FATTOHHON.COM
« Все новости
“Фототанлов” лойиҳаси, “Тасвир” газетаси томонидан анчадан буён ўткаилиб келинган. Эндиликда мазкур лойиҳа, “Тасвир” газетаси, X Frame Media Production студияси ҳамда, Fattohhon.com интернет сайти ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз. “Фототанлов” лойиҳаси учун “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилган суратлар орасидан ғолиб фотосурат саралаб олинади.
Фотосуратни саралаб олиш учун, ҳайъат аъзолари, таниқли шоубизнес вакиллари орасидан таклиф қилинади.
“Фототанлов” ғолибини эса, X Frame Media Production студияси томонидан креатив фотосессия кутади!
“Фототанлов”нинг сентябрь ойи ғолибини аниқлаш учун, ҳайъат аъзоси сифатида, актёр Адиз Ражабов,
хонанда Нилуфар ҳамда
X Frame Media Production студияси директори Иззат Юсупов таклиф қилиндилар.
Жараённи эса, X Frame Media Production студияси фотографи Аҳрор Назиров суратга туширди.
Ҳайъат аъзолари суратлар борасида анчагина муддат баҳслашдилар. Сентябрь ойида, “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилиб, чоп этилган барча рангли фотосуратлар билан танишиб чиқдилар.
Узоқ тортишувлардан сўнг, ҳал қилувчи сўз актёр Адиз Ражабов томонидан айтилиб, ниҳоят ғолиб аниқланди!
Демак, “Фототанлов” лойиҳасининг сентябрь ойи ғолиби Аббос исмли мухлис томонидан юборилган,
4 та кал болакайлар тасвирланган “Бирваракай калбош бўлдик” фотосурати бўлди!
X Frame Media Production студияси раҳбари Иззат Юсупов: - Сурат профессионал эмас, лекин зўр, қизиқарли чиққан. Табиий ва жонли сурат! Бошқа фотосуратларда масалан, бир-иккитадан инсонлар бўлса, бу ерда 4 та бола ва ҳаммаси бахтиёр, кулиб туришибди. Яъни, бир бахтиёр оила фарзандлари! Ҳамиша, ҳамма оилаларни, ҳамма оилалардаги болаларни бахтиёр бўлишларига тилакдошман, шунинг учун ҳам шу суратни танладик.
Актёр Адиз Ражабов: - Кўп суратларда болажонлар тасвирланган экан. “Бирваракай калбош бўлдик” суратига келсак, унда бир йўла 4 та бола сочини олдиргани кўрсатилган. Жуда қизиқарли фотосурат! Кўп болали оила, бирваракайига ҳаммасининг соч олдириши, қизиқарли. Мени меҳрим бошиданоқ шу фотосуратга тушди. Бу суратни болаларнинг отаси суратга олган бўлса керак. Ҳақиқий болалик акс этган фотосурат! Тўғрисини айтсам, ўзимни ҳавасим келиб кетди! Бир вақтлар болаликда биз ҳам соч олдирганмиз. Болаликни эслатадиган сурат!
Нилуфар хонанда: - Бу суратга 4 та соч олдирган бола тасвирланган. Тўрттовининг бараварига соч олдирганлиги, ҳаммамизнинг юзимизда кулгу уйғотди. Болаларнинг беғубор кулиб қараб туришлари, беихтиёр эътиборингизни тортади. Дунёда боладан ширин, беғубор инсон йўқ. Шунинг учун ҳам, бу суратни танладим.
Демак, “Бирваракай калбош бўлдик” фотосурати эгасини, X Frame Media Production студияси томонидан креатив фотосессия кутмоқда! Келгуси сонда, мазкур фотосессия қандай амалга оширилганлиги билан танишасиз.
Қолаверса, ҳар ойда, “Фототанлов” ғолиблари аниқланади. “Тасвир” газетаси ва www. Fattohhon.com сайтини кузатиб боринг, чунки, “Фототанлов” лойиҳаси “Тасвир” газетасида чоп этилади, лойиҳанинг барча репортаж фотосуратлари эса, www. Fattohhon.com сайтида ҳам бериб борилади.
Сиз ҳам қизиқарли фотосуратларингизни “Тасвир” газетасига юбориб туришни асло унутманг! Ажаб эмас, “Фототанлов”нинг келгуси ойлардаги ғолибларидан бири, сиз бўлишингиз ҳам мумкин!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова