишонлаш эди! Болакайнинг ўртоқлари эса, уни “эртак жинниси” деб калака қилишади.  “Мадагаскар”даги мультфильм қаҳрамонлари сени олдингга келарканми?”, деб кулишади. Аммо, бола орзуга ишонади ва бу орзу амалга ошади! Яъни, ўша мультфильм қаҳрамонлари келиб, болакайнинг туғилган кунида у билан бирга ўйин-кулги қилишади. Шунингдек, улар бевосита залдаги томошабин болалар билан ҳам ўйинлар ўтказишади! Бу ўйинлар айнан болажонлар билан боғлиқ  бўлиб, уларнинг билимини синаб кўриш учун мўлжалланган! Бунинг учун биз бир қатор интеллектуал ўйинлардан фойдаландик. Бу залдаги болалар билан ўзига хос мулоқотдир. Бу спектаклда ролларни актёрларимиздан Шоҳбоз, Бахтиёр Турғунов, Феруз, Баҳодир Аҳмедов, Дилнавоз Аҳмедова, ҳамда Шавкат ижро этишди. Актёрларимиз спектаклда катта ниқобларда роль ижро қилишади. Бу ниқобларни кўзлари очилмайди, оғзи ҳам ҳаракатланмайди. Аммо, актёрларимиз шу ниқобларга “жон” киритишади! Шу жиҳатлари билан бу спектакль бошқа спектакллардан фарқ қилади! Бу спектакль орқали, айтмоқчимизки, агар инсон чин кўнгилдан орзуга ишонса, интилса, ўша орзу амалга ошади, худди мўъжиза каби содир бўлади! Болаларнинг ўзига хос орзулари бўлади, мақсадимиз шу орзуларни ҳимоя қилиш, эртаклардаги яхшиликларни билдириш, ҳозир кўп ота-оналаримиз болаларига эртак айтишмаяпти! Болалар ҳам, компьютер ўйинлари билан банд бўлиб, эртакларни эсдан чиқариб юборишяпти... Эртак орқали эса, болаларни тарбия қилиш мумкин! Эртак айтилса, ўша ҳолат, ибратли жиҳатлар болаларнинг ёдида қолади! Шунинг учун ҳам, “Эртаклар, яхшиликка етаклар” дейишади.

IMG_0101

 IMG_0111

Спектаклда чиндан ҳам, қаҳрамонларнинг ниқоблари,

IMG_0098

IMG_0095

уларнинг ҳаракатлари, қўшиқ ва рақслари, улар ўтказган ўйинлар, ёш томошабин болакайлар учун қизиқарли бўлди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0640_копия

Фотолар учун фотограф  Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_1631

IMG_0083

IMG_1629

IMG_0094

IMG_0076