FATTOHHON.COM

« Все новости

“БОЛА КУЛСА, ОЛАМ КУЛАДИ”! ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ ХОНАДОНИДА! 01.06.2015 22:22

 IMG__0640_копия

1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни учун махсус “Бола кулса, олам кулади” фото лойиҳаси,

фотограф Сардор Азимов нигоҳида!

IMG_9085

Мазкур лойиҳа хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов хонадонида амалга оширилди!

IMG_0597

1 июнь бу хонадон учун қўшалоқ байрам, чунки 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни, Жаҳонгир Позилжоновнинг рафиқаси Дилдорахоннинг туғилган куни ҳамдир.

IMG_9434

 Жаҳонгир Позилжонов: - Бу кунни албатта, қувонч, хурсандчиликда ўтказамиз! Бу куннинг ўзига хослиги шу куни ҳовли ўртасига бассейн ўрнатамиз! Чунки, 1 июнь ёзнинг биринчи куни ҳам! Фарзандларимнинг ҳаммаси хурсандчиликни яхши кўришади! Уларнинг ҳаммаси ижодкор, қўшиқлар ёдлаб, куйлашади. Баъзида ишдан кеч қайтганимда ҳам, ёки кундуз кунлари вақтим бўлганида улар билан бирга ўтирсам, аҳамият бераман, ижодга қизиқишлари катта! Бирга ўтирганда мен билан бирга куйлашади ҳам. Кичик ўғлим кўпроқ мен билан бирга вақт ўтказгиси келади, катта ўғлим эса аксинча, “мен билан ишхонага бирга борасанми?” десам, “йўқ” дейди. (самимий кулиб) Бу вақтда кичиги “мени олиб кетинг” деб туради! Катта ўғлим, мен ҳовлида дарахтларга қараб, шохларини кесиб, ерларни чопиб, ҳовлига қарасам, кузатиб, кутиб туради. Мен кетганимдан кейин, ерларни баттар чопиб, ҳаммаёқни бузиб, шохларни кесиб қўяди! (кулади) Деҳқончиликка, кўпроқ боғга қарашга жуда қизиқади! Кичик ўғлим эса, доим ҳовлида велосипед ҳайдаб юради! Катта қизим ҳам велосипед ҳайдашга қизиқади. Қолаверса, ҳозир онасига яхшигина ёрдамчи бўлиб қолган! Кичик ўғлимни кўпроқ ишхонага олиб бораман. Кичик қизим ҳали кичик бўлса ҳам, ҳовлига чиқишни яхши кўради, ҳовлига чиқмаса, жанжал қилади! Хуллас, ҳаммаси қувноқ ва ўзига яраша шўх! 1 июнь рафиқамнинг ҳам туғилган куни, шу куни унинг кўнглини олишга ҳаракат қиламан! Лекин, баъзида уйда бўла олмай қоламан. Ўзи 1 июнь байрам куни бўлганига, уйда бўлиш ҳам қийинроқ. Аммо, барибир бу куннинг шукуҳи ўзгача! Бутун дунёдаги болажонларни бу ажойиб кун билан табриклайман! Кулишдан, хурсандчиликдан ҳеч қачон тўхташмасин! Ҳаммаларига бахт, омад ҳамиша ёр бўлсин!

Лойиҳани амалга оширишдаги ёрдам учун Позилжоновлар хонадонига миннатдорчилик билдирамиз

Лойиҳа муаллифлари Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_1811

IMG_1805

IMG_1802

IMG_0387

IMG_0389

IMG_0419

IMG_0422

IMG_0425

IMG_0428

IMG_0430

IMG_0446

IMG_0453

IMG_0456

IMG_0460

IMG_0465

IMG_0466

IMG_0468

IMG_0470

IMG_0473

IMG_0474

IMG_0477

IMG_0479

IMG_0489

IMG_0491

IMG_0499

IMG_0500

IMG_0394

IMG_0407

IMG_0521

IMG_0550

IMG_0555

IMG_0557

IMG_0562

IMG_0563

IMG_0565

IMG_0567

IMG_0570

IMG_0583

IMG_0585

IMG_0586

IMG_0411

IMG_0581

IMG_0598