FATTOHHON.COM

« Все новости

НИЛУФАР УСМОНОВАДАН “ДУНЁ” КЛИПИ! VEVO ДАГИ ПРЕМЬЕРА, ЁКИ ДУНЁ БУ КАТТА ЭКРАНМИ? 03.06.2015 16:33

 photo_(4)_114

Нилуфар Усмонованинг “Дунё” клипи ва уни биринчи бўлиб кўриш учун ўтказилган танлов ҳақида маълумот бергандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_9737

31 май куни танлов ўз ниҳоясига етди ва унда иштирок этган кўплаб қатнашчилардан 20 нафар иштирокчи, Нилуфар Усмонованинг совғаларига эга бўлишди!

IMG_9738

“Дунё” клипининг ўзи эса, Vevo мусиқий интернет каналига жойланди ва премьера қилинди!  Жаҳоннинг машҳур овоз ёзиш компаниялари қўшма лойиҳаси бўлган бу интернет канали  vevo.com деб юритилиб, унда ўзбек хонандаларидан биринчи бўлиб, Нилуфар Усмонова ўз шахсий саҳифасига эга бўлди!

IMG_9740

Клип мазмунига тўхталсак, ўзига хос мавзуни ўз ичига олган “Дунё” ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ!

Инсон ўз ҳаётини катта экранда кўрса нима бўлади?

 Ёки актриса ўзи юракдан ижро қилган ролини кўрганида нимани ҳис қилади?  

Клипда 3 аёл тақдири акс этганми, ёки бу аёлларнинг бари бир инсон ҳаётими?

Ёки чиндан ҳам биз яшаётган дунё, катта экран ва биз унда роль ижро қилиб яшаяпмизми?

IMG_9739

Клипни кўриб, бу саволларга жавоб топиш мумкин!

КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!