FATTOHHON.COM
« Все новости“Next” кўнгилочар савдо марказининг Муз майдончасида, “Ориат” телерадиокомпанияси ва “Next” кўнгилочар савдо марказининг ҳамкорликдаги хайрия акцияси ўтказилди!
Журналист ва бошловчи Акмал Мирзо: -
1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ориат” телерадиокомпанияси ва “Next” кўнгилочар савдо маркази ҳамкорлигидаги хайрия акцияси бўлиб ўтди! Бундан асосий мақсад, 2 та чақалоқнинг операциясига хайрия йўли билан маблағ тўплаш, бунинг учун хайрия қутиси ҳам ташкил қилинган. Бу қутига тушган барча маблағ ўша 2 та чақалоқнинг операцияси учун сарфланади!
Тадбир Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошевнинг “Мени Ватаним бу” қўшиғи билан бошланди.
Мазкур акцияда “Oriat Dono” радиоси ва “Oriat FM”нинг барча бошловчилари иштирок этишди. Улар иштирокида ўйинлар ўтказилди.
Шунингдек, муз устида фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг ёш чемпионлари, ҳамда халқаро мусобақалар қатнашчилари ўз чиқишлари билан иштирок этдилар ва
уларга фахрий ёрлиқ, ҳамда ҳомийлар томонидан совғалар тақдим этилди.
Шунингдек, хоккей командалари ҳам муз майдончасида ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Тадбир давомида “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев,
“Виа Шарқ” гуруҳи,
ҳамда Баҳром Назаров ва бошқалар ўз қўшиқлари билан барча томошабинларнинг кайфиятини янада юқори кўтаришди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз





