FATTOHHON.COM
« Все новости
28 ноябрь куни Флоренция ресторанида, хонанда Фарҳод ва Ширин дуэти вакили Фарҳоднинг опаси Азизахоннинг бахт тўйи бўлиб ўтди! Кечани тележурналистлар Равшан Ҳакимов ва Роксана олиб боришди.
Мазкур тўйда шоубизнеснинг кўплаб машҳур хонандалари меҳмон бўлишди!
Жумладан, Шуҳрат Қаюмов,
Улуғбек Раҳматуллаев,
Шербек Шодиев,
Даврон Эргашев,
Илҳом Фармонов,
Шохруххон,
Динейра, Хуршид Эшонхўжаев,
Афсона,
шоир ва продюсер Бобур Бобомурод,
актриса Замира Бешимова, актёр Карим Мирходиев ва бошқалар...
Тўй жуда файзли ва қизиқарли ўтди!
Тўй аввалида, мониторда келин-куёвнинг муҳаббат қиссаси видеолавҳалари намойиш қилинди!
Тўй давомида хонандалар қўшиқ куйлаган вақтда, мониторда уларнинг клиплари ҳам намойиш қилиб турилди.
Тўйда Улуғбек Раҳматуллаев келин ва куёвни “Соғиниб” қўшиғига рақсга туширди!
Тўйда Фарҳод ва Ширин ҳам, ўзларининг таъсирли “Ота уйнинг остонаси” қўшиғини куйлашди!
Шуҳрат Қаюмов, келин-куёвнинг талаби билан “Лазги”ни қайта куйлади.
Келин-куёвни табриклаш учун Америкадан ҳам меҳмон ташриф буюрди!
Тўйда Фарҳоднинг отаси Аҳад ака фарзандлари учун қўшиқ куйлаб берди!
Келин-куёвнинг ўзлари эса, ажойиб романтик рақс ҳам намойиш қилдилар.
Шунингдек, келинчак гул отиш маросимини амалга оширди.
Тўй ниҳоясида, Фарҳод ва Ширин келин-куёв учун, ўзларининг “О жоним” клипини намойиш қилдилар ва мазкур қўшиқни куйлаб ҳам беришди.
Бу қўшиққа нафақат келин-куёв, балки Фарҳоднинг ота-оналари ҳам рақсга тушишди! Қўшиқ барчага бирдек манзур бўлди!
Баҳодиржон ва Азизахонларга ҳамиша бахт ёр бўлсин! Энг бахтли оилалар сафида, биргаликда узоқ умр кечириб, шириндан-шакар фарзандларнинг ота-онаси бўлишларига тилакдошмиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотосуратлар учун Шерзод Икрамутдиновга миннатдорчилик билдирамиз.